Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





7/26/2007 12:22:41 AM
Каро кунлар кимнинг айби...?

Эрталаб сахарда Москвадан жияним телефон килиб, неча кундан бери уйкасал тегиб хира тортган кунглим бироз кутарилди. Жонимни сикиб юрган кандайдир туйгу мени холи куйгандай, хаёлларим она Ватан сархадларини айланиб чанкоги босилгандай булди. "Кимлар бор Москвада?" сурадим ундан сухбат орасида. У соддалик билан хазиллашди "Ким йук деб суранг. Хар хафта уч поезд пресланган кул келаяпти". Гаплашиб булиб телефон гушагини урнига куйганимда хам "Хар хафта уч поезд пресланган" - деганидан теккан елкамдаги жимирлаш кетмади. Куз олдимда елкасига йул-йул, катта халта осган йигитлар, каланги-касанги уйчаларда яшаб, ишлаб юрган узбек аёллари утди. Хор булган халк. Кимларнингдир кайфу-сафоси, хашам хаёти учун кул булган халк. Пулсиз халк, химоясиз халк, бошпанасиз халк. Уйлаган сари жонимни ачиштираётган, "Узимники", "Меники" деган кизганчик туйгу хаёлларимни манзили йук чалкаш кучаларга сургаб кетди.

"Уч поезд пресланган кул" сузи бир вокеани ёдимга тушириб юборди.
Уч-турт йил олдин кичкина углимнинг самолётда мазаси кочиши сабаб, болаларим билан Тошкентдан Москвага поездда кетишга мажбур булдим. Ёзнинг иссик, жазирама кунлари эди. Уччаламиз битта уриндикда кийналиб коламиз деб иккита пастдаги уринга чипта сотиб олдим. Поездга чиккунча булган машмашаларнинг узи бир достон. Аксига олиб болаларнинг биттаси поездга чиккан кунимиз иситмалаб колди. Поездда одам дегани тикилиб кетган. Хаммаёк тула, узун залда оёк куйгани жой топмайсан. Умумий(Пласкарт) вагонларда ухлайдиган уринлар хатто курпа-тушак куйиладиган учинчи кавати хам тула. Минг азоб билан номеримизни топиб бордим. У ерда хам уша холат. Бир бало килиб халталаримни жойлаштирдим. Бир кулимда бир болам, иккинчисининг кулидан тутганман, биттаси йиглаяпти, иккинчиси чарчадим деб нолиш килаяпти. Катта-катта эркаклар урнидан кузгалай демайди. Узимни канча босишга харакат килмай, икки-уч кунлик машмашалар, болаларим ва узим курган азоб суягимгача утиб кетган эди.

"Утирсам майлими?", асаб билан сурадим тескари караб утирган барзанги эркакдан. У пинагини бузмади. "Кураяпсизку банд, биз пулини берганмиз? - деди у. Мен шу пайтда чиптадан салгина кам пул тулаш учун чипта олмаган ана шу эркакларнинг ахволини тушуниб, "халким" деган бир галати туйгуда утирганимдан огриб кетдим. "Болалар йиглаяпти" дедим маюслик ва ялиниш охангида, яна чиптам борлигини билдирмай. Шу пайтда шу вагонда утирган йигирмага якин узбекларни имтихон килаётганга ухшардим. Чеккада утирган чакка-чандир йигит захарханда кулди "Опа болаларни олиб, эрингизни топганинига шукур килиб уйгинада утирмайсизми? Шу иссикда икки болани жаггиллатиб каёкка олиб борасиз. Бу йигитлар сиз билан болаларингизга жой бериб салкам турт кун оёкда кетадими? Уйлаб гапираяпсизми?" - деди. "Унда икки боламни кутариб мен оёкда кетарканманда?" - газаб билан карадим йигитга. Ёнидаги каттарок ёшли киши тирсаги билан халиги йигитни туртди, "Нима ишинг бор, бир-бирини емайдими?" Уша пайтда хам, эслаб туриб хозир хам кузларимдан шошкатор ёш ока бошлади. Мана... мана сизга окибат, мана сизга миллатпарварлик. Бир дакикадан кейин дийдалари котиб кетган шу инсонлар ичида куздан ёш тукиш гунох эканлигини хис килиб сумкамдан чипталаримни чикардим. "Кани иккита пастдаги уриндикни бушатингларчи, иккаласига хам чиптам бор" - дедим узимни зурга кулга олиб. Хеч ким кимирламади. Кулимда тинмай йиглаётган гудагим авж олди. Ушанда аёл кишининг газаби кандай булишини биринчи марта узимда сездим. Овозим борича, дахшат билан додладим. Унча катта булмаган жуссамга шу йигирмага якин эркакни деразадан улоктириб юборадиган куч пайдо булгандай эди. Болаларим куркиб баттар чинкиришди. Мен эса важохат билан улардан урнидан туришни талаб килардим. Бир нича дакикадан кейин битта урин бушади. Иккинчисидан бироз сийраклашган булса хам баъзилар кулогини кар килиб утираверди. Болаларни ёткизиб сув ичирдим. Улар шунчалик чарчаган эдиларки, бир неча дакикадан кейин овкат хам ёдига келмай котиб ухлаб колишди. Уларнинг оёк томонига утириб кулимдаги сочик билан елпий бошладим. Одамлар икки соат олдин поездга чиккан булсада, поездда нафас олиш имконияти йук эди. Бир томонда жазирама иссик, иккинчи томонда халталарга жойлаб олинган хилма-хил егуликлардан таркалаётган хид. Булиб утган кунгилсизликдан хамма огир сукунатга чуккан, мен хали хам тушунарсиз газабданми, огрикданми узимга келолмаётган, болалардан кузимни кутармай хаёл дарёсига гарк булгандим.

Шу пайт проводник эшикка келиб, "Синглим, болаларни тиззангиз олмайсизми, бу одамларни бошимга уткизаманми?" - деди мулойим сузлашга харакат килиб. "Кечирасиз, мени шу иккита жойга чиптам бор, самолиётда кетолмайман учун иккита чипта сотиб олганман. Мен халиям одамларнинг ахволини куриб биттасига каноат килиб кетаяпман"-дедим. У бирдан ушкириб кетди. "Болангни кулингга ол, сен пул берган булсанг булар хам берган, одамлар оёгини куйишга жой тополмайди бу хоним болаларини ялпайтириб битта жойни эгаллаб утришларини кара"-деди писанда килиб. Балки хамма хар хилдир, аммо мен хаётимда огир гап эшитиб урганмаганман, суз деганига жуда таъсирчанман. Бегона эркакнинг сенсираб килаётган муносабати укдай тешиб утди. Каттик жахлим чикди. Урнимдан туриб проводникнинг кузига карадим. "Каерга уткизаман деб пулини олган булсанг уша ерга утказ. Мен бир хафта олдин сотиб олган жойни сен яна ун кишига сотишга нима хаккинг бор" - дедим. У жахлдан кизариб кетди-да Тошкентча шевада бакириб кетди. "Шуларнинг хаммаси сенга ухшаб чипта олсинчи, шу поезд жойидан силжийдими? Мен Москвага боргунча хар станцияда тулаб бораман. Канча тафтиш, канча текшириш чикади, чунтагимдан туламайманку?" - деди бутун вагонга эшиттириб. "Агар шу йуловчиларнинг ярми чипта олганда, поезднинг силжиши анча осонлашарди, бировга пул тулашнинг хожати хам булмасди. Муттахам булгандан кейин тулайсизда. Аслида сиз поезда кетиш учун туланадиган пулга алокасиз одамсиз. Нима киласиз бошкаларнинг ишини килиб. Хозир эса иккинчи жойдаги одамларингизни хам олинг. Агар олмасангиз уша чиккан тафтишларингизга яна купрок пул тулашингизга тугри келади. Мен сиз пул ишлашингиз учун кийналиб кетмайман" - унданда баландрок овоз билан. Унинг овози анча босилди. Бир соатлардан кейин хонасига чакириб узундан-узок гапирди. Узича бир нималарни тушунтирган булди. Аммо мен узим хаммасини унинг тушунтиришисиз хам билардим.

Сафарнинг учинчи куни залда тикка туриб кетган икки-учта Наманганлик йигитларнинг оёги шишиб кетди. Уларнинг ахволига караб кунглим эзилар, уша узимизда колган битта жойда болаларим уйнаётган пайтда бир-икки соат чузилишларини сурардим. Канчадан-канча саргузаштларни тингладим ушанда, канчадан-канча такдирлар менинг ёзилмаган хикояларимнинг кахрамонлари булиб колишига шубха килмайман.
Уларга караб эзилдим, уларга караб кахрим келди, уларга караб рахмим келди. Каро кунлар... Каро эканлигини сезмаётган халк. Канча эзса хам натаги чикмаётган халк.
Уларга караб газабим кайнади: окибатсизлашаётган халк, одамлар уларнинг оркасидан пул ишлашига, хар кандай конун-коидани бузишига узи йул очиб бераётган, ва кетидан узи хакикат тополмай уртанаётган халк.
Аёлни аёл билмай, болани бола билмай куйган халк. Овозингни кутарсанг овозини пастлайдиган, овозингни пастлатсанг овозини кутарадиган халк. Мамлакатнинг хар бир тизимида таълукли куриниш бу. Жигилдон илинжида давлат конунлари бузилади, конунни бузгани учун хамма бир-бирига пора беради. Натижада маблаг давлат хазинасига эмас, одамларнинг чунтагига кетади. Давлат эса грантлар эвазига дунё хазинасидан карзга ботади. Давлат карзга ботдими, одамлар маош ололмайдилар. Уларга маош беролмаган хукумат уларнинг юрт ташкарисига чикиб кетишидан, минг азоб билан оиласини бокишидан пинагини бузмайди.
Куп уйлайман... Уйлайману, узимга бераётган саволларим жавобсиз. Хукумат, хукумат деймиз-у, аммо муаммонинг каттаси анашу халк. Уларнинг дунёкарашларини, фикрларини, хукук ва эркинликлари тугрисидаги билимларини ошириш осонмас. Одамлар талабчан булмаган жойда янги хаёт куриш руёбга чикмайдиган тушга айланиб колаверади.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин