Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/12/2007 11:52:51 PM
Аждодларларга муносиб...

Канаданинг Алберта провинцияси 2005 йилда узининг юз йиллик байрамини нишонлади. Эллик йил олдин Эдмонтонда биринчи синфдан унинчи синфгача булган укувчилар битта хонада укишган. Хаёт жуда паст даражада булган. Бугунги кунга келиб Алберта жуда мустахкам иктисодий ва сиёсий салохиятга булган, энг бой провинциялардан биридир. Эллик йил мобайнида юз берган узгариш ва ривожланиш суврати шунчалар тезки, кузларимиз дунёсига сигдириш кийин. Аслида эса, шу кичкинагина куз корачигимиз узидан миллиард-миллиард катта хажмдаги сувратни кабул килишга ва тахлил килишга кудрати етадиган бир мужизадир.

Албертадаги укув тизимида булган бу узгаришни ёзишимдан максад бугун Тошкент Шарк Тиллари Университети талабаси Асроржондан олган мактубим булди. Асроржон бизнинг бобокалонларимизнинг тарихда тутган урни хакида ажойиб фикрлар билдирганлар ва "Биздан келажак авлод фахрлана оладими? Биз шунга лойикми?" деган савол билан мурожаат килганлар. Бизнинг аждодларимизда илохий кудрат булмаган, уларнинг кудрати - кучли билим, мустакил фикрлай билиш ва яратувчилик кобилияти булган. Беруний замонасида хам хамма Берунийдай, ёки Улугбек замонасида хамма Улугбекдай кучли билимга эга булмаган. Хар бир халкнинг, хар бир даврнинг уз кучли, билимли, кайтарилмас инсонлари булган. Аммо баъзида уларнинг кудратини тан олишганича юзлаб йиллар утади.

Сузимнинг бошида Албертада эллик йил ичида булган узгаришлар тугрисида гапирдим. Хуш эллик йил олдин бизда шароит канака булган? Бизнинг юртда укув тизими эллик йил олдингидан канча фарк килади? Албертага ухшаган жойлар билан солиштирилганда куз илгамас. Кишлокларда телефон тизими у ёкда турсин газ ва электр куввати тула йулга куйилмаган. Халигача мактаблар компютерлашмаган. Тугриси Канадага келгунимча компютернинг кайси тугмаси каерда эканини билмасдим. Бу бизнинг айбимиз эмас, бу давлат рахбарларининг очкузлиги, уз вазифасига бармок оркасидан карашидир. Бу давлатнинг иктисодий киризисидир. Бизнинг айбимиз эмас деганда, айнан олийгохларда укиётган талабаларни назарда тутатаяпман. Бизда билим бор, бизда иктидор бор, аммо нега уз юртимизда шуни сезишмайди. Балки сезишар хам, аммо йул беришмайди. Узим билан боглик бир мисол келтираман.

1992, 93, 94 йилларда Умумий Биология буйича шахар ва вилоят алимпиадаларида биринчи уринни, 1994 йилда эса республика иктидорли ёшлар олимпиадасида иккинчи уринни олдим. Бу дегани шу йуналишда Узбекистон укувчилари уртасида энг кучли билимга эга булганлардан бири дегани эмасми? Мен уша йилларда кабул килинган карор буйича Университетга имтихонсиз кабул килинишим керак эди, аммо мени имтихон топширишга мажбур килишди. Имтихон жавобини кургани борсам мени контрактга тушуриб куйишибди. Мен етим эдим, менинг онам Тошкентгача келгани пул топиб берганидан бахтиёр эдим, аммо мен контракт тулаб укиёлмасдим. Мен бунга ишонмадим. Текширтирганда туплаган балим университетга кирганларнинг энг юкори балларидан бирига тенг булиб чикди. Нега?

Такдир такозоси билан 2004 йилнинг декабрида Канадага келдим. Келган махалим битта хам ингизча суз билмасдим. Беш ой инглиз тилида укиб, имтихон топшириб коллежга укишга кирдим. Коллеждан Университетга кучириш программасига утказишди. Ахир бизда хам шу каби укув тизимини мукаммаллаштириш, ёшларга кенгрок йул очиш имконияти борку. Нега биз хар кимнинг иктидорига караб, керакли уринга куйишда катта хатоларга йул куямиз. Уз урнини тополмаган ёшлари бор давлат усадими? Бизда кулига университер гувохномасини олса булди, каердан пул топиш мумкин булса уша жойга ишга илинишга харакат килишади.

Мен бир хакикатни огир булса хам хам айтмокчиман. Бу ерда укитувчи деган касб, биздаги укитувчи касбидан катта, жуда катта фарк килади. Оддийгина мисол, инглиз тилини урганаётган пайтимизда бу ерни укитувчилари жиннирок деб уйлардим. Ит сузини айтса, биз уни нималигини тушунмасдик. У эса вововлаб тушунтирарди. Бир куни "чузилиб ётиш" деган сузни тушунтиришга минг хил йул билан харакат килаётган укитувчи, хеч ким тушунмаётганини куриб тап этиб узини полга ташлаб ётдида "Мана мен чузилиб ётдим" деди. Айникса болаларимнинг мактабига борсам койил коламан. Укитувчи хар бир бола билан худди катта одам билан гаплашгандай гаплашади, хар бир кичкина ютукларини ёш боладек "Ху-хув" ёки "вав" деб каршилашади, болаларни ширинликлар билан рагбатлантиришади, ун кун кетма-кет кушимча дарсини килиб келганларга кичкинагина уйинчок беришади. Бу факат давлатнинг эмас, хар бир инсоннинг уз касбига чукур ёндашувидан келиб чикадиган ютук. Аммо бизда шунака кучли укитиш усули борлигини куз олдига келтиришадими? Бизда мактабни хамма бир кунда баб-баробар тугатади. Мактабдан олган бахоларнинг ахамияти жуда кам. Канадада эса ундай эмас. Сен математика, химия, физикадан етарли бални туплаб инглиз тили ёки табиий фанлардан тугатолмай колишинг мумкин. Агар уша фан сенга керак булиб колса олти ой укиб провинциал имтихон топшириб кейин кейинги боскичга коллеж ёки университетда укишни давом эттиришинг мумкин. Коллежни тугатган талаба уша сохада университетга укимокчи булса биринчи курсдан эмас, учинчи курсдан укишни бошлайди. Бу дегани сенда кизикиш ва билим булса тусик йук дегани. Хар бир кичкина нарса катта ютукларга сабаб булишини унутмаслик керак.

Уз-узидан "Бобокалонларимиз хам сиз айтаётган шароитда укимаганларку" деган мулохазали хакикат келиб чикиши табиий. Олдин айтганимдан хар бир замоннинг, хар бир давлатнинг уз кучли инсонлари булади. Шароит яхши ва ёмонлигидан катъий назар шундай булган, шундай булиб колади. Биз уларга муносиб булиш, ёки булмаслигимиз узимизга боглик. Хар биримизда инсоният факат олти фоизидангина фойдаланилаётган катта имконият манбаи бор. Бизнинг миямиздаги кобилият хужайралари хали уйкуда. Баъзида юртдошлар "Манкурт" деган суз мазмуни тугрисида мулохаза юритишаяпти. Манкурт дегани нима дегани биласизми? Бу ёлковлик дегани. Бу миямиздаги хужайраларни ишлатишга харакат килмаслик ёки умуман ишлатмаслик дегани. Биров нима деса уйламасдан бажариш ёки эргашиш дегани. Яна бошка бир суз билан айтганда биров куйган пластинкада ёзилган ишни киладиган роборт дегани. Манкурт дегани хиссиётсиз дегани, ташки таъсирларга жавобсиз дегани. Манкурт дегани бирор нима(пул, бойлик, манфаат, лавозим) учун хамма ифлосликка тайёр дегани, хеч кандай аблахликдан кайтмаслик дегани.

Биз вужудимизни ана шу колдиклардан тозалашимиз керак. Биров бировнинг вужудини эмас, хар ким узиникини тозалаши керак. Хар бир инсон узида кизикиш ва иктидор булган касбни сидкидил узлаштиришга харакат килса, уни инсоният фойдасига ишлата олса, демак у буюк аждодларига лойик инсондир.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин