Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova



11/1/2007 5:01:41 PM
Дилмурод САЙЙИД: “БИРГИНА ЁВУЗЛИК БОР - ЖАҲОЛАТ!”

“БИРГИНА ЁВУЗЛИК БОР - ЖАҲОЛАТ!”
Улуғ алломалардан бири Суқрот шундай деган экан:
“Дунёда биргина Эзгулик бор-ИЛМ, биргина Ёвузлик бор-ЖАҲОЛАТ!”
Алишер СОИПОВ жонига қасд қилганлар аллома фикри ҳақлигига яна бир бора тасдиқ келтирдилар…
ХХ аср 30-50-йилларидаги ИЛМКУШЛИК бугун яна бош кўтарган. Аслида Жаҳолат ҳеч маҳал узлатга кетмаган-Тириклик ичра ҳамиша қирғин қилиб, кезиб юраверган. Бунга ТАРИХ гувоҳ: ҳазрат Навоийга ғанимлик қилганлар; Ҳилолийнинг бошини кесганлар; Машрабни осганлар; Насимийнинг терисини тириклай шилганлар…Усмон Носирни жавонмарг этиб, Қодирийга ўқ узганлар...ўз қилмишларини ҒОЯ деб эътироф қилган бўлсалар, неажаб!
Айнан Жаҳолатга асосланган, аниқроғи жоҳилликдан яралган Ёвузлик Ғояси биздаги тарқоқлик, баъзан саёз илмлилик сабаб кўпинча ўз жирканч режасини ҳеч бир иккиланмай амалга ошираётгани ҳаётий ҳақиқатдир!
Ёвузлик зоҳиран кўланкасифат, ботинан жаллодфеълдир! У ўз ўлжасини ўзи истагандек тақсимлаб ҳам ўрганган: кимнидир-қамоққа; кимнидир-руҳий касалхонага; кимнидир-мусофирликка йўлламоқда Ёвузлик! Орада ўз жирканчлигини янада ваҳшийроқ тусда кўрсатишлик учун кимнингдир ёш ва азиз умрига қасд қилиб қўймоқда Ёвузлик!
Канададан муҳтарама Ватандошимиз Дилсорахон “Сарҳадинг қаерда, халқим?” сарлавҳали дил туғёнида шундай ёзибдилар:
“...Сафингизни битта-битта тарк этаётган эркпарвар, миллатпарвар йигитларнинг яна нечтасини бой беришга розисиз?...”
Буни қарангки, Дилсорахон самимий дилтуғёнининг ўзиёқ қайси бир аҳли жоҳилга қаттиқ тегибди-йигит ўз ғурури сарҳадидан четлаб, ҳақоратли изоҳ айтибди… Нима ҳам дердик, юқорида таъкидлаганимиздек, Ёвузлик ўз жирканчлигини ўзига маъқул қиёфада кўрсатиб ўрганган!
Алишер Соипов (Аллоҳ ундан рози бўлсин!)ни шахсан танимасдим. Ёвузликнинг совуқ назари Унинг азиз жонига қадалибди. Киприк қоқмай, қўллари титранмай ўқ узган бўлса керак... Ёвузликнинг бунчалар очиқ-ҳадиксиз ҳаракатланишига боис нима? Дилсорахоним жуда тўғри таъкидлаганлар: “...сарҳадимиз қаерда эканини бир ўйлаб кўрайлик!” Ўз Инсоний сарҳадимизни ўйлаб кўришга шошмаётганимиз сабабидан ҳам Инсонийлигимизни ҳимоялашга баъзан ожиз қолмоқдамиз, баъзида эса, улгурмаяпмиз!
Яқиндагина Чимкентда Улуғбекни ўғирламоқчи бўлдилар, бугун Алишерни отишди…яна қайдадир бир ҳамкасбимизни безовта бўлаётгани аниқ... менинг эса, эшигимни тақиллатиб келмоқдалар...Ва энг ачинарлиси, бу кўнгилсизликлардан камида бир кун ўтиб, хабар топаяпмиз…
Неча вақтки, мен ўзаро тарқоқлигимиздан эзиламан, бу ҳақда ўз мақолаларимда бир неча қайта алоҳида урғуладим… Бирикишга даъватдан мақсад КУРАШга чақириқ эмас! Биз ҳозирда энг ожиз кўлка билан ҳам курашмоққа тайёр эмасмиз…Бирикишга даъватдан мақсад, ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, энг аввало, ўзимизни ҳимоялаш тамойилига амал қилишликдир! Ўзини ҳимоялай олмайдиган ДУНЁҚАРАШ қандай қилиб илғор фикрли куч бўла олиши мумкин? Биз-аҳли қалам кўп ва хўп ёзамиз улусни тарқоқ атаб. Хўш, ўзимиз қачон ва қаерда қандай ижобий уюшқоқлик кўрсатиб, улусга намуна бўла олдик?
Бугун Алишернинг фожиаси боис ўз дардимизни яна бир карра қоғозга тушираяпмиз. Мени маъзур тутингу, бу ҳол худди азалик хонадон эшигида бел боғлаб туришга қиёсдек-Марҳумнинг Йили ўтгун-чалик бир удум...Аммо кўпнинг кўнглида бир ҳадик ҳам йўқ эмас “НАВБАТ КИМГА?” деган!.. Ҳозир Алишер Соипов (Аллоҳ ундан рози бўлсин!)нинг азасидамиз. Азага борганлар ўз дардидан куйиб йиғлар экан. Шу таомил Ўзбеклигим учун менга ҳам бегона эмас!
Август ойидан бери жуда нотинчман, аслида унгача ҳам тинч яшаганим йўқ, аммо кейинги икки ой жуда таҳликали кечмоқда. Мен билан боғлиқ воқелик билан қизиқаётган хориждаги айрим ҳамкасб-ларим изоҳ сўраб қилган ўз қўнғироқларида шундай дабдабали ва фақатгина ўзлари учун зарур бўлган саволларни сўрайдиларки, бу саволларга жавоб айтишлик вазиятни яхши томонга эмас, балки тўлиғича ўта салбий тарафга ўзгартиришини ё билмайдилар, ё ўйлаб кўрмайдилар. Ҳайрон қоламан, мен ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимояси мавзуси билан боғлиқ мавзуларни ёритганман, аммо жабрдийдага ортиқча ташвиш келтирадиган ҳолатларга умуман тўхталмасдим. Баъзида англай олмайман менга қўнғироқ қилаётган хориж радиоси мухбири самимийми, дўстми ё…? Бу-масаланинг ижтимоий томони! Иқтисодий тарафи ҳам бор: аниқ эсимда, хориж радиолари вакиллари Ўзбекистонда фаолият юритаётган вақтда Гулчеҳра опа билан боғланишиб турардик. Асосан маънавият мавзусида қисқа суҳбатлар қилинарди. Суҳбат матнининг қанчаси эфирга кетишидан қатъиназар тасмага туширилган вақтга қараб Опа ҳақ тўлардилар. Тўғри, бу ҳақ унчалар катта маблағ эмасди, лекин ишсиз ё камдаромадли суҳбатдош учун моддий мадад бўлоларди. Энг эътиборлиси, Опа суҳбатдошга зарари тегиши мумкин бўлган саволлардан четлашга интилардилар. Ҳозирги хориждан сим қоқаётган айрим мухбирлар эса, аксинча суҳбатдошга шундай саволларни берадиларки, унинг жавоби мамлакатдаги инсоннинг дахлсизлигига зиён қилиши мумкинлигини эътиборга олмайдилар. Мени маъзур тутсинлар хориждаги ҳамкасбларим, бироқ мухбирнинг озгина шов-шувли қисқагина эшиттириши наҳотки бир одамнинг дахлсизлигидан устун турса? Энг ачинарлиси, мухбирнинг саволига бироз юмшатиб ёки умумий кўринишда жавоб айтилса, ЎША ЖАВОБ эфирда берилмайди! Бир сўз билан айтганда, ўз суҳбатдошини на ижтимоий, на моддий ҳимоялай олмайдиган ва фақат савол берувчи томон манфаати-гагина қаратилган бундай суҳбат-интервьюдан бизга нима фойда?! Ё овозимиз хориж радиоси ўзбек хизмати эфирида берилганидан бирор лаззат топаяпмизми? Балки нуфузимиз кўтарилиб, ишимиз барорига босаётгандир? Бундай эътироз ва эътирофни ёзишимнинг ўзига яраша сабабу асослари бор . Аввал ҳам ёзганман, бундан кейин ҳам шу фикримдан кечмайман. Яъни, ҳақиқий ҳолатни чегаранинг у томонидан туриб, фақатгина бизнинг сўзларимиз билан дунёга эшиттиришлари баъзан ўзини оқлар балки, аммо ҳамиша эмас. Бунинг энг ачинарли жиҳати, биз мустақил ижодкор, деган мақомни йўқотиб қўямиз: ўз фикримизни асосан интервью олаётган мухбир манфаатига мувофиқлаштиришнинг ўзиёқ биз учун ЦЕНЗУРА! Худди даврий нашрлардаги каби мақоламиз фақат таҳририят нуқтаи назарига мувофиқ келсагина эълон қилинишига ўхшаш ҳолат! Ҳатто баъзи интернет сайтларда муаллиф розилигисиз унинг мақоласини таҳрир қилиш, сарлавҳасини ўзгартириш ҳолатларига ҳам йўл қўйилмоқда. Ва бунда муаллиф дахлсизлиги иккинчи даражали ҳисобланиб, биринчи навбатда дабдабабозлик турибди. Айнан шундай ҳолат сабаб Самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячиси Комил Ашуров жавобгарликка тортилиб, ИККИ МИЛЛИОН сўм жарима солинди. Мақолани дабдабали кўринишга келтирган интернет сайт таҳририяти эса, муаллифга ИККИ ТИЙИН қалам ҳақи тўламаган! Таъбир жоиз бўлса, бундай таҳрирга уста дабдаба-талаб таҳририятларни эркин ижодкорнинг кушандаси, деб айтиш мумкин!
Анча вақтдан бери бир мақсад сари жуда кўп ҳаракат қилиб келаман. Яъни, мамлакатда мустақил ижод билан машғул ва ижодий фаолияти маҳаллий ОАВда чекланган журналист-қаламкашлардан бир қанчасини яхши танийман. Ҳозирда ишсиз ё бошқа соҳада мажбуран фаолият юритаётган ҳамкасб-ларимни ўзаро ҳамкорликка чорлаш. Ўзаро ижодий фаолиятни уйғунлаштириш мақсади менга орзу бўлиб қолмоқда. Бунинг энг аҳамиятли томони-бизга ҳамиша бир-биримиздан хабардор бўла олиш имкониятини беради. Бизга тажовуз қилиб, ўғирламоқчи ё сабабсиз сўроққа чақирмоқчи, ёки маҳаллада йиғин уюштириб, бизни яккалаб қўймоқчи бўлганлар, биздаги ҳамжиҳатликни кўрсалар, Инсоний сарҳадимизга ўйлашиб даҳил этадилар. Биз кимгадир ёки нимагадир қарши курашишимиз шарт бўлмайди, энг аввало, биз ўзимизни ҳимоялаш тамойилига амал қиламиз. Қолаверса, қайсибир дабдаба ё шов-шувга ўч, суҳбатдош(мақоланавис)нинг дахлсизлигини иккинчи даражали ҳисобловчи айрим мухбир ё таҳририятга қарам бўлмаслик ҳамдир! Чунки мамлакатга, миллатга чин ижодкорлар ҳамиша керак. Уларни асраш, уларга имкон яратиш ва ҳақиқий эркин ижод кишиси бўлиб қолишларини қувватлаш лозим. Эслайдиганлар, қўллайдиганлар очиқда, тирик юрганда эътибор қаратсинлар, бошга кулфат тушсагина жабрдийданинг ташвишини байроқ қилиб, дунёга жар солишдан кимга қандай наф!
Алишер Соиповнинг шаҳид бўлиши бизнинг ўзаро ҳамжиҳат тарзда ҳимояланишга муҳтож эканимизга ҳаётий аччиқ исботдир! Ҳамкасбимиз Алишер Соиповни Аллоҳ раҳмат қилсин!
(Давомини укинг...)


8/11/2007 9:13:37 AM
Дилмурод САЙЙИД: ҲАРАКАТ ЎЗИДАН ЎЗГАНИ ЯХШИ БИЛГАНМИ?

“Шивирлайди оёғимда яшаб ўтган хазонлар...”
Рауф ПАРФИ
“Бирлик” дейилувчи фирқанинг фаолияти ва “Ҳаракат”идаги мақолалари хусусида фақат унинг тарафдорларигина ижобий муносабат билдиришлари мумкин. Ҳатто нафақат рақиб, балки холис бирор одам бу фирқаю унинг иддаолари тўғрисида илиқ сўз айтишга оғринса керак.
Балки муносабатни бироз кескин бошлагандирман. Бироқ ўзгача муқаддима топа олмадим.
Кечагина менинг ГБРдан чиқиш ҳақидаги мақоламга айнан шу сайт ўта ғализона ва бирёқлама мулоҳазалар билан ёндошганлиги мени шундай аччиқ, аммо очиқ баён битишимга туртки бўлди.
“Ҳаракат”да берилган мақолада қуйидаги иддао мавжуд:
“...ГБРчилар “Эзгулик” жамиятини ...ўз таркибларидан чиқаришди...Кўпчиликни шу саволгина қизиқтирарди: ўзини виждонли ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист қилиб кўрсатаётган Дилмурод Саййид бунга қарши исён қиладими ва ГБРни тарк этадими?”
Мен ўз фаолиятим хусусида ҳеч кимга ҳисобот беришга мажбур эмасман. Ва “Ҳаракат” назар-да тутган “Кўпчиликни”нг кимлиги менга қоронғу! Агар шу масалага ойдинлик киритиш лозим бўлса, “Ҳаракат”нинг эмас, балки “Кўпчиликни”нг ҳурмати учун очиқ айтаман: “Эзгулик” раиси Васила опа июн ойида бир нохушлик сабаб ГБРдан чиқишга қарор қилганида, мен унга “агар Сиз шу қарорга келсангиз, мен ҳам ГБРдан узишаман”, деб бир неча қайта таъкидладим. Шунда В.Иноятова бундай қилиш керак эмаслигини уқтирганди. Ва бу мавзуга бошқа қайтмаганмиз!
“ВИЖДОНЛИ”лик масаласига келсак, мен бу сийқа сўзни ўзимга нисбатан қўллаш у ёқда турсин, ҳатто сўз луғатимдан чиқариб ташлаганман. Агар қадимий қўлёзмаларга синчиклаб кўз ташласангиз, аждодларимиз бу сўзни деярли истеъмол қилмаганлар, фақат зарур ҳолатлардагина ИНСОФ лафзини қўллашган. Собиқ коммунистлар учун Ленин атамаси қанчалар сийқалашиб кетган бўлса, коммунистик ғоя касофати билан ВИЖДОН сўзи ҳам шунчалар сийқалашиб кетган. Ва бу сўзни ҳозирда асосан собиқ коммунистлар ёки уларга тегишли нашрларгина бот-бот ишлатиб келмоқдалар, холос.
“Ҳаракат”да берилган мақолада менинг ГБРдан чиқишимга оид мақолам таҳлили сифатида яна учта нуқта эътироф этилган. Мен шундан ҳозирча қуйидаги иккитасини келтираман:
1. “Эзгулик”нинг ГБРдан чиқарилганлиги ва унинг сабаблари нафақат қораланмайди, балки мутлақо тилга ҳам олинмайди.
2. ГБР номидан эълон қилинган доклад бировлардан кўчириб олингани қораланмайди, аксинча бу фактни фош қилган ва қоралаганлар қораланади.
Менинг бу нуқталарга муносабатим:
1. Бу масалада “Эзгулик” ўз сўзини 12 июлдаёқ айтиб бўлган. Мен унинг хотиралар китоби эмасманки, ўтган воқеликни эслатиб турсам. Қолаверса, менинг мақоламдан сўнг “Эзгулик” раиси ўз эътирофини менга ёзиб юборганки, мактуб холис ва самимийлиги билан юқоридаги ғаразли нуқтадан мутлақо фарқ қилади. Шунингдек, “Ҳаракат” муассиси ташкил бўлгандан бери ўтган қарийб 20 йил давомида неча юз одам унинг сафини тарк этиб кетди, лекин мен бу одамларнинг ҳеч бирига “БИРЛИК”ни нега қораламайсиз?” деган ғараз фикрни сингдирганимча йўқ!
2. Бу нуқтага жавоб топиш учун менинг мақоламни ва эртаси куни эълон қилинган суҳбат матнини “ТУРОНЗАМИН”дан кўчириб босиш кифоя қиларди. “Ҳаракат” ўзидан ўзгани оқил санашга ўрганмани боис, бирёқлама муносабат юритишга ҳаракат қилган. Қолаверса, мен доклад кўчириб босилганлигини қоралаганлиги учун ҳеч кимни қоралаб ёзганим йўқ. Аксинча, мен бу ҳолга ўша қораловчилардан кўра аччиқроқ, очиқроқ муносабат билдирганман. Келинг, шу ўринда ўз мақоламдан кўчирма келтирай: “Ш.Ғаниевнинг “тадқиқоти”ни ҳам ХАТО деб бўлмайди. Чунки Шуҳрат Ғаниев даражасидаги тажрибали одам бундай масалада ХАТО қилиши мумкин эмас. Бу-ақл билан бажарилган топшириқ! Ҳар ҳолда менинг фикрим шундай!”
“Ҳаракат”да берилган мақолада менинг ГБРдан чиқишимга оид мақолам таҳлили сифатидаги учинчи нуқта фақат ўзини ақлли қилиб кўрсатишга уринган (лекин номи берилмаган!) муаллифнинг менга насиҳату маслаҳат айтишига йўл очиш учунгина хизмат қилади. Ва бу мен олдиндан кўп ёзганим, ЛИДЕРОНА касалликдан бошқа нарса эмас!
“Йиқилганни тепиб ўт!” деган нақл услубида ёзилган ва “Ҳаракат”да эълон қилинган бу “доҳиёна” матннинг менга тадбиқ этишга уринманг. Чунки мен ҳали йиқилганим йўқ! Агар йиқил-сам ҳам, ўз Ватанимда йиқиларманки, худо хоҳласа, Сиз кабилар мени тепиб ўта олмас!
Хулоса ўрнида бир мулоҳаза: яқин-яқингача ҳам мен Президентлик сайловларида “Эзгулик” раиси В.Иноятова ўз номзодини қўйишини очиқ ёзиб келганман. Айнан шу жиҳатга ҳозирда “ГБР номидан эълон қилинган доклад бировлардан кўчириб олинганини қоралаётган”лар ўта салбий муносабат билдиргандилар. Энг ажабланарлиси, ўша вақтда “Ҳаракат” бу масалада на “Эзгулик”у, на мени ёқлаб чиқмаганди. Бугун эса, ВИЖДОНни рўкач қилиб, менинг “Эзгулик” ГБРдан чиқа-рилганлиги ва унинг сабабларини қораламаганим учун иддао битади. Янада қизиғи, ўзини сиёсий фирқа нашри сифатида кўрсатиб келган бу саҳифа менинг сиёсий масаладаги мулоҳазаларимга баҳо бериши лозим эди, лекин соқов ва саводсиздек, бир калима сўзламади. Бугун эса, ижтимоий масаладаги фаолиятга алоҳида вақт ажратиб, “Эзгулик”ка жон куйдириб, матн эълон қилиб турибди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки масала Президентликка номзодликда эмас-да! Агар шу мавзуга салгина алоқадорлиги бўлганида, “Ҳаракат” ўз саҳифасида:... “Эзгулик” жами-ятини ...ўз таркибларидан чиқаришди...Кўпчиликни шу саволгина қизиқтирарди: ўзини виждонли ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист қилиб кўрсатаётган Дилмурод Саййид бунга қарши исён қиладими..?”-деган иддаони чоп этмаган бўлармиди...
“Ҳаракат”даги каби ушбуга туртки бўлган мақоланависларнинг ноўрин иддаоларига шоир Муҳаммад Солиҳнинг қуйидаги сатрлари жавоб сифатида жуда мувофиқ кўринди:
Руҳинг чил-чил синса, олайтиб кўзни
Яна менга томон сочма нафратинг:
Ахир, ёзгани йўқ Руҳ деган сўзни
Менинг маслаҳатим билан Афлотун!
Қиссадан ҳисса қилиб айтганда, ГБРдан “Эзгулик” жамиятини менинг маслаҳатим билан чиқармаганлари каби, Шуҳрат Ғаниев ҳам докладни менинг маслаҳатим билан кўчирмаган ва ўзлаштирмаган!
Қолаверса, нафақат ГБР, балки имконияти ундан минг–ўн минг карра кенг ва нуфузли бўлган сиёсий ҳаракат ҳам ўз вақтида жуда қаттиқ янглишганки, ҳали-ҳануз унга эргашган юзлаб одамлар ўша янглиш сиёсий ҳаракат касофатига ўз умрлари билан товон тўлаб келадилар. Бироқ бу янглишликлар сабабкорлари эса, хавфдан йироқда, ҳатто хусусий дўкон очиб олиб, ҳам тижорат, ҳам сиёсатнинг меваси ҳисобидан ресторанда нонушта қилишмоқда. Уларнинг алами оддий фуқаро елкасида!
Дилмурод САЙЙИД,
Ўзбекистон, Тошкент.
11.08.2007 й.
(Давомини укинг...)


7/1/2007 12:05:31 AM
Юсуф Жума: Бу халкни билмайсан

Бу халкни билмайсан, бу халк билан сен

Кора кунда яшаб курган эмассан.

Майдон колиб кетар талашади ин,

Мендек манглайингга урган эмассан.



Бу халкни билмайсан, багринг кон булса

Бари ташлаб кочар, ёвингга ёрдир.

Бирининг калбида арслон булса,

Милёни калбида куёни бордир.



Бу халкни билмайсан, узайса кули

Узин фидоларин буга бошлайди.

Ганимга узатар богининг гулин

Эр умрин гулини юлиб ташлайди.



Бу халкни билмайсан, онанг булса хам,

Падаринг булса хам билмайсан, нодон.

Ёвга волидасин бахш айлар хуррам

Мабода ичирса бир култум айрон.



Шу халк килади дейсан инкилоб,

Нахотки чикади хашакдан чинор.

Нахотки боткокдан чикади офтоб,

Нахотки тункадан кутасан бахор.



Бепарво эрлари кишанда, туткин

Англамас шоирин изтиробини.

Бу халк бир инкилоб килиши мумкин

Галдаги хиёнат инкилобини.
(Давомини укинг...)


6/8/2007 10:33:18 AM
E'tirozni kabul kildim...

Assalaomu Aleykum , Jahongir aka va Dilsora Fozilova.

Bugun "Turonzamin"dan "Yoshlar isyon ko''tardi" maqolasi va unga javobni o''qib ,
man ham fikrlarimni sizlarga yo''llayapman. Ikkalalaringizni ham o''zbek xalqi
tashvishida bo''lganlaringiz uchun qattiq hurmat qilaman, fikrlarimdan xafa
bo''lmaysizlar degan umiddaman...Do''st achitib gapiradi...

Jahongir aka, Turonzamindagi yozishuvlar borasida man Dilsorani qu''llab
quvvatlayman, lekin boshqa sabablar yuzasidan. Man "Siyam Egizaklari" asaringizni
ayni shu davrda , saylov yaqinlashib kelayotgan bir paytda chop etganingizga
qo''shilmayman. manimcha erkchilar bilan aytishuv shu asar sababli yuzaga keldi.
Muhammad Solih rostdan ham siz ta''riflayotganchalik bo''lishi mumkin, lekin bu
qanchalik zarur edi? Agar MSning prezident bo''lish ehtimoli katta bo''lsa ,
Muxolifat vakillari unga ergashib ketayotgan bo''lsa, unda xalqni ikkinchi
Karimovdan xabardor qilib qo''yish o''rinli derdim. Lekin MS da hech qanaqa
imkoniyat yu''qku? Bu birinchidan. Ikkinchidan esa, siz Turonzaminning Bosh
muharririsiz, sizda imkoniyat bor, maqolalarni ma''lum yu''nalishga boshqarishda.
Manimcha hozirgi davrdagi maqsadni aniqlab olish va aniq rejalar asosida ish olib
borish, maqola va chiqishlarni shu maqsadga yo''naltirish sizni qo''lingizdan
keladi...Bor kuchni Karimov tizimini fosh etish va saylov
oldi boshlanayotgan o''yinlardan xalqni xabardor qilib borishga sarflash maqsadga
muvofiq bo''lardi, manimcha...

Hurmatli, Dilsora. Sizni MXX haqida yozgan fikrlaringizga qo''shilmayman. Karimov
tizimiga xizmat qilgan har bir odam qaysidir ma''noda xalqni ezilishida xizmat
qilgan deb bilaman. MXX safida eng iqtidorli, qobiliyatli insonlar ishlaydi.
Oliygohlardan, korxona va tashkilotlardan qidirib, o''zlariga loyiq deb
topganlarini ishga olishadi. Lekin o''sha iqtidorli odamlar ''OQ'' ni ko''ra turib
"QORA" deyishga rozi bo''lishadi. Aniqroq qilib aytaman, Juda ko''p odamlar aybi
bo''lmagan holda qamaldi, o''ldirildi, yo''qotib yuborildi. Ularni aybsizligini o''sha
MXX xodimlari juda yaxhsi bilishardi. Qilayotgan ishlari insoniylikka, adolatga
to''g''ri kelmasligini ham juda yaxhsi bilishardi. Qilmagan ishlarini "qildim" deb
iqror qildirishda ham minglab qiynoq uslublarini o''shalar qo''llashadi. No''tog''ri
ish qilayapman deb ishlarini tark etishmaydi, balki yuqoriroq lavozimda ishlash
uchun juda berilib ishga kirishib ketishadi. Endi ularni qanday qilib himoya
qilasiz?

Agar ular sidqidildan xizmat qilmasa Karimov rejimi nima bo''lardi? Karimovni bir
o''zi nima qila olardi? Shuncha qiynoq usullarini Karimov o''rgatdimi ularga?
Odamlarni qiynab dabdala qilib tashlagandan keyin ham ustiga bavl qilishni
Karimov buyurdimi? Qiynashlardan mazza qilib huzurlanishni ham Karimov buyurdimi?
Nima uchun adolarsizlikka rozi bo''lishdi? Ular Millatni himoya qilishi kerak edimi
yoki Karimov rejimini?

"O''zbekning asl yigitlari" deganda nimani nazarda tutdingiz? Xalqni qo''rquv ,
vahimada ushlab turadigan odamlarnimi? Odamlarni bir-biriga qarshi qayrab
qo''yadigan fitnachilarnimi? Qilmagan ishni zo''rlab bo''yniga oldiradigan
kishilarnimi? Ular nimasi bilan "asl" odamlar?

O''tgan yili Britaniyada Aleksandr Litvenienko degan sobiq FSB polkovnikini
zaharlab o''ldirishdi. Uni mard yigit desa bo''ladi. Putinni qilayotgan ishlariga
rozi bo''lmasdan qarshi chiqdi. Uni himoya qilsa arziydi, adolatsizkka ko''nmadi.
Qani bitta dona o''zbeklarni "Litvenienko"sini aytingchi? Adolatsizlikka rozi
bo''lib, o''sha muhitda qolgan odam ayblanishga loyiq.

Web sahifangizda "Burgut haqidagi hikoyat" ni o''qigan edim. Juda ham ta''sirli
ekan, qoil sizga. Qaysidir ma''noda manga dars bo''ldi shu kichkinagina hikoya.

Agar mavzumizni sizni hikoyangiz bilan baholasak, meni nazarimda, MXX xodimlari
tovuqning hislatlarini egallagan burgutlar bo''lib chiqadi... Yoki man sizni
hikoyangizni tushunib etmadim...

Hurmat bilan ,

Polvon.


Ассалому-алайкум Жахонгир ака.
“Ёшлар бош кутарди” га жавоб берганингиз учун ташаккур. Менга у купрок уша айтишувларнинг давоми булиб куринган булса хам, менинг нийятим купрок уз фикримни билдириш ва бир гурух Тошкент Шаркшунослик Университети талабаларининг илтимосини етказиш эди.
Мен сайтингизда менинг маколамга икки юртдош фикр билдирганларига шохид булдим, хамда хар иккалаларига холис фикрлари учун уз миннатдорчилигимни билдираман. “Полвон” деб ёзаётган юртдошнинг танкидларини кабул килдим.
Чунки мен Узбекистон Миллий Хафсизлик Хизмати тугрисида яхши билмаслигим табиий. Уларнинг кирдикорлари тугрисида куп вокеаларни эшитган булсам хам жуда оптимист инсонлигим уларнинг хаммаси хам жаллод эмасдир деган фикрга етаклайверади. Халкнинг асл йигитлари деганда “Хозир хамма бир-бирини МХХ да ишлайдига чикараётган пайтда, демак шу атрофимиздаги журналистлар, ёзувчию - сиёсатчиларнинг хаммаси соткин эканда” деган фикрни назарда тутдим. Ахир улар шу халкнинг фарзандларику.
Мен улар тугрисида суз юритганимга сабаб, авлодида кимдир МХХда ишлагани учун аждодларига таъна килмокни хато деб биламан. Бир-биримизни тушунишга харакат килмогимиз муросанинг бошланишидир. Муроса бор жойда тинчлик, тинчлик бор жойда барокат, баракат бор жойда эса усиш булига шубха йук. Барчангизга хурмат билан Дилсора.
(Давомини укинг...)


5/24/2007 9:08:22 AM
Дилмурод САЙЙИД:

МУХОЛИФАТ БИР ТЎХТАМГА КЕЛАДИМИ ЁКИ...
ДАҲОЛИК КАСАЛИ УСТУНМИ?

Ўзбекистонда Президентлик сайловларига номзодларни рўйхатга олиш ва бу сиёсий кампания билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш жараёнларига у қадар кўп муддат қолгани йўқ! Лекин хорижда ўзини Лидер санаб юрганлар ҳалигача ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам йўқ нарсага тож умидида КАЛАКА қилиб юрибдилар. Гапим оғир келгани аниқ, аммо Сиз муҳтарам жанобларнинг утопиянгиз биз учун ҳам малоллик қилаяпти. Сабаби:
1. На Абдураҳим Пўлатов, на Салай Мадаминов номзодлари бу масалада қабул қилинмаслиги аниқ!
2. Бу жаноблар учун мамлакат Парламенти ҳеч маҳал Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритмаслигини тентак ҳам билади.
3. Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган фирқа ё ҳаракат Президент сайловига номзод кўрсата олмаслиги тайин!
ЛЕКИН МУХОЛИФ НОМЗОД ҲАМ КЕРАК ДЕМОКРАТИЯВИЙЛИК УЧУН.
Хўш, нима қилиш керак? Хориждаги зоти мубораклар овоз санаб, балки Президентни ўша ёқларда сайлаб олишар ўзларига? Унда биз нима қиламиз, Президентсиз қолиб кетамизми?
Инсонлар! Бирингиз катта олим, бирингиз иқтидорли шоир, яна неча йиллардан бери дунё кезиб юрган одамларсиз. Сизга мамлакат тақдири қизиқми ёки циркнамо овозбозлик қилиб юришликми? Қачон бир тўхтамга келасиз?
Мен мамлакат ичкарисида мухолифат яратиш мавзусидаги мақолаларимда бундан икки ой аввал ўз мулоҳазаларимни баён қилгандим. Икки ой ичида энг зарур масала қолиб, йўқ нарсага овоз йиғиб, ёқа бўғишдингиз. Камига мени ва мамлакат ичидаги мустақил фикрли одамларни маломат этиб, мағзавали матнларни эълон қилдингиз. Хўш, буёғига ҳам шу “қатъият”да давом этмоқчимиз? Қўйинг утопияни, озгина реал бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатда президентликка даъво қилаётган шахсларни бир кўринг. Наҳотки, Ўзбекистон шу даражада ночорлашиб қолган? Сиз-ўзини буюк ақл соҳиби ҳисоблаб юрган жаноблар наҳотки вужудингизга қўшилишиб руҳиятингиз, онгингиз ҳам мамлакатдан узилишиб кетган? Агар шундай бўлса, нимани даъво қиласизу нимага эришасиз?
Бугунги кунда мамлакат ичида Президентликка номзодини қўйиши мумкин бўлган одамлар-дан бири-Васила ИНОЯТОВА! Аммо бунинг учун тўсиқ бор ва бу тўсиқ ичкарида эмас, балки ташқарида! Бу-Абдураҳим Пўлатовнинг розилиги! Чунки Васила ИНОЯТОВА айни чоғда хориждаги “Бирлик”нинг бош котиби ҳам ҳисобланади. Тамойилга кўра ҳаракат раиси розилиги бўлмаса, бош котиб сиёсий жараёнда ўз номзодини қўя олмайди!
Васила ИНОЯТОВА, билишимизча, ўз номзоди тавсия этилишига унчалик хайрихоҳ ҳам эмас. Ва бунинг сабаби асосан хориждаги Лидерларнинг ягона тўхтамга кела олмаслиги билан боғлиқ кўринади.
Тўғриси, номзод кўрсатилиши бу-Президент бўлишлик дегани эмас. Аммо Президентликка сайловлар нечоғлик демократиявий мезонда ўтказилиши айнан кимнинг номзоди кўрсатилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ҳозирда бу борада даъвогарлик “ташаббуси”да юрганларни халқ танимайди. Улар ўз номзодини ўзи кўрсатиб, ўзи маъқуллаб келаётган ва бу ишончга лойиқ ё лойиқ эмаслиги мавҳум шахслар, холос.
Сизларнинг айни чоғда ҳақиқий номзодни мамлакат ташқарисидангина кўрсатишга қаратилган ҳаракатларингиз соғлом фикрли зиёлининг иши эмас. Буни ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз, аммо тан олишни истамаётганингиз икки карра носоғлом фикрлилик белгисидир.
Ушбуни қандай қабул қиласиз, қай шаклда муносабат билдирасиз, ихтиёр ўзингизда. Лекин олдинда сайлов, ундан кейин ЕТТИ ЙИЛЛИК беқиёс ваколат муддати! Оғир ботса-да айтиб қўяй, хилхонаси Ватанда бўлишини истаган одам унинг ғамини тириклигида ейди. Бундай ташвишдан ўзини холи санаган кимсага эса, Эронликларда бир нақл бор: “ҚОРНИ КАБОБГА ТЎЙГАН ЖОЙ ВАТАН ҲИСОБЛАНАДИ!”
Дилмурод САЙЙИД,
Ўзбекистон, Тошкент.


5/24/2007 8:48:23 AM
Бахтиёр Ҳамро: “НИМА КИЛАЯПСАН? “

“НИМА КИЛАЯПСАН? “
Биздан сўрайдиганлар бор!..

“…одамлар бир-бирига ишонмайдилар, бир-бирларидан шубҳаланадилар.
Бас энди, уйғон! Кўзларингни оч, бир кучаниб занжирларингни уз!
Балки сен улардан қутулишнинг йўлини биларсан. Балки сен уларни ёвузлик зарраларидан тозаларсан. Балки сен уларни йиғиб, бир кўзага соларсан-у, уммоннинг тубига улоқтирарсан.
Уйғон! Ўша ёвузликлар ғазотга келиб, инсонлар даҳшатли тус олмасдан уйғон!
Уларни қутқар!
(Шоира Дилсора Фозилова ижодидан)


Талантли шоира Дилсора синглимизнинг айни даврда гуркираб ўсаётган ижоди дилимни тилкалаётган дардларимни тўкиб солишга туртки бўлди.

Ҳозирги вақтга келиб, жамиятимизнинг ҳам маънавий, ҳам маърифий улкан инқирози, охир-окибат давлатчилигимиз таназзулига ҳам олиб келиши эҳтимолидан ташвишдаман. Бу ташвишимни ўзим гувоҳ бўлган, иштирокчиси бўлган айрим воқеалар билан асослашга ҳаракат қилмоқчиман:

Қачон Тошкентга бормоқчи бўлсам, бошимга «дўппимни олсаммикан ёки йўқ?» деган ўй келади. Барибир дўппимни кийиб оламан. Гарчанд, Тошкентда метрода миршабнинг совуқ нигоҳига нишон бўлишимини билсам-да. Дўппили, соқолли, айниқса, афт-ангори шаҳарга сингишмайдиган одамларни ҳе йўқ, бе йўқ тўхтатишади. Миршаб ўз оти билан миршаб, аммо уларнинг кўпчилигида оддийгина ахлоқий хусусиятнинг ўзи йўқ: на андиша бор, на тартиб, на салом бор. Олдингизга келиб «Паспорт борми?» дея асабга тега бошлашади. Мен ҳам анойилардан эмасман, миршабларнинг ўзларини қандай тутишлари, характерларини яхшилаб ўрганиб олганман. Бундай ҳолатларда дарров ташаббусни қўлга олиб:
— Ҳа, ўғлим, биринчи навбатда, ўзбекчилик... саломингиз қани? Нега ўзингизни таништирмай, чест бермай паспортдан гап бошлаяпсиз? Аввалига устав дегандай, биринчи навбатда, бўйнингиздаги кўйлакнинг тугмасини қадаб ол. Отангизни чорвоғида юрганингиз йўғ-у ўғлим, — дейман. Кутилмаган саволдан саросимага тушиб қолган миршаб дарров узр сўраб:
— Майли кетаверинг — дейди.
Кейинги вақтларда улар орасида безбетлари ҳам кўпайганки, бу гапларга эътибор ҳам қилмасдан, бошимдаги дўппига бир қараб:
— Нима номоз ўқийсизми? Ёки «яқин кишингиз ўлганми?” дейди. «Қазо қилганми ҳам демайди, тўғридан-тўғри “...ўлганми?” дейди.
— Қани, паспортни чиқаринг, — дейди.
Албатта бу юзсизларга яхшигина жавобимни бераман ва ҳозиргача вазиятдан чиқиб келмоқдаман. Мени бошқа нарса қийнайди. Худди мен каби «текширилганлар»нинг ҳолатларни кўплаб кузатганман. Кўплаб фуқароларимиз шундай ҳолатда индамайгина бу миршабларнинг ҳамма буйруғига қулдек бўйсунганлигига, кўплаб бу текширишдаги ҳақоратларни ичга ютиб кетганларнинг гувоҳи бўлиб хуноб бўлиб кетаман-да, “э воҳ, булар, тўғридан-тўғри, катта кўчада ёки метрода «Номоз ўқийсизми, дўппи кийиб олибсиз, нима яқин одамингиз ўлганми, сумкада нима бор?” — дейишгача боряпти. Асрлар оша гуллаб-яшнаган манавиятимиз, маърифатимиз, давлатчилигимиз қандай аҳволга тушиб қолди-я? Нима бўлаяпти ўзи? Асосий фожеа қаерда? Нима қилмоқ керак? Кетма-кет жавобсиз қолаётган саволлар қийнайди.

Ҳар бир кишининг, бўш вақтларида ўтказадиган эрмаги деймизми ёки хоббиси деймизми, менинг севимли машғулотим бор, яъни муккасидан кетган балиқчиман. Ҳаёт ташвишларини бир оз бўлса-да, унутай деб балиқ овига девонадай бошимни олиб чиқиб кетаман.
2006 йил 18 август куни Буюк Британия элчихонасининг учинчи котиби Бен Гринвид ва сиёсий ишлар ва ОАВ бўйича маъсул котиб Леонид Кудрявцев ҳамда оила аъзоларим кўз ўнгида, боз устига, ўз уйимда, бир гуруҳ ноъмалум аёллар томонидан калтакланганимдан сўнг ўн кунлар ўтиб, асабимни тинчлантирай деб, балиқ овига бош олиб чиқиб кетдим. Жиззах музофотида нима кўп, зовур кўп, суъний кўл кўп, сизот сувларнинг сизиб оқишидан пайдо бўлган ариқлар кўп. Ўша куни зовурлардан биридан овлоқроқ жойини топиб олиб, борлиқни унутиб дам ола бошладим. Мен учун ноъмалум кичкина қушчанинг чуғурлашини ҳисобга олмаганда жимжитлик.
Бир вақт тепамда бир нусха пайдо бўлди. На салом бор, на мулозамат. Тўғридан-тўғри, сенсираб:
— Нима қилиб ўтирибсан? — деса бўладими? Аччиғимни жиловлашга ҳаракат қилиб,
— Ҳа энди, қурбақа овлаб ўтирибман ака, — деб кесатдим. Эгнимдаги бир оз эскирган кийимларимга кўз югуртириб:
— Балиқ овлаб ўтирибсан-ку?, — дейди.
— Ҳой дунё тургунча тургур, билсанг …га сўрайсанми? — деб юборибман аччиғимдан. Бирдан қилиб қўйган катта хатоимни тушуниб:
— Минг бор кечиринг биродар, сўкиниб юборибман.
— Ахир, нима ишингиз бор, нима қилиб ўтирганим билан? Ўз йўлингиздан кетавермайсизми? — дедим ўзимни яна аранг тутиб. Бу нусха бўлса худди ҳеч нарса бўлмагандай:
— Ҳа энди, мен ҳов ана ерда ерим бор, фермерман. Бу ерларга кимлар келаяпти, кетаяпти албатта сўрашимиз керак. Шундай топшириқ бор! Бу ҳақда биздан “сўрайдиганлар бор”, — дейди.
Эй АЛЛОҲим бандаларингни ўзинг кечиргин, минг карра тавба қиламан. Айтгин ўзинг. Энди қайларга бориб яшай? Э воҳ, ўзганинг шахсий ҳаётига арлашадиганлар шу овлоқ жойда ҳам топилди-я, тинч қўйишмайди-я? Нега ҳар ким ўзича ўзгаларнинг ҳаётига аралашаверади-я?

Аниқ эсимда, 13 май 2005 йил Андижондаги хунрезлигидан ўн кунлар ўтиб, 24 майдан 25 майга ўтар кечаси соат 23.00 ларда Жиззах шаҳар прокурори Бултаков:
— Бахтиёр ака, бир келиб кетинг, гап бор — деб қўнғироқ қилиб қолди. Мен дарров худди билмагандай:
— Прокурор бова, нима, ярим тунда ҳам ишлайсизларми ёки уйқунгиз қочдими?, — дедим.
— Ҳа энди иш чиқиб қолди, бир келиб кетинг.
— Мендан-да яхши биласиз, сабабини кўрсатиб эртага чақирув қоғози юборинг, албатта бораман, менга қолса кейин пишириб емайсизми.
— Йўқ, ҳозир келинг.
— Прокурор бова, ярим тунда нега менинг шахсий ҳаётимга аралашаяпсиз. Сизга ҳеч ким бундай ваколат бермаган. Ярим тунда керак бўлиб қолдимми, а?. Бундан кўра, сарсон-саргардон бўлиб юрган бечораларнинг аризаси бўйича Сизга берган аризамизга жавоб беринг. Биламан, жавоб беролмайсиз ҳам. Майли бизнинг ташкилотга жавоб берманг, ҳеч бўлмаса аризачиларни ишига кўзингизни қирини бир ташлаб кўринг ахир. Бу не бедодликки, кечаси соат 11да мени безовта қилаяпсиз?
— Йўқ, ҳозир «повестка» юбораман, албатта келинг.
— Яна қайтараман… телефон гўшагини қўйиб қўяман, буни одобсизлик деб тушунманг, прокурор бова — дедим-да, гўшакни қўйиб қўйдим. Ушбу «суҳбатдан» кейин қайси кўз билан кўрайки, маҳалламиз нозири Толиб Абдуалимов чақириқ қоғозини кўтариб ховлиқиб уйимга келса бўладими. Қарасам чақириқда нима сабабдан чақирилганим, на муҳр босилган экан. Нозир Толибга «Бу «повесткани» бугун ёстиғингингиз тагига қўйиб ётинг, зора бугун яхши ухларсиз» дедим. Шунда нозир «Нима деяпсиз. Бизга уйқу йўл бўлсин. Биз кўпинча кечаси билан ухламай чиқамиз» дейди.
Айтгандай бугун 24 май, ушбу бўлган воқеага ропа-роса икки йил тўлибди. Ҳали ҳам ўша–ўша аҳвол. Айниқса, Жиззахдаги ҳуқуқ ҳимоячиларини, ўзгача фикрловчиларни керакли жойларга чақиришлар, тазйиқлар, қўркитишлар, қўйингки, энг асосий фожеа, яъни инсонларнинг шахсий ҳаётига аралашишлар давом этмокда!..

Ҳа, мен ҳам Дилсора синглимиздай ҳайқиргим келади: …одамлар бир-бирига ишонмайдилар, бир-бирларидан шубҳаланадилар.
Бас энди, уйғон!

24 май 2007 йил
Жиззах шаҳри «Заргарлик» маҳалласи
(Давомини укинг...)


5/14/2007 2:33:51 PM
Мирзо Хаким: Шеърлар

ЮЛДУЗ УЧДИ

Юлдуз учди осмонда, улдими биров,
Ё бирор ошиги олдими юлиб?
Нега кeнглим хавотир,
Юлдуз камми осмонда?
Боз,
Ун саккиз минг оламда
Булса ун саккиз минг серюлдуз осмон!
Аммо,
Куркаманки, барча юлдузни
Урмасалар деб бенарвон…
Эвох, не булур унда:
Юлдузсиз осмон – бисоти eр киз,
Лоласиз - яйлов, ошик маъшуксиз…

Юлдузсиз, ойсиз осмон
Тeнкарилган кора – катта дошrозон!!!


ЗАМИН

Унг томондан юра бошлар у,
Иши унгдан келиши учун.
Куёш сари кадам ташлар у,
хароратга тулиши учун.

Гафлат билмас унинг калбида,
Тинмай юрар – хоримас ёлдор.
Вужудида неча миллиард от –
Саман, турик… куч-куввати бор.

Айланмокдан завк олади, завк,
Сайёралар ичра кeзгали.
Зухрахон хам хар субхи содик
Рашк-ла бокар хиёл кизариб…

Замин!
Сендан ким, нима азиз?!
Бежиз алкаб ОНА демасмиз!!!
(Давомини укинг...)


5/9/2007 11:27:58 PM
Дилмурод САЙЙИД: ТОШКЕНТ АЭРОПОРТИДАГИ НОХУШЛИК

ТОШКЕНТ АЭРОПОРТИДАГИ НОХУШЛИК
КИМГА ЗАРУР ЭДИ: «ЭРК”ЧИЛАРГАМИ ЁКИ ҲУКУМАТГА?
ШУ йил 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси арафасида Алмати-Тошкент рейси билан сафардан қайтаётган Ўзбекистон фуқароси, таниқли журналист Дилмурод САЙЙИДни паспорт назорати ва божхона хизматлари ходимлари қарийб икки ярим соат текширувга тортиб қолдилар. Бу ҳамда 24-ва 28 май кунлари ҳам шундай ғайриоддий текширувга тортилганлиги ҳолатлари юзасидан Дилмурод САЙЙИДнинг таҳлилий мулоҳазалари қуйидагича:
-Менинг Алматига сафарим биринчи марта эмас. Аввалги тўрт бора сафаримда ҳеч қандай ғайриоддий текширувга тортилмагандим. Лекин 25 март куни Тошкентдан учиш олдидан паспорт назоратидан ўтиб бўлган пайтимда паспорт назорати хизмати ходими мени тўхтатди.
-Сизнинг паспортингизга печат босилмабди,-деди.
Мен унга муҳрни кўрсатдим. У эса:
-Илтимос, паспортингизни менга бериб, бир оз кутиб туринг,-деди. Паспортни олгач, бошқа ҳамкасбига бериб юборди. Орадан ўн дақиқа чамаси ўтгач, паспортимни қайтариб беришди ва:
-Узр, англашилмовчилик бўлибди,-деди.
Орадан олти кун ўтиб, тунги соат 12га яқин Тошкентга келиб қўндик. Паспорт назорати дарчасига навбатим етгач, паспортимни узатдим. Паспортимни олган хизматчи аёл компьютердаги ёзувларга солиштиргач, узр сўраб, ташқарига йўналди. Кетишимда паспортимни олган ходим келиб, яна паспортимни олиб, қандайдир хонага кириб кетди. Қарийб ярим соатдан кейин чиқди.Сўнгра божхона текширувига ўтдим. Сумкамда нималар борлигини сўрашди. Сўнг ўта хушмуомалалик билан сумкамни очиб кўрсатишимни илтимос қилдилар. Сумкамдан эътиборни тортадиган шубҳали нарса чиқмади. Шу орада бир рус аёл хизматчи қўлида менинг паспортим ва баённома билан келиб, ҳамкасбидан баённомага нима ёзишни сўраб қолди. Ҳеч қандай шубҳали буюм йўқлиги уларни қаноатлантирмади чоғи алоҳида тинтувга розилигимни сўрадилар. Мен тушундимки, улар менинг ёнимда флеш-диск бўлса керак деган хаёлга бордилар чамамда.
Алоҳида тинтувда ҳам ёнимдан сигарету пулдан бошқа нарса чиқмади. Тинтув қилган зобит узр сўради, истасам арз қилишим мумкинлигини айтди. Мен фақат бир савол сўрадим: “Тинчликми ўзи командир?”
Жавоб қисқа ва аниқ бўлди: “Билмадим ака, мен фақат буйруқни бажардим!”
Уйга келганимда соат тунги икки ярим бўлганди.
Навбатдаги сафарим чоғида паспорт назоратида қирқ беш дақиқа текширишди. Қайтишда эса, 20 дақиқача. Паспортимни олиб кетган одам ҳар гал бир киши! Нима гаплигини сўрадим. Билмаслигини айтди. Кулдим.
-Балки кимнингдир вируси адашиб менга тушиб қолгандир?-дедим.
-Бўлиши мумкин,-деган жавобни айтди.
-Келаси сафарга олиб ташланглар адашган вирусни,-дедим яна кулиб,. Кейин илова қилдим,-энди божхоначилар титкилашадими?
У “йўқ” ишорасини қилди...
Уйга келиб, анча таҳлил қилиб кўрдим. Хулоса бир хил чиқаверди. Яъни, бир мунча муддат аввал менинг “Исёнкор” сайтидаги мақолаларим асосан “Эрк”чиларга ёқмаганди. Мақолаларимдан бирига ёзилган изоҳларда менинг қамалишим тарафдори эканликларини очиқ маълум қилишган ва бир изоҳда “қандай қамалишимни ўзим ҳам билмай қолишим”ни таъкидлашганди. Ўша таъкидлар энди амалга оширилишига ҳаракат бошланганлигига менда шубҳа қолмади. Мен бу ўринда айнан “Эрк”чиларнинг қўли бор деб ҳисоблайман. “Бирлик” ва унинг раҳбари бундай пасткашликка қодир эмас. Ўз манфаатини одамдан устун қўйиш Салай ва унинг Малайларига хос хусусият. Оддий мисол: Ўзбекистондан ё Украинага, ё Туркияга бориб қолган мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларга Салай Мадаминовнинг одамлари албатта учрашадилар ҳамда “Эрк” газетасидан Ўзбекистонга олиб кетишликни, тарқатишни талаб қилишади. Рад этганларни МИЛЛАТ ва ҲУРРИЯТнинг душмани, МХХнинг одами қабилидаги иддаоларга кўмиб ташлайдилар.
Менинг ташқаридаги ўзини мухолифат санаб юрган ЛИДЕРлар фаолиятига, айниқса, “Эрк” ва унинг етакчиси ҳамда мамлакатдаги вакиллари шанига нисбатан ёзган таҳлилий-танқидий мақолаларим улар нуфузига салбий таъсир кўрсатганлиги, айниқса, мухолифат зарур бўлса, мамлакат ичкарисида яратиш мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазаларим хорижда (гарчи ваколатлари бўлмаса-да!) Ўзбекнинг номидан чираниб, ўзини мухолифат санаб юрган ЛИДЕРларга малол келганлиги бор гап!
Ушбуни ўқиётганлардан кимлардир айтар: “Эрк”нинг қўли узун эканки, хорижда туриб ҳам Ўзбекистондаги хизматларга сўзини ўтказа олар экан!»-деб.
Мен эса бунинг сабабини оддийгина изоҳлайман: “Сиздан у гина, биздан бу гина!” Яъни, “Эрк”нинг мамлакат ичкарисидаги вакиллари махсус идоралар билан алоқада бўлиши табиий. Агар шундай алоқа мавжуд бўлмаса, кун кўра олмасликлари ҳам табиий! Уларнинг турмуш тарзини наркотик модда билан савдо қиладиган кимсага қиёслаш мумкин. Бундай кимса ИИБдаги тегишли бўлинмаларга ёлланма бўлиб олади ва фаолиятини амалга ошириш учун вақти-вақти билан мижозларини тутиб бериб туради. Ўрни келса, сохта гувоҳликдан ҳам қайтмайди. Қонунга зид ишларни амалга ошириб, шунинг орқасидан манфаатдор бўлишлик учун албатта СОТҚИНЛИК қилиш шарт. Наркотик моддафурушлар йўлларида тўсиқ бўлиши мумкин кўринган ҳар қандай одамни аямайдилар. Ва уларнинг хизматидан фойдаланаётган идоралар баъзида муросага бориб, наркотик моддани мутлақо истеъмол қилмайдиган одамни ҳам текшириб қоладилар!!!
“Эрк”нинг кўра-била туриб қилган айби касрига айнан божхонада қўлга олинган ИНСОНларни худда наркотикфуруш тутиб берган мижозларга қиёслаш мумкин!
Мени бир жуфтгина савол қизиқтиради: “БУНДАЙ ПАСТКАШЛИКЛАРДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА? ЁКИ КИМ “ЭРК”ЧИЛАРДАН АЙРИЧА ФИКРЛАСА, ЖАЗОЛАНИШИ КЕРАКМИ?” Энди яна бир савол : “Унда Гулбаҳорнинг айби нима эди?”
Салай Мадаминовга ўхшаш кимсалар хорижда грант ишлаши, Отаназар Ориповга ўхшаганлар мамлакат ичида керилиб юриши учун Гулбаҳорлар қамоқда ўтириши, мен кабилар тинтув қилиниши керак кўринади!
Мен ўз мулоҳазаларимни батафсил баён қилиб ўтирмадим. Зеро, аён ҳолатларга баён беришлик шарт эмас. Бироқ жуда зарур бўлса, қайтадан батафсил баён ёзарман. Фақат бир нарсани алоҳида таъкидлайман: ЭСИНГИЗДА БЎЛСИН, ЖАНОБЛАР, МЕН КИМНИНГДИР ТАЗЙИҒИДАН ЁКИ ҚАМОҚҚА ТУШИШДАН ҚЎРҚИБ ЯШАГАНИМДА БУ КАСБНИ ТАНЛАМАГАН БЎЛАРДИМ! ШУНИНГ, БИРИНЧИ ИМКОНИЯТДАЁҚ СИЗЛАРГА ЎХШАБ, ВАТАННИ ХОРИЖДАН ҚИДИРАРДИМ! МАЙДОННИ ТАШЛАБ ҚОЧИШ ЭР КИШИГА ЯРАШАДИГАН ИШ ЭМАС! СИЗ БАЛКИ КУТУЗОВНИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ КЎЗЛАГАН ЧИҚАРСИЗ, АММО БУ-ЎЗБЕКИСТОН! УНДАН ЧИҚИБ КЕТГАН САРКАРДА ФАҚАТ ХОИН ВА ОЛЧОҚДИР!

Ўзбекистон, Тошкент.
(Давомини укинг...)


5/8/2007 10:16:15 PM
Илхом ФОЗИЛОВ: Сингилжоним мажнунтолим

Сингилжоним мажнунтолим
Мен огангман орзулари армон булган
Сен синглимсан дардларимга дармон булган
Замон менга бокмас,бокдим замонларга
Бир гарибман замон менга эхсон берган

Юлдуз мисол олисдасан тангдир холим
Мажнунтолни синглим дедим сингилжоним
Билсанг агар биз хаммамиз бир бош узум
Шу гушшада бир шингилсан сингилжоним

Дадам ёккан кухна чирок сунмасин деб
Кули теккан дов дарахтларсулмасин деб
Такдир экан кишлокдаман сингилжоним
Согинч аро кийнокдаман сингилжоним

Суролмайман холингни хеч оганг булиб
Киролмайман деразангдан оханг булиб
Согинганда суратинга узок бокиб
Шеър ёзаман маржон маржон кузёш тукиб

Мен розиман сурамагин менинг холим
Кайда булсанг сог омон бул сингилжоним
Кулда кетмон зарафшоннинг буйидаман
Зарафшонга сочин ёйган мажнунтолим
(Давомини укинг...)


5/8/2007 11:22:36 AM
Илхомжон Фозилов: Онам тилаги.

Жоним кизим ифтихорим узингсан,
Мухаббатим, номус орим узингсан,
Юрагимнинг бир парчаси нозик калбим кувончи,
Хам ёшлигим, хам шодлигим янгрок созим узингсан.

Ок кийдириб, ок йул тилаб бугун сени узатдим,
Йулинг кунглинг ок булсин деб оллохга кул узатдим,
Она кизим, кузимдаги катра-катра ёш булгин,
Факат уша хонадонда огир-огир тош булгин.

Менинг ёнимда йук даданг, сузлашга йук мадори,
Узинг эдинг бору-йуги, нозик калбдаги тори,
Фарзанд булиб оклаб берсанг берган тузу-нонини
Жоним кизим улдирарсан унинг зур армонини.

Она кизим, ок сутимдай мукаддасдир ёр уйи,
Лекин унинг хар куни хам эмас канду-бол уйи,
Коронгуда нур буласан, йугида бор буласан,
Кунглинг очсанг ёришади хатто унинг тор уйи.

Сузларимни огир олма менинг эркатой кизим,
Кундузлари куёш кизим, тунларимда ой кизим.
Умр богининг богбони факат узинг буласан,
Бахор ерга нима эксанг, кузда шуни урасан.

Мен уйингга борар булсам, хар кайгудан тониб чик,
Пешвозимга гул-гул яшнаб, олов булиб ёниб чик.
Хонанг узра жарангласа мехринг, севгинг овози,
Шунда сендан отанг рози, халкинг рози, мен рози.
(Давомини укинг...)