Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





2/14/2008 9:10:30 AM
Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

"Эрк" партияси рахбари Мухаммад Солих жанобларига юрт ташкарисида ташкил этилган "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакати аъзоси Дилсора Фозилова томонидан очик мактуб.

Хурматли жаноб!
"Озодлик" радиосининг мулохазали тадбири боис, киска булсада сиз билан якиндан мулокот килиш имкониятига сазовор булганимдан мамнунман. Шу билан бир каторда чегараланган вакт фикрларимизни ва эътирозларимизни ойдинрок ифода этишга изн бермаганидан афсусдаман хам.

"Узбекистон сиёсий хаётига куклам келиши кутилмокдами?"
Мижозий маънода "Куклам" деб таъсифланган сиёсий узгаришлар келишига ишонмаганимизда, узингиз айтганингиздек бу майдонда туришдан маъно колмасди.
"Ёшларга имкон бермок керак" дейилган иддао, сизнинг мен учун кутилмаган жавобингизга сабаб булганидан афсусдаман. Узбекистон хукуматининг ёлгондакам сайловлари ва узбек мухолифати хаётида рахбарликка танлов ёки сайлов узок йиллардан бери кузатилмагани шундай фикрламокка мажбур килиши шубхасиздир. Зеро, янги майсанинг униб чикиши жуда кам холатлардагини унга богликлиги сиз билан мендек дехкон узбек фарзандларига сир эмас. Дехкон майса униши ва каддини тутуши учун масъулдир. Бунинг учун майсаларнинг кулогидан тортиб чикариш шартмас, етарли нур, сув, тупрок, керак булганда ишлов бериш зарур. Фикрларингизни тинглар эканман, каткалок тагига колиб, униб чиколмаётган гузани ундириш учун далаларда каткалок синдирилиши ёдимга тушиб кетди. Бир гал бригадирнинг тутакиб "Бу пахтани кулогидан тортиб чикаришим колди холос"- дегани ёдимда...
Демокчиманки, нимадандир умидвор эканмиз майсаларимиз унишига имконият яратмок, керак булса "кулогидан тортиб чикармок" лозим.

Халкимиз боласининг кулидан етаклаб бозорга олиб боради. Оталаримиз угилларини олийгохга укишга уннайди. Оналаримиз кизларини хунарманд булишини орзу килади. Аммо айтингчи, сиёсатчилари камалиб, кирилиб кетаётган бир даврда ким фарзандининг сиёсий майдонда кад ростлашини хохлайди дейсиз. Ёшлар ичида давлат бошкаришга лаёкатлилар булмаса Алишер Соипов каби утюрак ёшларнинг улими кимга керак.

Бир партия рахбари сифатида сизнинг ёшлар хакидаги фикрингиз мени кониктирмади. Чунки хар кандай уста ёки хунарманднинг мохирлиги унинг шогирдларининг иши оркали бахоланади. Бизнинг оркамиздан етишиб келаётганимиз йук экан, биз келажак тугрисида гапирмокка хаксизмиз.

Кадрли Мухаммад Солих жаноблари!
Узбекистон сиёсатига янги кучлар кириб келишини ва улар малакали авлоддан тажриба ва билим урганишини бир кадар тезлаштириш истаги билан "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакатини ташкил этдик.
Харакатимизнинг асосий максадларидан бири иктидорли ва шижоатли ёшларни сафимизга тортиб "Отахон" партия ва ташкилотлардан тажриба урганишларига имкон яратишдир. Орамизда истеъдодли шоир Ёдгор Обид, таникли сиёсатчилар: Алибой Йуляхшиев, Насрулло Саидов, Исмоил Дадажон каби узбек халкининг саодати учун умрини бахш этиб келаётганлар, сафимизда туриб ёшлар каддини тутиши учун тиргак булмокка тайёр эканликларидан бахтлимиз. Келажак ёшлар кулида эканлигини хис килган холда "Эрк" демократик партияси ёшларимизни куллаб кувватлайди деган умиддамиз. "Эрк" ёшларимизнинг ишончли маслакдошига айланган холда тарих сафиларида нурли из колдиришига шубхам йук. Сиз босиб утган машаккатли сиёсат йули ва бемисл тажрибангиз ёшларимиз учун ишончли кулланмадир.

Халкимизнинг огир ахволи ва йукотаётган йилларимиз масъулияти танимиз ва жонимиз эхтиёжларидан кечиб, калбимиз эхтиёжлари учун йул очади деган улкан ишонч билан "Уйгон Узбекистон" демократик ёшлар харакати номидан Дилсора Фозилова.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин