Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





6/28/2007 12:24:08 AM
Китоблар сехри

Мен аслида китоблар инсон хаётини узгартиришига ишонмайман. Инсон хаётини факат узигина узгартира олиши мумкин. Аммо улар хаётингизни узгартиришга имкон берадилар. Тарихда жуда куп буюк шахслар бир китоб ёки бир вокеа туфайли хаётларининг кескин узгарганлигини ва абадиятга алокадор булиш сабаби купинча таъсирли бир китоб сабаб булганини ёзишган. Кулимга укилиб-укилиб уриниб кетган китобни оламан, то сунгги варогигача кулимдан куймай укийман. Ички олишувлар бошланади багримда. Китоб хаёти бир неча муддат менинг хаётимга айланади. Нималарнидир урганаман. Нималарга нисбатан нафрат, нималарга нисбатандир мухаббат пайдо булади багримда. Китоб кахрамонлари билан хаёлан сухбатлашаман. Бу китобни мендан олдин нечалар укиганини уйлайман. Уларга кандай таъсир килган экан деган савол пайдо булади. Асрлар юкини елкалаб келаётган китоблар...
Инсон яралгандан бери ечилиб ёзилган муаммолар, билимлар ва кашфиётлар багрини сиёх этган китоблар...
Дил розлари, тажрибалар, хаётга йулланмалар битилган асарлар.

Китоб - хаётнинг очик кузгуси. Атрофида булаётган вокеаларни тахлил килолган инсон учун китоб энг яхши кулланма, умр йулини узи хохлаган томонга йуналтириш учун чизма. Уни очаркансиз, минглаб, миллионлаб хаёт тажрибаларига дуч келасиз. Хар ким уз назари, уз дунёкараши билан ёзган уни. Аммо сиз уни уз карашларингиздан келиб чикиб тахлил киласиз, муаллиф сезмаган хатоларни баъзида сиз сезасиз. Китоб шухрат козониш ёки хакикатни карор топиши учун ёзилганини хис киласиз. Мен китоб танлашда муаллиф узига нисбатан одил булган холатларга куп эътибор каратаман. Чунки узига нисбатан холис нигох тикмаган инсон бошкаларга хеч качон холис назар ташлаёлмайди. Яхши асар бир неча инсоннинг хаёт йулини, тушунчалари, фикру-хаёллари, орзу-умиди, армонлари, хатолари ва ютукларини, колаверса кутилмаган такдир уйинларидан кандай ечим топиб чикиб кетганлигини курсатувчи хаётий тажрибани уз ичига олади. Баъзида умр йулининг кескин бурилишларида, мошина йулига чикиб колган кийикдай музлаб колган холатлар, ва кутилмаган бахтли тасодиф яна хаётни давом эттирмокка имкон бериши - огир дакикаларда, китобхоннинг биринчи таянчидир.

Куп китоб укийдиган инсоннинг гап-сузи китобни ёктирмайдиганларникидан фарк килишини сезганмисиз? Жуда куп холатларда кузга яккол ташланадиган холат. Улар узок хаёт йулини босиб утган донишмандга ухшайдилар. Баъзида уттизга кирмасдан хаётни тиник ва усталик билан тахлил киладилар. Баъзида буни соддагина килиб "Укимишли" ёки "Зиёли" деб куйишади. Уларнинг сухбатидан калбингиз тинчланади. Калб кузларингиз очилиб бошлайди. Китоблардан унга сингиб унинг фикрларини мунаввар килган сир сизга кучиб бошлайди.

Китоблар менга кувват бахш этади. Хаётда адашмасликга гувохдир улар. Улар мени инсон деб аталмиш буюк яралмишни севишга, мехр куя билишга, кичира билишга ургатади. Калбимга таскин беради. Буюк максадлар сари уннайди улар.
Бугун новбатдаги китобимни укиб туриб кимлардир анашу бахтдан бебахра эмасмикан деб уйладим. Кимдир балки бир юпанч тополмай сикилаётгандир. Балки кимдир энг суюкли нарсасидан ажраб увлаб колгандир. Кимнидир ватан согинчи, кимнидир она мехрига зорлик, кимнидир фарзанд дийдорисизлик кийнаётгандир. Мен сизнинг хар бир дардингизга борман. Менинг дардларимда эса... ёстигим остида китобим бор...






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин