Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





2/16/2008 12:00:34 AM
Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Демократик Узбекистон Конгресси раиси Жахонгир Мухаммадга юрт ташкарисида ташкил этилган "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакати асосчиларидан бири ва аъзоси Дилсора Фозилова томонидан очик мактуб.

Хурматли Жахонгир Мухаммад.
Интернет сахифаларида чоп этилаётган узбек мухолифати йулбошларига мурожаатларимиздан хабардор булсангиз керак. Мурожаатларимиз сабабсиз ёки максадлик эмаслигини кайта такидлаган холда, ёшларнинг истаётгани мукаддас Ватан учун озми-купми кураш йулига кирар экан сизларнинг, уларнинг фаолиятидаги урнингизни идрок этмокликдир. Чунки бизга сизлардек тажрибали ва юртпарвар инсонларнинг окил маслахатлари ва йул - йуриклари сув билан нур каби ахамиятлидир.

Ёш нихолга хос булган бир ажиб хислат шундаки, уни белидан чопсалар, чопилган жойидан сал пастдан панжалаб чикади. Аслида эса идрок сохиблари бундай ишни килмайдилар. Азиз юртдошларнинг фикрларини укиб туриб факат бир хулосага келдим.
"Биз тугри йулдамиз. Хеч кимда бизга карши чикишга асос йук. У болта ураётганлар атиги бештадир, унтадир: мабодо ундайлардан мингта, ун мингта булганда хам биздаги пок нийятни, шижоатни ва рухни синдиролмайдилар. Аксинча улар биз учун ахамиятларини йукотмокдалар холос. Бугун хар бир сузимдан гаразлик нишонасини излаётганларнинг фикрларини ярим табассум билан укиётганим бахтдир. Гурурки: ёшлар харакатининг атиги бир аъзоси улар отаётган тошларга, тупларга карши майдонда яккадир..."

Кадрли Жахонгир Мухаммад.
Биз Ватандан олисдамиз. Агар Ватанга кайтиб, четда туриб килаётганимиздан фойдалирок фаолият юрита олишимизга ишонсак, биз шундай килишга тайёрмиз. Биз халкимиз такдири ишончли кулларга утган куни, балки яна шоирларга, кимёгарларга, укитувчиларга айланармиз ва Ватан равнаки учун уз иктидоримиз билан хисса кушармиз. Балки узимизга лойик уринларни узимиз яратармиз. Балки калбимизда етарли кудрат, кулимизда элни ёругликка олиб боргувчи "харита" курсак, умримизни элга йулбошликка бахшида килармиз. Максад шу кадар эзгу эканлигини кайта таъкидлаган холда сиз кадрли юртдошдан ёшлар харакатини куллаб-кувватлашингизни, керак булганда кимматли фикр ва мулохазарингизни аямаслигингизни сураймиз. Биз ёшлар, бизга ижирганиб караётганларга эмас, камчилигимизни байрок килиб бир-биридан баландрокка илишга интилаётганларга эмас, хатоларимиздан окилона огох этадиганларга, камчиликларимизни тузатадиганларга мухтожмиз.
Сизга хурмат билан "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакати номидан Дилсора Фозилова.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин