Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/2/2007 8:00:30 PM
Кун кузларин юмганда...

Золимлар Умидани айбсиз камадилар деб аюханнос солмокчи эмасман. Умидани Ниёзовани кучли маколалар билан химоя килишга чакириш нийятим хам йук. Зеро, бизнинг маколаларимизни, чикишларимизни факат уз атрофимиздаги хамфикрларимиз укишига, мухолифатчиларнинг "кора килмиш"ларини дафтарчасига ёзиб борадиганлар эса "Кани ким нима деб алжираяпти" дебгина очиб карашига шубхам йук. Менинг нийятим, вокеаларга узимнинг холис фикримни баён этишдир.

Узбекистонда ёритилаётган бир неча махаллий рузномаларда Умида Ниёзованинг устига очикдан очик огдарилаётган магзава, бошка суз билан айтганда жиноий жавобгарликка тортилган Умиданинг жинояти тугрисидаги далиллар колиб, унинг шаънига отилаётган тошлар кишига купрок озор беради. Аёл шаънини оппок кандга ухшатаман. Дунёда унга дог тушуришдан осонрок иш йук ва уша догни хеч кандай йул билан кетказиб булмайди, факат канд эриб кетгандагина биргаси йуколади. Узбекистон матбуотида ёритилаётган маколаларнинг максади Умидани мусулмончиликнинг ифтихорий одоб-ахлоки доираларида яшовчи куп сонли узбек халкининг кузига ёмон курсатиш, Умиданинг камалишини "конуний"лаштириб, бир туп асл жиноятчиларнинг килмишини хаспушлашдир. Шу разил йул билан халк норозилигининг олдини олишмокчи. Хукук химоячисини Узбекистон шароитида куракка турмайдиган айблар билан айблаётган рузномалар, нега Гулнога Каримованинг факат чегара бузишдаги эмас, конун кодексининг балки хар бир моддасини кулласа буладиган жиноятлари тугрисида ёзмайди. Ёки у Умидадан кура "тузукрок" эканми?

Умида Ниёзова Узбекистон хукумати конунларини бузганмиди? Ха, бунга шубха йук. Аммо яна кайси давлат олдин уз фукароларини конунни бузишга мажбур килиб, кетидан уларни конун олдида жиноий жавобгарликка тортади. Гарчи Тошкент шаҳрининг Сергели туман суди Умида Ниёзовани Узбекистон Жиноят Кодексининг уч моддаси билан, жумладан 223-модда: Ўзбекистон Республикаси чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, 244.1-модда: Жамоатчилик ҳавфсизлиги ва жамоатчилик тартибига ҳавф туғдирувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш, 246-модда: Контрабанда бўйича айблаган булсада, бир карашда Умида бу конунбузарликларни содир этгандай куринсада, хакикат доим оркада юришини унутмаслик даркор. У конунни бузганда хам айни диктаторлик жамиятига маъкул келмайдиган йулда бузган. Аммо конунни икки яшар углини боколмай колгани учун эмас, янги уй ёки тилла зирак сотиб олиш учун эмас, хурланаётган халкнинг хукукларини химоя килиш учун бузган. Узбекистон хукумати борига куниб уйининг кунжагида жимгина уладиганларни йуклайди, халк эркинликлари учун курашувчиларни эса камайди, отади, хурлайди. Аммо, Узбекистонда бирор бир инсон йукки, конунни бузмаган булсин, бирор бир инсон йукки конун доирасида яшаб билсин.

Оддийгина мисол келтираман. 2003 йилда бир ажойиб вокеанинг гувохи булдим. Бир таниш пахтани кайта ишлайдиган заводда ишларди. Хар кечкунун навбатчиликдан кайтаётганда бир коп чигит угирлаб келарди. Угирлаган чигитини баъзида омбор коровули билан угирланган унга алмашар, баъзида яширинча ёг ишлаб чикараётган махалладошига бериб ёг килдирар, баъзида миршаб кушнисига хужатини тугирлаб бергани учун берар, бошка сафар эса сотиб узидан каттарок бошлигининг огзини ёпишга харажат киларди. Ундан бир неча марта, бошлиги узидан катта бошлигига беришини, катта бошлик завод директорига беришини шама килишини эшитганман. Бир куни махаллада дув-дув гап таркалди. Эмишки уларнинг хаммаси "конуний" жавобгарликка тортилган. Завод директори ва ёрдамчисининг иши вилоят судига, кичкина бошликники ва халиги ишчи танишники шахар судига утганмиш. Мана Узбекистонда хам "закон" бор дейишди содда кушнилар. Мен эса халиги кушнимнинг жужабирдай болаларига ачиндим. Куп утмай кушним бир бокиб куйган букасини сотиб-бериб ишини ёптирди. Бир куриб колганимда, кичкина бошлик беш шунака букага етадиган пул сарфлаб урнига кайтганини шипшиди. Катта бошлик ва завод директори нечта буканинг пулини беришганларидан хабарим йук, аммо ишлари бости-бости булиб, куп утмай хеч нима булмагандай ишларини давом эттиришганининг гувохи булдим.

Ана шу хукумат Умида Ниёзовани кайси юз билан конун олдида жавобгарликка тортаётгани анчагина кизик масала. Узбекистонда конунни бузиб булмайди деб иддао килаётган рузномалар "Факат хукуматдан норозилар Узбекистонда конунни бузишларигина эмас, Каримовнинг мушугини "пишт" дейишлари хам мумкинмас" деб ёзганда анча хакикатга тугри буларди. Балки ушанда мушукка жужасини едириб, кетидан мушук хаккига дуо килиш хам маъноли булар...
Умида хукуматга карши маълумотларни саклаганда айбланмокда. Хуш уша маълумотларда нима ёзилган. Балки улар Андижон вокеалари тугрисидаги маълумотлардир, балки нохак камокда ётган юртдошларимизга тункарилган бухтонлар хакидаги маълумотлардир. Харкалай, бирор жойни портлатиш, ёки бирор кишига суйикасд килиш режаси булмагани аник. Нима фарки бор, нима булса хам Узбекистон хукуматининг асил юзини очадиган маълумотлар булган. Умида Ниёзовани на журналист, на хукук химоячиси эмас деб иддао килаётган матбуот вакилларининг накадар саводсиз эканлиги юрагимни ачитади. Бирор бир ташкилотда хукук химоячиси булиб ишлаётган одам узини "Хукук химоячиси" демай "новвой" ёки "почталион" дейиши керакми. Зеро маълумотлар Умида Ниёзова Тошкент Техника Универстетида тахсил олганини, хорижда инсон хукукларини мухофаза килиш сохасида укиганини, бир неча йил Freedom House, Human Rights каби Инсон хукукларини мухофаза килиш ташкилотларида ишлаганини курсатади. Бир савол тугулади: Агар Умида хукук химоячиси булмаганда, хукумат зуравонларига карши кураш олиб бормаганда, Каримов хукумати уни камармиди?

Она сифатида Умиданинг фарзандидан олис этилгани мени титрокка солади. Бир неча йил ёлгиз дилбандининг кундан-кун юксалаётган буйини, шухликларини курмаслик накадар дахшат. 2003 йили кайн акам Бахром Хамроевга карши курсатма бермасам, икки боламни хеч качон курмаслигимни айтишганида дунё кузимга коп-кора булиб, узимни автомат билан илма-тешик килиб отиб ташлангандай инсон холатда сезганман. Болаларим "Ойижон" деб дод солиб йиглаётгандай, кимдир уларни кийнаётгандай укириб юборганман...

Умидага сунги суз берганларида, у жиноятчиларга зорланиб ёлгиз фарзандини эслатганида нега осмон кок иккига булиниб кетмаганига, куннинг юмилган кузлари кур булмаганига хайронман.
Уша тушкунлик лахзаларимда болаларимни уйлаб жуда тушкун мисралар битгандим. У кунлар утиб кетди-ю, аммо бугун Умиданинг холати ярамни кайта янгилади.

Жигаримдан яралганим жон болам,
Тегирмонлар жоним эзар аямай.
Киприклари жала куйган кон болам,
Сен хор булсанг, она булмай ман улай.

Ганимларим,
мени утда ёксинлар,
Кадасинлар киличларин утмасин,
Буйнимгада дорларини токсинлар,
Аммо,
Сени куриш насиф этмасин.

Бу дунёнинг бор-йугини бир килсам,
Арзимайди сени суйиб кучганга.
Кон чикмайди,
болам
багримни уйсам,
Нафрат окар,
сенинг номинг айтганга.

Жоним болам, бугун жоним омонат,
Нима гунох килдим
узим билмайман,
Сенга ёзаётган оним...
ганимат...
Ишон, сени катта килмай улмайман....
Дилсора Фозилова (2004 йил)

Куп утмай бу занглаб кетган, аммо силжитиш кийин булаётган жамият уз урнини ярокли жамиятга бушатишига, Умидалар, Гулбахорлар, барча беайб хурланаётган юртдошлар оиласи багрига кайтишига умид киламан.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин