Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/27/2007 2:29:08 PM
Бирдамлик хакида фикрларим.

Бирдамлик харакати хакида фикр юритишимга аввало харакат лидерининг узининг тактикасига лойик иш юритаётгани булди. Баъзан "Бирдамлик" фаолияти тугрисида ёзилган маколаларга шунчаки назар ташлардим. Боиси, фаолият юритаётган кичкина ташкилотлар шунчалик купайиб кетганки, уларда иш олиб боришдан кура узини танитиш нийяти якколрок сезиларди. Менда эса, кичкина ташкилотлар очаверишдан кура мавжуд ташкилотларга бирлашиш лозим деган фикр кучлирок. Баходир Чориевдан "Бирдамлик" хакакати тугрисида фикрларимни билдиришим суралган мактуб олгач, уйланиб колдим. Демак, харакат узининг стратегиясини одамларга танитишга интилмокда. Чунки бирор нима тугрисида фикр билдиришдан олдин уни урганиш, яхши ва ёмон томонлари тугрисида фикр юритиш лозим.

Аввало, "Бирдамлик" сайтини очиб бошка купгина сайтлар сингари русча-узбекча кушиб ташланган маколаларни куздан кечирар эканман, бироз хафа булдим. Узбек тилининг давлат тили деб тан олиниши осонгина кечгани йук. Бугун биз яна ортга кайтаяпмиз. Совет даврида шахарда яшовчи оила фарзандлари куп холларда русчада тил чикаришарди. Кишлок ёшлари билан шахар ёшлари орасида катта бир бушлик пайдо булганди. Хамма хужатлар, хамма кизикарли маълумотлар рус тилида булиб, рус тилини билган одам узбек тилини билиши хам унча шарт эмасди. Буюк адибларимиз асарларини унитишимизга бир бахя колганди. Рус тилини билганлар буюк, рус тилини билганлар аклли, рус тилини билганлар устун эди. Бу айни хакикат хам. Инсон канча куп тил билса, унинг мулокот кучи шунча ошади. Аммо тил билмок билан уз тилини иккинчи уринга куймок бошка-бошка масала. Бугун биз тилимизни яна осонгина сотаяпмиз. Сотганда хам ярим чакага сотаяпмиз. Узимиз билиб-билмай сотаяпмиз. Миллат миллат деймизу, бугун миллатнинг тилига искирт ишларни колдириб, бошка тилни оксаройга олиб бориб, силаб-сийлаб жамият курмокчимиз. Бу узимизни бой бериш, бу миллатнинг канотини киркиш. Узбек дунёга узбек булиб чикиши керак...

Балки Бирдамлик тугрисида фикрларим ёзилган жойда тил муаммосига утиб кетиш керакмасдир, аммо кичкина камчиликлар катта хатоларга сабаб булиши гумонсиздир. Рус тилида макола элон килишни истаган узбек сайтлари, имконлари етса сайтларини узбек ва рус тилида алохида-алохида олиб бормоклари балки маъкулрокдир. Бизнинг муаммоларимиз, бизнинг ютукларимиз - бу бизники. Унинг эшитувчиси хам, сузлагувчиси хам факат узимиз. Узбек тилида кучли макола ёзувчи журналистлар йук дейишади. Шубхасиз. Чунки калами уткирлашган журналист узини глобалрок курсатиш учун хам рус тилига утиб кетаверса, кимлардир кулок соладиган юртдошлар рус тилида чикишлар килишса, узбекларда кучли журналист коладими? Рус тилида айтилган кучли фикрлар узбек тилида узининг кучини йукотадими? Йук, бу узбек тилини канчалик билишимизга боглик.

Бирдамлик харакатининг баёнотини куздан кечирар эканман, халк билан алока олиб бориш тугрисидаги йули хакикатга якинлиги, "Осмондан келиш"лардан катта фаркли эканлигини сездим. Давлат ташкарисида туриб бирор нимани узгартира билмаслигимизни вактнинг узи курсатмокда. "Бирдамлик"нинг одамларга максадини тушунтириш, муаммоларни улар билан гаплашиш ёки музокара олиб бориш йули билан хал килиш тугрисидаги фикрларига кушиламан. Мен муаммоларни одамлар билан гаплашиш оркали, уларни эшитиш, тушунтириш ва тушуниш оркали ечиш мумкинлигига ишонаман. Зеро, хар кунлик хаётимизда баъзан учрайдиган тушунмовчиликларнинг ечими мулокот эканлиги далил. Катта хаёт эса анашу кичкина муносабатлардан шакилланади. Сен оиланг билан, дустларинг билан, атрофингдагилар, ишхонангдагилар ва карама-карши томонинг билан урнатган муносабатинг бу сенинг кимлигинг, жамиятга канчалик яроклилигингдир. Сен олимдирсан, сен шоирдирсан, сен арбобдирсан - аммо сени тинглашга мойил булган инсонни йукотдингми, сен яроксизсан. Шу аснода шоирнинг куйидаги сузлари ёдимга келди:
Тинглаганни маст киладиган,
Гайри динни паст киладиган,
Душманнида дуст киладиган,
Тил-забони булсин йигитнинг.
Бугуннинг муаммоси уша шоир айтган тилу-забоннинг йуклиги эмасми?
Инсон боласи биргина Одам Ато ва Момо Хаводан бунёд булган экан, унда душман кайдан яралди. Душман иккита гаплашиб билмайдиган, музокара килолмайдиган, бир-бирини тан олмайдиган инсондир.

Хар бир ташкилотнинг, хар бир харакатнинг тамойилини куздан кечирсангиз, тенги йук ажойиб максадларга, инкор этиб булмайдиган кураш йулига, ишлаш услубига юз тутасиз. Бирдамлик харакатининг хам ана шундай эзгу ишлар билан сугорилган максади тахсинга лойикдир. Агар партия ва харакатларнинг хамма айтганлари, улар хохлаганча амалга ошганда, биз бу кунларга тушмасдик. Шу каторда "Бирдамлик" харакатининг режалари хам Узбекистон шароитига канчалик тугри килиши тугрисида куп уйладим. Халк норозичиликлари, оммавий иш ташлашлар купинча хукуматни одамлар билан мулокот килишга мажбур этган, аммо бугун, узбек халкининг оммавий бирлашишига тускинлик киладиган мухит анча чукур томир ёйганлиги хам сир эмас. Сабаби одамлар хукуматнинг халкка нохак тазйикларини куп куришди. Улар куркадилар. Кариялар утириб "Уйнашмагин арбоб билан, арбоб урар хар боб билан" деб турганда, ёшларни норозичиликка сафарбар этиш осон булмайди.

Мен яна бир эътибор каратмокчи булган мавзу, "Бирдамлик" олиб бораётган ишлар максаднинг бир томонига ухшаб куринади. Унинг халк ичига киришига имконияти бор. Агарда хозирги кунда мухолифатнинг бошка йуналишдаги кучлари хам бирлашиб, узларининг энг одил режа ва кучларини "Бирдамлик" бораётган йуналишга сафарбар килаганларида балки мувофакият манзили якинрок булармиди. Аммо телевизорни учириб куйиш, кучага чикмаслик деган сузлар менга эриш туюлди. Шундок хам ахоли узундан узок серияллардан, ёки консертлардан бошка нарса курмайди. Кучага чикмасликни эса амалга ошириб булмайди. Менимча уларни уйда саклагандан, кучага олиб чикмок мухимрок. Одамлар бир хафта уйда утиролмайдилар, аммо бир хафта одамлар кучага чикмаса хукуматнинг отасининг гури козихона хам эмас. Тан олмок керак, агар шу ишни ёппасига амалга оширганда, бирор натижага эришиш хам мумкин. Аммо муаммо ана шу ерда. Яна бир эътиборли хакикат эса айникса шахарларда пулдан бошка нарсани билмайдиганлар куп, ва уларга чакириклар ахамиятсиз. Демак хаёт хар кунгидай давом этаверади. Уйдан чикмай курганлар, хеч нима узгармаётганидан шубхага тушадилар ва кейинги сафар бизни эшитмайдилар.

Булар менинг фикрларим. Имконият етгунча халкбоп кураш усулларини кучайтириб, натижа бермайдиганлари камайтирилса "Бирдамлик"нинг бугуни бошланиш эканлигига шубха килмайман. Сиз халк фаровонлиги учун интилаётган экансиз, сиз одамлар билан муомала, мулокот ва музокара оркали ечим топишга харакат килаётган экансиз, демак хак йулдасиз. "Бирдамлик"ка мувофакият ва бардамлик тилайман. У бошка ташкилот ва харакатлар билан хам бирлашиш тугрисида мулокотлар олиб боришига ва унга эришишига тилакдошман.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин