Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





Мен Бухоронинг Гиждувон туманида тугулганман. Томга чикиб карасам "Зарафшон" кум-кук булиб куринарди, бахор кечалари унинг шовуллашини эшитиб "тошиб кетмасмикан" деган хавотирда ухлаб колардим. Болаликнинг такрорланмас лахзаларига, ота-онам багрида яйраб-яшнаб, каму-кустсиз улгайиш бахтига сазовор булганман. Гарчи ун ёшимда дадам касаллик туфайли дунёдан утиб, оиламиз бир неча йил бу бахтсизликни калбига сигдиролмай кийналган, йиллар онамнинг куз ёшлари билан ювилган булсада озгина вакт утиб акаларим - мени ва укамни ота мехридек бебахо туйгудан бахраманд этишди. Оилада етти фарзандмиз: турт акам, опам ва укам бор, барчаси маьлумотли, ажойиб оила сохиблари. Дадам болаликларида уруш туфайли Москвадан Узбекистонга кучирилганлар, миллатлари рус булсада бутун умр Узбекистон яшаб утдилар. Онам олтмиш ёшдалар, хозирги кунда акаларим ардогида, Тошкентда укам билан яшайдилар.

Укувчилик йилларимда, биолигия ва химия фанларидан бир неча бор вилоят ва Узбекистон микиёсидаги олимпиада ва иктидорли ёшлар танловиларида биринчи ва икинчи унинларга сазовор булдим. Шифокор булишни орзу килардим, аммо онам кишлок аёлларидан эшитган гапларини рукач килиб, менга рухсат бермадилар, унинг урнига укитувчи булишимни хохладилар. Мен шунга хам феъллари айнаб колишидан куркиб рози булдим. Мактаб йилларимда "Ёш ижодкорлар" номли тугаракка катнардим, шеъриятга булган бемисл кизикиш ва эхтирос уша кезлардан бошланган. Машраб, Умар Хайём, Увайсий газалларини, Абдулла Орипов, Мухаммад Юсуф, Гулчехра Нуруллаева шеърларини севиб укирдим. Шеърларим "Гулхан" "Келажак тонги" "Бухоро Окшоми" "Гиждувон хаёти" каби бир неча газета ва журналларда чоп этилган. Урта мактабни тугатгач, хаёт шиддати уз окимига солиб суриб кетдими, шеьриятдан анча узоклашиб кетдим, факат укиб юрган кезларимда байрамлар ёки кечалар бахонасида бир-бир кулимга калам олардим холос. 1998 йилда Тошкентдан Бухорога кайтдим ва узок кариндошимиз булган Фармонжон Хамроевга турмушга чикдим. Фармон хам 1998 йилда тиббиёт олийгохини тугатиб Тошкентдан Гиждувонга кайтган эдилар. Кейинги йиллар ёш оилани оёкка куйиш учун, тинмай изланиш, мехнат, бирин кетин дунёга келган икки угилим Фирдавс ва Давронбекнинг тарбияси билан шугулланиш билан утди. 2002-2003 йилларда тикиш-бичиш, торт ва пишиклар пиширишдаги махоратми ёки кобилиятми, шу сохада хам бир оз ижод килишимга, кизлар учун тугараклар очиб, ишлаб чикариш корхоналарини йулга куйишимга сабаб булди. Шу йилларни хаётимдаги унутилмас йиллар деб уйлайман. Хар доим йигирмадан ортик ёш кизлар ичида, хам ишлаб, хам уларга аёлликнинг кимматли хунарларини ургатиб, хам кети узилмайдиган буюртмачилар калбига шодлик улашишдай ёкимли бир иш билан машгул булдим. Жуда чарчаб кетган пайтларимда "Оллох узининг суйган бандаларини одамларга кераклик килиб куяди" деб таскин топардим. Айникса хозирги кунда хам мендан хунар урганиб узи кичик тикувчилик ёки пиширик пишириш корхоналари очиб ишлаётган кизлар хакида эшитиб бир олам шодликка туламан. Мен келин булиб тушган махалла одамлари, у ерда утган беш йил хаётим махсулидан узок йиллар бахраманд булишлари ва "Дилсора" деган исмни мехр билан тилга олишларидан фахрланаман.

Такдир таказоси, 2004 йилда Москвага, 2005 йилнинг бошида Канадага оилам билан яшаш унун келишга мажбур етди. Иккаламиз хам инглиз тилини мутлако билмасдик. Аммо одамлар билан тез чикишиб кетишим, суз саньатига булган кизикишим инглиз тилини жуда тез урганишимга сабаб булди. Тил буйича имтихонлардан утиб узим ёктирган хукукшунослик, аникроги "Полиция ва жиноят хукуки" (Police and Criminal Justice)сохасига укишга кирдим. Бошка бир давлатда, бошка бир тилда эришган мувофакиятларим учун, узим тугулиб усган, хар доим олга интилишни, максад йулида каъийликни ва хар кандай зафарнинг илдизида мехнат туришини ургатган она юртдан, азиз халкимдан, мехридарё устозларимдан бехад миннатдорман.

Шу азиз юртнинг огриклари, юртдошларим дунёнинг бошка мамлакатлари халклари бахраманд булаётган жуда куп имкониятлардан бебахраликлари, уларнинг чекланган хукук ва эркинликлари, содда ва дилкаш одамларнинг дарду-дунёси, ёш сингилларимнинг ушалмай колиб кетаётган орзулари, канчадан-канча иктидорли юртдошларимнинг юзага чикмай сунган кобилиятлари менинг югагимни шеърият билан боглаб турган куприкдир. Бу куприк шунчалар мустахкамки, калбим бир дакика хам усиз нафас олмайди. Мен уларни узимда сезаман ва бошкаларга хам сездиргим келади. Анашу максадда хукмингизга хавола этилаётган ижод сахифамга хуш келибсиз азиз Ватандошларим!