Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





3/7/2011 11:04:29 PM
Аннабель Лайьон билан учрашув

Учинчи март куни Едмонтондаги биз таҳсил олаётган дорилфунунга канадалик машҳур ёзувчи Аннабель Лайьон келди. Ажойиб инсон, меҳрибон она, бир неча ажойиб роман ва ҳикоялар муаллифи ўзи яратган ажойиб асарлар, уларнинг ёзилиш тарихи ҳақида бизга батафсил сўзлаб берди.
Учрашув дорилфунун талабаларининг унга берган кетма-кет саволлари туфайли жуда қизғин ўтди. Театр ва рассомчилик факультети талабалари Аннабель Лайьоннинг “The Golden Mean” асарини саҳналаштириб, томоша ҳам кўрсатдилар.
Учрашув сўнгида Аннабель Лайьон хоним билан алоҳида учрашув ниятида бўлганлар учун яккама-якка суҳбат уюштирилди. Бундай имконият менга ҳам насиб қилди. Суҳбатимиз ёзувчининг охирги романининг дунёга келиш тарихи билан бошланди. Етти йил мобайнида ёзилган ушбу тарихий асар (The Golden Mean) Александр Македонский ва унинг устози Аристотель ҳакида экан.
Асар мазмунига кўра, ўйинқароқ Александрнинг буюк саракардага айлангунича устози Аристотельга тарбияда қанчалик ташвиш ва қийинчиликлар келтиргани ҳақидадир.
Бу ажойиб роман Аристотель тили билан ёзилган булиб, инсонни ларзага келтирувчи дақиқалар ва чуқур мазмунли фалсафий мунозараларга жуда бой. Асарни ёзишдаги бадиий устамонликка эса гап йўқ. Ёзувчи ушбу асари орқали Александр Македонский ва Аристотель каби тарихий шахсларнинг ҳаётини ёритиб бериш қаторида, зерикарли тарих дарсликларини ажойиб бир ҳикоя услубида безаган.
Кейин ёзувчи менинг ҳаётим, қизиқишларим ва мақсадларим ҳақида суриштира кетди.У суҳбат давомида жуда самимий эди. Мен ундан Канадада китоб нашр этишнинг йўллари ҳақида сўрадим. У эса жуда кўп маслаҳатлар берди.
Суҳбат якунида Аннабель Лайьон менга ўзининг тарихий романидан бир нусха, эсталик учун тақдим этди. Машҳур ёзувчи билан бўлган унитилмас учрашувдан уйга қайтарканман уни учрашув охирида айтгган: “Кўнглим сезаяпти синглим, биз яна учрашамиз” – дегани хаёлимдан ўтаверди.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин