Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





3/10/2007 11:32:41 AM
Туркистон халқларининг миллий жамияти

Қадам қуйган захотиёқ уни хайрли ёки хайрсизга чиқариш кўпинча хато бўлиб чиқади. Аммо хайрли ишлар учун босилган қадам, ўзининг хайрли натижаларини бир кун намоён қилгусидир.
Шу кунларда Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бир гуруҳ ўзбек ёшлари ташаббуси билан Туркинстон халқларининг миллий, маданий ва маърифий жамияти ташкил этилди. Бу жамият “Туркистон миллий жамияти” (“Туркистан културал социетй”) номи билан хукумат рўйхатидан ўтказилди. Жамиятнинг биринчи кенгашида йигирмага яқин киши иштирок этиб, ёшларнинг бу харакатларини жуда юқори баҳоладилар. Шу куни кенгаш иштирокчилари жамият ташкилотчиларидан бўлган Сарваржон Усмон, Жалолиддин Дўғун ҳамда Дилсора Фозиловаларга шу жамиятга бошчилик қилиш, унинг кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйиш, ҳамда Туркистон оилаларини шу жамият атрофида бирлаштириш вазифаларини ишонч билан топширдилар ва қўлларидан келган ёрдамни аямасликларини этироф этдилар.

Тақдир тақазосо билан ўз она Ватанидан олисда яшаш чекига тушган ўзбеклар сони кейинги йилларда анча кўпайиб қолди. Ўзга бир миллат ичида яшашлик эса шу миллат турмуш тарзига кўникиш ва бир қадар мослашишимизга сабаб бўлади. Шу ўринда ўсиб келаётган фарзандларимиз, ва миллий маданиятимиз онгига сингиб улгурмаган ёшларимиз, уни худди ўзиникидай қабул қилиши ва бироз вақт ўтиб шу оломон ичига сингиб, кўринмай кетиши айни ҳақиқат эканлигини тан олмоқ лозим. Жамият фаоллари бу вазиятларга “Бу ерда бундан ортиқроқ йўқотиш бўлмайди”- деб баҳо бердилар.

Бизнинг ота-она ҳурмати, фарзанд бурчи, оила муқаддаслиги, она Ватан ягона бўлиши тўғрисидаги тушунчаларимиз ва ўғил қизларимизга таъллуқли бўлган бир қатор одоб-ахлоқ даражалари, хориж турмуш тарзидан катта фарқ қилиши ҳеч биримизга сир эмас. Туркистон маданий ва миллий жамиятининг ташкил этилиши эса нафақат ўзбек, балки тарихи ва маданияти бир қозонда қайнаган қадим Туркистон оилаларини бир- бирига яқинлаштириш, болалар учун Туркистон тарихи, маданияти, тили ва динини ўргатувчи синфлар ташкил этиш, “Наврўз”, “Ҳайит” байрамларимизни биргаликда, миллий кўринишларда нишонлаш, одоб-ахлоқ тўғрисида суҳбатлар ва шеърхонлик кечалари уюштириш йўлидаги биринчи қадам бўлди.

Жамиятнинг Канаданинг бошқа шаҳарларидан Эдмонтонга келиб яшашни истаган оилаларни қўллаб қувватлаш, кутиб олиш ва ҳаётларини осон йўлга тушишида кўмаклашиш, Эдмонтондаги бир қатор Университет ва коллежларида таълим олишни истаётган ўрта осиёлик талабаларининг келиб таълим олишлари учун имкониятлар борича ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги дастурлари айниқса диққатга сазовордир.

Ташкилотимизга аъзо бўлиш ниятини билдираётганлар сонининг кўпаяётгани, бошланғич синф дарсликларининг келтирилиши, қолаверса имконият даражаларидан келиб чиқиб оддий ва мукаммал дастурнинг тузулиши ёшларимиз қалбидаги шижоат ва қатъиятнинг белгиларидир. Орамизда тарихчилар ҳам, адабиётчилар хам, санъаткорлар ҳам ва шу жамият ривожи учун зарур бўлган бошқа касб усталари ҳам йўқ эмас. Шундай экан Бугун бошланган хайрли иш ўз самараларини албатта кўрсатади, фарзандларимиз миллий маданиятимиздан, иншооллоҳ бебаҳра қолмайдилар.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин