Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





6/8/2008 11:08:07 AM
Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Вашингтoн

Чоршанба куни демократлар партиясига лидерлик имкониятини кулга киритиб Америка тарихига янгилик олиб кирган Баррак Обама кейинги беш ойда Республикачиларнинг призидентликка номзоди Жон МкКайнга карши Ок уй учун курашади.

Сирли сиёсат сахнасига бирдан отилган Обама кушма штатлар призидентлиги учун курашаётган ва биринчи мувофакиятларни кулга киритган кора танли номзоддир. Иллинойслик сенатор Обама нихоят сешанба кеча Августда буладиган сайлов учун керакли 2118 дан ортик делегатни йигди демократлар партиясига лидерлик имкониятини кулга киритди.

Обаманинг ракиби Хиллари Клинтон, 17 ой мукаддам демократлар партиясига лидерлик давоси билан курашга кирган кушма штатлар тарихида биринчи аёл номзод эди ва у уз тарафдорларига бу уринишини "хаётимдаги огир аммо матонатли кадам" деб атади.

Август ойида Обама демократлар партияси лидерлигини эгаллайди ва жаноб Жорж Бушнинг призидентлик урни учун республикачи Жон МкКайн билан сиёсат сахнасида тукнашади.
"Бу окшом тарихий ва шарафли бир жараённинг якуни ва унданда шарафлирок йулнинг бошланиши булиб тарихга кирди" - деди жаноб Обама Миннисотанинг Паул кучасида нишонланган галаба кечасида.
"Бу окшом мен сизларнинг каршингизда туриб айтишим мумкинки, мен кушма штатлар призидентлигига демократларнинг номзодиман" деди у 17 000дан ортик олкишловчиларнинг кийкирикли кутловлари остида. Яна 15 минг киши бино ташкарисида туриб унинг мувофакиятини нишонлади.

Клинтон хоним партиянинг Нью Йорк вакилларига Обамага уринбосар булиш хохиши борлигини билдирди ва уни куллаб кувватловчилар хозирданок Обамани Клинтон хонимни уринбосар килиб олиш учун кистай бошладилар.
Чоршанба куни СНН канали таркатган маълумотга кура, БНТВ бошлиги Роберт Жонсон, конгресс вакилларига Обамадан, Клинтон хонимга "Иккинчи ракамли" лавозимни беришни талаб килишларини сураган.
Натижалар кониктирмаган Клинтон хоним тарафдорлари эркин овоз берувчилардан нажот кутаётган МкКайнга ёрдам беришлари мумкинлиги айтилмокда.
"Мен бу сайловда эркин овоз берувчилар ёрдами билан енгиб чикаман" деди МкКайн АБС каналининг "Салом Америка" тонгги дастурида.

Кора танли ота ва ок танли Кансаслик аёлдан дунёга келган Обаманинг ютуги, Америка тарихида катта янгилик булди. Бир карашда бундай янгиликни кушма штатлар ахолиси оддий хол деб кабул килиши учун, Америкада кора танлилар хукуклари эътироф этилганидан кейин яна 45 йил керак булди.
Шу билан бир вактда бу жараён, ракамлар бир бирига жуда якин булган ва жуда узок давом этган номзод курсатиш жараёнларидан бири булди. Америка тарихида биринчи аёл номзод булган Клинтон хоним 1900 дан ортик делегатнинг овозини олди.
Беш ойлик штатма штат номзод йигиш маросими сешанба куни Обаманинг Монтанада ва Клинтон хонимнинг Жанубий Дакотада голиб булиши билан якунланди.

МСНБС маълумотига кура Обама тарафсиз булган 70 дан ортик делегатларнинг уни куллаб кувватлашини маьлум килганидан кейин 2156 овоз билан голиб келди. Бошка партия рахбарлари чоршанба куни Обама тарафига утиши кутилмокда. Делегация лидерлари делегатлар жума кунигача овоз беришни тугаллаши кераклигини эълон килди.

Мен партиямизни Ноябрь ойида ок уйга кучиб утиши учун каттик харакат килдим - деди Клинтон хоним куп сонли Нью Йорклик куллаб кувватловчиларга. Аммо у Обамага карши гапирмади.
Якин келажакда уларнинг иккаласи учрашиб Клинтоннинг партиядаги урни тугрисида гаплашиши кутилмокда. Клинтон компаниясининг бошлиги Терри МкАулиффе "Хиллари хар доим, ким голиб булишидан катъий назар партиянинг кузги сайловларда ютиб чикишига ёрдам бераман"-деб таъкидлаб келмокда эди" - деди.
Чоршанба эрталаб жаноб Баррак ва Клинтон хоним телефон оркали гаплашдилар - деди Обаманинг сузловчиси Роберт Гиббс - Обама "сенга качон кулай булса уша пайтда утириб гаплашишга тайёрман" - деди. Аммо учрашув белгиланмади.

Обама ва Клинтон чоршанба куни Израил ва кушма штатлар уртасидаги муносабат тугрисида мулокот юритишади ва бир вактнинг узида Обама кузги сайловлар учун харакатларини бошлайди. МкКайн сайловга тайёргарликни утган Март ойидан республикачилар партияси томонидан бошлаган эди.

"Бу жуда узок муддатли мусобака булди ва мен бугун хеч нимани хал килмайман - деди Клинтон хоним чоршанба кун журналистларга "Келаётган кунларда мен тарафдорларим ва партия рахбарлари билан партияни ривожлантириш уз урнимни тахлил киламан"
Обама Килинтон устидан галаба козонгач унга хайрихохлик билдирди: "Сенатор Клинтон факатгина бирор аёл киши килолмаган ишни килгани учун эмас балки миллионлаб Америка халкининг ишончини козонганлиги учун хам тарихий янгилик яратди"

МкКайн 71, собик Ветнам уриши махбуси, Обамага карши призидетлик лавозими учун пойга суради. У шу кунларда Лоуисианадаги дала ховлисида соглигини тиклашга харакат килмокда. Бир карашда у Буш ва Обама уртасидаги сунгги машмашалардан узокрок булиш учун яхши бахона топгандай куринмокда.
Обама МкКайннинг мустакил иш ёки фикр юритаётганлигига шубха билдириб унинг Бушга алокадор шахслигига ишора этди.
Обама, 46, узининг сайлов учун биринчи харакатларини бошлади ва Америкада бешинчи энг ёш призидент булиш эхтимоли кучли.

У 2004 йилдаги ажойиб ва таъсирчан маърузасидан кейин Иллиноис штатида демократлар партиясига сенаторлик лавозимига тайинланган эди.

манба:www.cbc.news.ca
Инглиз тилидан Дилсора Фозилова таржимаси.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин