Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





3/10/2007 12:35:34 PM
Нега..? Нега..? Нега..?

Нега..? Нега..? Нега..?
Нихоят калбимга якин бир суз эшитдим.
Бугун кимдир мухолифатнинг ягона номзодин
Узбекистон ичидан курсатиш керак деяпти. Нега йук? Нега йук? Нима учун Мухаммад Солихга ёки Абдурахим Пулатга, улар хозир номзодларини куя олмасликларини билиб туриб ёпишиб олишимиз керак. Нима учун бор кучимизни хокимият тепасига келишига имконияти булмаган йулбошларимизни макташга сафарбар килишимиз лозим? Мухаммад Солих - уларнинг ажойиб, кишини ларзага солувчи сатрларига, калбларидаги иймон кучига ишонаман. Абдурахим Пулат - уларда суз кудрати, акл кудрати, муаммоларни ечиш кудрати бор. Аммо хозир биз уларнинг анашу иктидорларини эртага юрт ичкарисида курсатишларига имконият бермогимиз керакку. Сахифаларни вараклайман. Юртдошларимдан чикаётган фикрлар, жонкуярлик, она юрт учун куйиб-пишиш кунглимга хотиржамлик беради. Хатолар, бир-биримизни англамаслик етарли, аммо, инглиз ёзувчиси Хенри Форд айтганидек: "Бирлашиш бу бошланиш, бирликни саклаб туриш бу ривожланиш, биргаликда ишлаш бу юксалиш ва мувофакиятдир." Биз хозир бу уч боскичдан бирортасида хам эмасмиз. Унда нима кутаяпмиз?
Ха биз кутаяпмиз. Аслида биз хаммамиз кутаяпмиз. Кимдир хозир фикримга кушилади, кимдир уз фикридан кайтмаслик учунгина "Йук" дейди, кимдир калбидан чикаролмай турган шу сузни эшитиб кулимсираб куяди. Аслида биз хаммамиз Абдурахим Пулатдан, Мухаммад Солихдан кутаяпмиз шуни. Жахонгир Мухаммаднинг бу фикрларида жон бор. Узбекистонда мухолифат лидерлари ва мухолифатчилар юртга эркин кириб боришига, Призидентликка уз номзодларини куйишига имконият берувчи номзодимизни курсатиш фурсати етди бугун. Яна бир суз: Мен Узбекистондаги конун-коидалар кучига ишонмаганим учунгина шундай деяпман. Хозирги хокимият узига маъкул келадиган конуннигина тан олади ва бизнинг таркоклигимиздан фойдаланади. Конунлар бузулишининг дахшатли шакилларини курдик, куравериб донишмандга айланди бу мухолифат. Мабодо Абдурахим Пулат ва Мухаммад Солих уз номзодларини курсата олсалар, нур устига аъло нур, аммо имкониятсиз йулни танлаб, тешик тогора каршисида колмаслик учун хам мухолифат уз номзодини юрт ичкарисидан курсатгани маъкул. Кани, мухолифатнинг юрт ичкарисида номзодлари йукми? Кимдир Васила Иноятова деяпти. Маашаллох. Юрт бошкарган жуда куп аёлларни биламиз, улар вакти келганда эркаклардан купрок мардлик курсатганлар. Мен буни куллаб-кувватлайман. Аслида мухолифат кимни номзод килб курсатмасин, Узбекистонда жамиятни узгартиришга, конунлар кучига таянишга имконият яралади.

Васила Иноятова кимлигини биласизми? Мен хам билмасдим. 2003 йил бир куннинг ичида Узбекистондан иккита гудак болам билан чикиб кетишим зарур булиб колди. Умр йулдошим Москвада, чунтагимдаги бор пулга Тошкентга етиб келдим. Онамдан бошка инсон Москва кетишим кераклигини билмайди. Хар хил фикрлар, куркув, шубхалар... Телефон китобчасидан Васила Иноятованинг уй телефони ракамини топдим. Тушдан кейин соат иккилар эди назаримда. Минг хадик, минг андиша билан кунгирок килдим. Эркак киши кутарди кунгирокни: "Васила опангиз офисда, ракамини билмасангиз беришим мумкин"-деди у. Кейин Васила опанинг ишхонасига кунгирок килиб, тугридан-тугри исмим Дилсоралигини, уларни куришим кераклиги айтдим. Бир соатдан кейин ишхоналарида куришадиган булдик. Гапнинг кискаси мени биринчи марта куриб турган, яна куриш курмаслиги аник булмаган Васила иноятова, болаларим билан Москвага етиб боргунча етадиган пул берди. Уша пул билан Москвага етиб олдим. Вох она юрт. Ушанда чиптам булишига карамасдан, мени болалар билан поездга чикаришмади, таксида Козогистон чегарасига келиб хам поездга чиколмагач, кимлардир турт сум пул эвазига болаларимни хам, узимни хам поезд силжигандан кейин юриб кетаётган поезднинг эшигидан ичкарига улоктиришди. Шу вокеани эсласам, хамон жигарларим эзилиб кетади. Мухолифат нега сансол-мансол килаяпти? Узбекнинг бегунох аёллари яна хурланавериши учунми? Гужумдай йигитлари хеч нимадан хеч нима тупрокка айланиб кетиши учунми? Нега, нега шундай пайтда манфаатни уйлашимиз керак? Биз нима килаётганимизни биламизми узи?

Мен юкоридаги вокеани баён килиш билан, Васила Иноятовани мухолифат номзоди этиб курсатиш керак демокчимасман. Васила Иноятованинг бу уринга арзигулик бошка жуда куп ишлари бор. Биз баъзида бировнинг номзодини курсатиш учун уша инсонни етарли даражада билмаймиз. Балки мен келтирган, катта мехридарёлик, жонкуярлик яширинган кичкина ходиса Васила Иноятова тугрисида пайдо булаётган фикрларни тулдирар, биз йулсизларга борлик билан сароб уртасидаги фаркни англашга ёрдам берар. Аммо, уларнинг бир сузларидан хурсанд булмадим "Менинг кай еримни кесса, уша ердан БИРЛИК деган суз кон билан кушилиб сизиб чикади" дебтилар. Йук, кесилган ерингиздан "Бирлик"ми, "Ерк"ми, ёки бир бошка партиями, ахамиятсиз, ХАЛК, УЗБЕКИСТОН деган суз сизиб чикади. Гапим рост булмаса, нега ушанда менга ёрдам бердингиз? Биз сизнинг номзодингизни курсатайлигу, окиб чиккан уша кон яра юракларимизга хам етиб келсин. Каердан чиккан бу Бирлик, Ерк деган суз. Шу икки суз бир халкнинг асл углонларини, жонкуяр кизларини, "Юртим" деган фарзандларини иккига ажратиб, кучсизлантириб турганини, бир-бирига ёв килиб куяётганини уйласам ёниб кетаман. Бизга "Бирлик" ёки "Ерк" шу учун керакми? Юртдошларим, биз нега шу икки чиройли номнинг уйинчокларига айланаяпмиз. Нега? Бизга "Бирлик" бирлик бера олаяптими, ёки "Эрк" эрк бераяптими?






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин