Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





8/28/2007 2:52:27 AM
Ирода курашда тугулади...

Сенга тор келди бу кукрак
Севинчинг тошди киргокдан,
Ёрил чакмокка айлан сен,
Ёрил майли тамом улсам.
Усмон Носир.

Мен сузларимни шоирнинг ич-ичига сигмай айтган юкоридаги сатрларидан бошлаганим бежиз эмас. Шоир бу сузларни ёзганда балки бугун мен туяётган тоза ва калбга сигмас туйгуларни туйгандир. Ёнмокка, чакмокка айланмокка, керак булса ёрилиб кетмокка рози бу туйгулар.
Матбуот сахифаларини вараклар эканман, якиндагина ташкил этиш тугрисида харакатлар бошланган ва шу пайтданок узининг хакикий куллаб-кувватловчиларига эга булган "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакати тугрисида ёзилаётган ижобий ва салбий фикрларни укиб, калбимда ишонч ва кувват ортади. Кадам куйишга хозирланаётган йулимиз тугрилигига янада ишона бошлайман. Чунки уни рад этмокчи, ёки тузилишини хохламаётганлар айнан кандайдир ташкилот рахбарлари. Демак улар узларига яна бир ракобатчи булишини исташмаяпти. Аммо ёшлар харакатининг режалари хали мукаммал ишлаб чикилмаган булсада, бу харакат мавжуд партия ва харакатларга карама-карши куч булиб эмас, аксинча улар сингари Узбекистонда кучли фукаролик жамияти куриш йулида саъйи харакатлар олиб бориш нийятида. Мен шахсан айрим ватандошларим нега эндигина шакилланаётган харакатни инкор килишга интилаётганларини тушунмайман ва улар шу ерда хато эканликларини кайта таъкидлайман. Чунки улар уз сафларига бошкаларни даъват этишни тугри деб билган холда, ёшларнинг узаро бирлашишини хато деб айтишларига хеч кандай асос йук. Аксинча хамма партия ва харакатлар диктатурага карши хамкорликда иш олиб боришлари керак эди. Аммо Узбекистон келажаги учун биргалашиб харакат килолмаганимизнинг сабабига бугун тухталмокчи эмасман. Демак ёшлар уларга эргашмасликка ва узлари узаро ишонч атрофида бирлашишга хаклидирлар.

Бу харакатни ташкил килаётганларнинг узлари хукумат даъвосида эмаслар. Улар тоза фикрли, билимли, кучли ислохотчи ёшларни Узбекистон сиёсий майдонга олиб чикиш учун харакатлар олиб борадилар. Ахир хукуматга келиш бизнинг муаммоларимизнинг бир булаги холос. Призидент узгарган куни, халк ёруг кунларга чикиб колиши хом хаёлдан бошка нарса эмас. Халкнинг кон-конига сингган порахурлик, конунларни оёк ости килиш, уз вазифасини суистеъмол килиш каби иллатлар призидентнинг узгариши билан дарров уз жавобини топмайдиган муаммолардир. Демак мавжуд партия ва харакатларнинг хукуматга келиш максадларидан фаркли уларок, ёшларнинг бирлашиб, биргалашиб киладиган ишлари озмас. Уларнинг бирлашишлари факат бугуннинг эмас, балки эрта юрт ичида янги ислохотлар тезрок амалга ошишининг хам гаровидир. Ёшлар Ватандаги хар бир жабхага янгича фикр билан кириб бормоклари, ва Узбекистонга келажак янги хукуматнинг канотларига айланмоклари керак. Улар бу харакат сафларида бирга ишламокни, бирга фикр юритмокни ва бирга курашмокни урганмоклари керак.

Нафакат ёшлар, уз фаолиятлари давомида катта сиёсий тажриба орттириб, килинган хато ва камчиликларга танкидий куз билан карашга иродаси етган ва ёшлар хам шу хатоларни такрорламаслиги лозимлигини тушунганлар бу харакатга бош булаётгани, маслахатчи гурух сифатида ёшлар билан баробар кадам ташлашга тайёр эканликлари накадар олижанобликдир. Ушбу ёшлар харакатини ташкиллаштириш тугрисидаги сухбатлардан ва узбек ёшлари билдираётган фикрлардан, хозирча кам булсада бу харакатга хакикий калбида Ватан равнаки учун кучларини сафарбар килишга лаёкати ва истаги бор ёшлар эргашаётганини сезиб гурурга тулдим. Биз бир нарсани унутмаслигимиз даркор: ёшлар катта куч, тоза куч, замон билан хамнафас куч. Улар бирлашсалар мислсиз кудратга айланадилар.

Азиз юртдошлар! Ёшлар харакатига сизнинг ёшингизнинг ахамияти йук. Катталарингиз маслахатчиларимизга, ёшларингиз сафдошларимизга айланинглар. Ватан келажаги хар биримизнинг кичкина харакатларимиздан шакилланиши мукаррар. Табиат конунига асосан бир куч пайдо булганда унга карама-карши бошка бир куч хам пайдо булади. Узбек ёшлари, миллатини корунгуликка отган кучларга карши куч була олиш учун йул топмоги керак. Хакикий кураш енгил булмайди. Аммо халкнинг хикматли асарларида юрт бошига ёвуз куч келганда хар доим кенжа ботирлар акалар килолмаган жасоратни курсатиб юртни озод килишган. Уттиз туккиз алплари кутаролмаган камонларини энг кичкина киркинчи алплари кутариб тогнинг бир булагини учириб юборган. Шундай экан бугуннинг кенжа авлоди куркмай, кураш майдонига кирмоги даркор. Ирода курашда тугулади...






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин