Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





2/15/2008 11:58:36 PM
Абдурахим Пулатовга очик мактуб

"Бирлик" халк демократик партияси рахбари Абдурахим Пулатовга Дилсора Фозилова томонидан очик мактуб.

Кадрли Абдурахим Пулатов!
Залворли йиллар суронида "Бирлик" партиясининг узбек халкининг саодати учун олиб бораётган ишларидан куз юммокка хеч кимнинг хакки йук. Аммо Узбекистон сиёсатидаги тургунлик ва мухолиф партиялар уртасидаги ракобат, мухолифат кучлари узаро мустахкам халкада бирлашмаганини курсатди.

Кейинги йилларда матбуот сахифаларида узбек ёшлари ичида халкка бош булишга интилаётганлар, Ватан равнаки учун хаётини бахш этишга тайёрлар йуклиги, ёшлар Узбекистон келажагини уйламай куйгани тугрисидаги иддаоларга тез-тез кузимиз тушмокда. Тугрироги юрт ичкарисидаги ёшларнинг давлат сиёсатига бепарволиги ва юрт ташкарисидагиларнинг кучиб утган давлатларида яшаб колиб, уша давлатларнинг кучига айланаётганлари огир булсада хакикатдан у кадар йирок эмасдир. Бу каби йукотишлар Узбекистон келажаги учун кимматга тушиши шубхасиз. Шу уринда "Она юрт келажаги нима булади..?" деган огрикли савол, калбида Ватан туйгуси кучли булган инсонларнинг дардидир.

Сояларда, куринмай колиб кетаётган ёш кучларни юзага чикариш, улкан тажриба базасига эга булган "Бирлик" каби партия ва ташкилотлардан Узбекистон шароитида фаолият олиб бориш сирларини урганиш ва асосийси ёшларда халкка бошчилик килиш истагини кучайтириш максадида "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакатини ташкил этдик. Баъзи юртдошлар янги ташкилот очгандан кура мавжуд партиялар сафида харакат килсангиз булмайдими деган окил фикрларни билдиришмокда. Аммо карангки партиялар уртасидаги келишмовчиликлар узбек ёшларини бир сафга тортиш йулида мушкулотларини пайдо килмокда.
Харакатнинг вужудга келишидаги эътиборли вокеа шундаки "Ёшларни куллаш керак" деган урта авлод ва "Биз каддимизни тиклашимиз керак" деган кенжа авлод бир вактда мурожаатлар билан чикдилар ва узаро хамфикр гурухга айландилар. Канчалик кийин булмасин биз узаро бирлашиб юрт ичидаги ёшлар билан алока килишга, ёрдам кулини чузишга интилмогимиз керак. Керак булса Узбекистон хукуматига мурожаат ва талаблар билан чикиш, давлат ичида "Уйгон Узбекистон" ёшлар матбуот нашрини ташкил килиш олдимизга куйган биринчи максадларимиздандир.

Хурматли Абдурахим Пулатов!
Ушбу мактубдан максадим, кураш рамзига айланган "Бирлик" партиясидан ёшларимиз харакатини куллаб-кувватлашни сурамакдир. Сизнинг фикрларингиз ва ёшларимиз кучига ишончингиз, уларнинг ишларида рагбат булиб хизмат килишига шубхам йук. Ёшлар харакати ривожи учун биз умид эшикларини кокмокдамиз ва эшиклар ортида кандай инсонлар яшашидан вокиб этувчи жавобларни олмокдамиз. Шундай экан маслаклар бирлашганда максадлар янинлашувига ишонган ёшлар хукм этиб булмайдиган элчилардир.
Купларнинг калбида суниб бошлаган умид чирокларига ёшлар нур булиб кирадилар ва барча халк йулида умрини бахш этганлар бундан факат кувончга туладилар деган ишонч билан "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакати номидан Дилсора Фозилова.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин