Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





6/6/2007 11:41:30 AM
Ёшлар бош кутарди

Инсон жуда бекарор мавжудот. Етишгани доим кам. Кейинги вактда узбек сайтларида булаётган бемаза айтишувлар одамни шунчалар зериктирдики, адабий мавзудаги чикишлардан бошкасини укимай куйдим. Аммо Пулкан шоир сулоласи тугрисида ёритилган маколалар яна бу тугрисида фикримни ёзишга мажбур этди. Мен бу авлод вакиллари тугрисида жуда кам билардим. Факат хурматли шоира Саодат Пулканова маколаларидан кейин бироз тушунчаларим ёришди. Гап менинг Пулкан шоир авлодини канчалик билишимда хам эмас. Улар бахши булишгандир, достончи булишгандир, ёки шоир булишгандир, асосийси узбек адабий меросида узининг улмас асарларини колдириб кетишган. Бугун уларнинг номига лой чапламоклик эса хатодир. Биз мусулмонлармиз. Хамма тарафдан килаётган ишимиз тугри булиб куринса хам, исломдаги бир калима суз билан хатомизни англаш кийин эмас. Мухаммад салоллоху алайхи васаллам айтдилар: "Утганлар хаккига ёмон суз айтмакдан тилингни тийгин"

Давр узгараверади. Юрт бошкарувчилар алмашаверади. Халк эса кайси подшох даврида дунёга келган булса уша тизимда яшаб утади. Тизимнинг тугри нотугрилигини хам хамма бир хил англамайди. Кимлардир уша тизимда хизмат килмокликни бахт деб билади, кимлардир ундан жирканиб ишлайди. Кимлардир оиласини бокиш учун, кимлардир сохаси булгани учун яна кимлардир купрок пул ишлаш учун хукуматнинг турли жабхаларида ишлаб утадилар. Орадан йиллар утиб тизим "Яхши" ёки "Ёмон" деган ном олади. Тизим парчалангандан кейин, яшаганлар тизимнинг хатоларини осон курадилар. У тугрисида куркмай гапирадилар. Ленинни худо билан баробар килиб куйганимиз, коммунистик партияни бошимизга кутарганимиз кечагина эдику. Кечагина эдику, бугун Каримовни ит билан тенг килаётганлар у билан бирга ишлашгани, номини эшитса урнидан турганлари, сузлаганда чапак чалганлари. Мен бошкалар тугрисида гапирмай, узим биров Каримов тугрисида ёмон гапирса жахлим чикиб, тортишиб кетардим. Халк Демократик Партиясига ун саккизга кирган куним аъзо булгандим. Хуш, энди мен соткинманми? Халкимни сотган хисобланаманми?

Саодат Пулканованинг укаси МХХда ишлагани учун бутун авлодни айблаш тугримикан? Менга колса унинг узини хам айбламайман. Уни айблаш учун у уз хизмат вазифаси доирасида ишлагани етарли эмас. Ахир бу хам бир касбку. Кимдир шу касбни эгаллаш учун беш йил университетда укийди. Тушинишга ожизман, бу сохада ишлайдиганларнинг хаммаси халкини сотиш билан шугулланадими? Демак узбек йигитларининг асллари соткин эканда. Ёки Миллий Хафсизлик Хизматида ишлаганларнинг хаммасининг етти пушти соткин утган булиши керакми? Агар эрта мухолифат ичидан бир киши юртга бош булиб колса бизда Миллий Хафсизлик Хизмати булмайдими? Биз хозир Каримов хукуматида хизмат килаётганларни айблаяпмиз. Унда салкам уттиз милион халкка виза килиб бериб АQШга, Европага ва Канадага чакириб олиш керак. Ушанда уларнинг бир кисми Бушга бир кисми Европа давлатлари призидентларига, бир кисми эса Канада хукуматига хизмат килишади.Каримов эса узига робортлар ясаб олади керак булса. Ха бу кулгули. Утиб кетган авлодларни ёмон отлик килиш ундан хам кулгулирок. Хар бир давлатнинг миллий хафсизлик хизмати бор ва унда уша касб мутахасислари ишлайди. Бизда миллий хафсизлик хизматининг ёмон отлик булганига унда ишловчилар эмас хукумат айбдор. Улар хукумат буюргандан ортикча иш килолмайдилар. Немислар Россияга бостириб кирганда, немис солдатларининг хаммасида русларга нисбатан хусумат бормиди? Асрлар оша Пулкан шоир сулоласининг адабий мероси урганилганда, бугун биз уларга отган тош узимизга тегиб утиши шубхасиз.

Хурматли Жахонгир Мухаммад. Сизга карши булган инсон сифатида эмас(аслида менинг хеч кимга шахсий хусуматим йук)асарларингизни укиб борувчи, жуда куп фикрларингизни кулловчи хамфикр сифатида, кейинги пайтларда сайтингизда ёритилаётган узаро айтишувларга каршилигимни изхор этаман. Мен олдинрок, балки ёшлар бир гапдан колишгани тузикрокдир деган фикр билан, сиз билан айтишаётганлардан бу мунозарани тухтатишларини сурадим. Бугун эса халкимизнинг бир улуг "Катта катталигини килмаса, кичик кичиклигини килмайди" деган ибораси билан сизга мурожаат килмокдаман. Бу карама-каршиликни кучайтирувчи маколаларнинг эзгулик учун киладиган иши йук. Сузларингиз канчалик хакикат булмасин, канчалик ёлгон булмасин, улар факат душманларингизнинг душманларигагина маъкул булиши шубхасиз. Бировга душман булганлар эса, сизга хам дуст булмайдилар. Бугун халк уртасида шарманда килинаётганларнинг хаммаси, узбек халкининг кузга куринган фарзандлари. Албатта, пахта даласига сув куйиб юрган миробни, пахса ураётган уй курувчини ёки бозорда утириб писта сотаётган кампирни сиёсатчилар ёки ёзувчилар танкид килишмайди. Уларнинг душмани уз доирасида булади ва уларни купинча гийбатчи хотинлар дейишади. Сиз танкид килаётганлар эса камида узбек халкига сизчалик хизмат килаётганлар ёки килиб утганлардир. Мен бугун менга мактуб йуллаган бир гурух ёш ижодкор ва адабиётга ихлосманд Узбекистонлик талаба киз-йигитлар номидан сузламокдаман. Улар сиздан ихлосларини кайтармаслигингизни илтимос килиб сурайдилар.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин