Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





3/10/2007 11:20:14 AM
Аввал фикрлар бирлашсин

Швецияда "Ўзбекистон: кеча, бугун, эртага" деб номланган
халқаро конференцияни ўтказиш мўлжалланаётганини эшитиб хурсанд
бўлдим. Кимлардир одамлар билан мулоқот қилишга, бошқаларнинг фикрини
билишга интилаяпти, бу яхшилик аломати.
Баьзида ўзбек тилидаги сайтларни кўздан кечирганда, сўз деб
аталмиш бир ноёб қудрат воситаси ўз кучини йўқотиб, таьсирсиз бир
товушга айланиб бораётгандай, одамлар яхши сўз ишлатиш мумкин бўлган
жойда бир - бирини оғритадиган, ғазаблантирадиган сўзларни
ишлатишни афзал кўраётгандай назаримда.

Ўзбекистоннинг кечаси, бугуни ва эртасида биргина муаммо
бор ва буни ҳамма баробар такрорлаяпти: бирлаша олмаслик. Шу ўринда
менинг мулоҳазаларим ўзгача. Биз бошқалар билан бирлашишни
ўзимизнинг кичкина ҳаракатларимиздан бошлаганимиз, гуруҳлар, ташкилотлар
ва жамиятларни бирлаштиришдан олдин ҳар биримиз, ҳаммамиз, қалбимиз
бошқаларга қанчалик очиқлигини ўйлаб кўрмоғимиз даркор.

Бошқаларнинг тўғри фикрларини эшитишимиз, мулоҳаза билдиришимиз,
тўлдиришимиз ва унинг тўғрилигини тан олишимиз лозим. Дунёда мукаммал инсон
бўлмайди. Биз тинмай айблаётган бирор инсонни, биз ўргансак
бўладиган бирор томони ҳам бўлиши мумкин эмасми, ёки аксинча, биз
кўкларга кўтараётган кимнидир катта камчликлари назаримизда четда
қолмаяптимикан..?

"Ҳаракат" журналида Демократик Ўзбекистон Конгресининг
"Бугунги вазиятдан чиқишнинг уч босқичли йўли" деб номланган
мурожаатига кўзим тушди ва остида "Ҳаракат" журнали таҳририятининг унинг
камчиликлари тўғрисидаги фикри ёритилган. Шу аснода Демократик
Ўзбекистон Конгреси" сайтини очсангиз Абдураҳим Пўлатовга жавобан
"Ҳақиқатни юзингга айтган душман" тўғрисидаги мақоласи берилган. Во
ажаб, бу нима, ўзбек халқини чалғитишми, ёки бисотларидаги сўз
хазинасини арзонга сотишми? Униси ҳам, буниси хам жуда жарангдор
битилган. Кимнинг ҳақлигини тушунолмай қийналасан, киши.

Авваламбор шундай бир мантиқий лойиҳа пайдо бўлган экан, нима учун
оммага мурожаат этишдан олдин, барча Ўзбекистон келажаги учун ўзини
дахлдор деб ҳисоблаётган мухолифат лидерлари ва мен ҳатто номларини
билмайдиган бир неча ақл ва мулоҳаза аҳллари билан мухокама қилинмайди?

Хўш, Жаҳонгир Маматов шу ишни қилмаган экан, Абдураҳим Пўлатов
кутилмаган янгиликка фикр билдиришдан олдин, шу конгрес фаоллари билан
боғланиб, фикрларини ойдинлаштириши, ёки эътирозларини билдириши,
бирлашиш йўлидаги кичкина бир қадам эмасми? Ўқийвериб юрагим
ачиниб кетади, қалам ахли тинмай таьсирли ва маъноли фикрларини ёзади-ю,
аммо уларнинг жамоат ичида таьсири йўқ. Кимдир муаллифнинг устидан
кулиб бемани фикрларини "эсталик" қилиб қолдиради, бошқа биров эса
фалончини зўр тузлабсиз ака" деб ҳалиги масқарабозни қувватлайди. Бизнинг
муаммомиз, бир - биримизни тушунишга интилмаслигимиздир. Баҳром
Ҳамроевнинг бир фикрларига жуда қўшиламан: Инсонни фикр бирлаштиради.
Аммо ҳамма бир фикрга келолмасачи? Ҳамма менинг фикрим тўғри,
бошқаларники нотўғри деб ўйласачи? Ҳамма ўз фикрлари қудратига ишониб,
янги ҳаракат, ёки ташкилот очиб олиб унга бошчилик қилишни
бирлашишдан афзал билсачи? Бу бизнинг муаммомиз, бу сизнинг муаммоингиз
азизлар!

Мухолифат бирлаша олмаслиги тўғрисида жуда кўп гапирилади. Бу жуда катта воқеа, аммо бир хақиқатга ишонаман: мухолифат у ёқда турсин тўртта ўзбекнинг бир мақсад атрофида бирлашиши осонмас, чунки улар муаммони гаплашиш, фикр алмашиш йўли билан эмас, танқидий ёки масхарабозона ёзувлар битиш билан ечмоқчи бўладилар.

Демократик Ўзбекистон Конгресининг мурожаати ва унга уланган думи узун
сўзлар бунга бир мисол холос. Шунга ўхшаган даҳанаки тортишувларни
ўзбек тилидаги сайтларда ўнлаб, юзлаб учратиш мумкин. Менинг
"Ўзбекистон: кеча, бугун, эртага" конгресига таклифим: Ўзбекистон эртасини
чинакамига ўйлаётганлар, этапма - этап, фикрлар бирлашиши учун,
ниятлар бирлашуви учун ва ундан кейингина маслаклар бирлашиши
учун нималар қилиш кераклигини муҳокама этсалар. Ҳар бир инсонни
эшитиш, ва унинг фикрларини ижобий йўл билан таҳлил қилиш хақида
фикрлашсалар. Айниқса сайтларга эълон этилаётган мақолаларнинг холислигига
кўпроқ эьтибор қаратилса. Шу каби кичик харакатлар катта мақсадлар
йўлида биринчи мувофақиятларни беришига ишонаман.

Конфернция иштирокчиларини муборак қурбон ҳайити ва янги 2007 йил
билан табриклайман ва конференциядан катта умидлар қилиб қоламан.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин