Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/17/2007 12:27:34 AM
Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Кучага чиксам бир киз келаётган экан, якинлашганда менга табассум билан каради, янада якинрок келгач "Салом" деди. Мен хам "Салом" дедим инглиз тилида, негадир узимни унгайсиз сездим. Секин юриб автобус тухтайдиган бекатга келдим. Бекатда бир болакай, икки аёл ва бир кари чол бор эди. Кайсига кузим тушса менга табассум билан "салом" дейишди. Мен хам салом дедим. Автобус келди. Секин чикдим. Хайдовчи "Салом, бугун узингни кандай сезаяпсан"(Hi, how are you feeling today?) деди. Уша пайтда бу сузнинг маъносига бормасдим хам. Салом, дедиму бошка индамадим. Автобусдан тушаётганимда шафёр жилмайиб "Кунинг марокли утсин"(Have a nice day) деди.

Бу менинг Канададаги биринчи хамрохсиз кучага чикишим эди. Одамлар жуда хушмуомала, сертакаллуф ва чехраси очик эди. Хаёлимга бу одамларда муаммо йук деган фикр келарди. Хатто бошлик ва ишчи уртасида купинча фарк сезилмайди: узаро дустона, самимий муомала. Узимни одамлар ичига сигмаётгандай, характларим, нигохларим куполдай сезардим. Чунки биз кучада учраган одамга жилмайиб карашга урганмаганмиз. Бизда одобли хотин-кизлар имкон кадар кучада одамларга нигох ташлашмайди. Биздаги хаёт тарзига кура кучадан келаётган бегона кизга кулиб караган йигитга, ёки бегона аёлга жилмайиб саломлашган эркакка, ёки булмасам бегона эркакка жилмайган аёлга бериладиган бахо унчалик ёкимли эмас. Бизда бошликлар билан гунох килиб куйган гудакка ухшаб гаплашилади. Демак миллат шундай тарбияланган. Одамлар орасида кандайдир девор бор. Анашу кичкина, арзимас фарклар хаётни канчалар узгартиришини бир уйлаб куринг. Бунинг остида канчалар чукур оилавий муаммолар бор, унинг остида эркак ва аёл хукук ва эркларининг тенгсизлиги бор, унинг остида иснодга колишлар, узини улдиришлар, фикрини айтолмасликлар бор. Бунинг остида бошлик ва оддий инсон уртасида пайдо булган чексиз чарлик, бошликларнинг филдек усиб кетишлари бор.

Биз суяги миллат ананалари, тили ва урф одатлари билан котганларга бошка давлатга бориб колганда хаёт тарзига куникиш кийин булади. Биз узок вакт узбекча фикрлаймиз, узбекча яшаймиз ва узбекча орзу килмиз. Аммо болаларимиз биздан катта фарк килишади. Масалан олти ёшли бола канча суз бойлигига эга булади? Дейлик беш юзта. Саккиз ёшли болачи? Балки икки баробар купдир. Олти ёшида бошка давлатга келган бола, янги сузларни бошка тилда урганиб боради ва шу вактнинг узида уз тилида билган сузлари хам аста-секин кундалик хаётида гаплашилаётган сузларга алмашиб боради. У бошка тилда урганган сузларини уз тилида билмайди. Турмуш тарзи хам боланинг хаётига худди шу тил жараёни каби кириб келади. Аммо бу билан унинг миллати узгариб колмайдику. Биринчи марта углим укасига депиниб кетиб инглиз тилида "Ох мендан узр, атайлаб килмадим" деганда кузларим катталашиб кетди. Шунчалик тезми?-деб уйладим. У узимизнинг тилда канча ургатмайлик "кечирасиз" деб айтмасди. Демак мухитнинг таъсири. Ота-оналарнинг фарзандларига килаётган муомаласини кузатишни бошладим ушанда. Уйингохда уйнаётган боласига караб улар "фалончи уйга кетадиган вакт булди, мархамат уйинчокларингни йигиштир" дейди. Бола купинча индамай эргашади, ёки яна беш дакика уйнашга рухсат сурайди. Беш дакикадан кейин унга кетиш кераклиги айтилади. Хархаша ёки ота онани инкор килишга харакат килган болани курмадим. Бу ерда ота-оналар болаларини эринмай эшитишини ва кейин эринмай тушунтиришини сездим. Мавзунинг эса ахамияти йук. Боланинг хар кандай саволи жавобсиз колмайди. Шу жараёнда усаётган бола унинг гапи канчалик ахамиятга эга эканлигини хис килади, хамда тугри ва нотугри уртасидаги фаркни англай боради. Болаларга энг куп бериладиган танбех "Сен мулойим булишинг шарт"(You have to be nice) деган гап.

Бир куни кучада жахлимни чикарган углимга узбек тилида каттикрок гапирдим, кейин уйга кирдим, бироздан кейин кушни кизалок эшикни такиллатди. Чиксам углим йиглаётганлигини айтди. Нимага десам "Сен унинг туйгуларини огритдинг"(You hurt his feelings) деди. Тугриси, узимдан утган хатони тушуниб, бошимдан оёгимгача музладим. Айтмокчиманки, бола кандай шароитда усса, уша шароитга инстинкт хосил килиб боради. Балки углим Узбекистонда шу каттикрок гап учун чивин чакканча хам парво килмасмиди. Тарбияли ва тарбиясиз инсонлар хамма давлатда ва хамма халкда учрайди. Бу алохида бир миллатга хос булган хусусият эмас.

"Хайрли тун", "кунингиз марокли утсин" "Кайфиятинг кандай" деган сузлар аслида бизнинг тилда хам жуда чиройли жаранглайди. Аммо биз уни кундалик хаётдан кура купрок телевизор ёки радиоларда эшитамиз. Купинча утган аждодларимизнинг гузал маданияти тугрисида гап кетганда уйлаб коламан. Тил - замон узгарган сари, янги кашфиётлар килинган сари узгариб, кенгайиб боради, лекин тилимизда шундай ажойиб, сертаккалуф сузлар борки, унинг урнига янгиси яралмайди ва уларни уз холича асраб колмок керак.

Миллат биздан бошланади. Миллат хар куни тарбияланиши керак булган усмир боладир. Баъзида миллатнинг равнакига давр уз таъсирини курсатади. Худди бугунгидай. Бугун миллатнинг ёшлари купрок пул тугрисида уйламокда, бугун миллатнинг онгли, курашувчан кисми бугилмокда, зиндонларга ташланмокда, бугун миллатнинг идроклилари юртдан чикиб кетмокда. Лекин бу дегани миллат улди дегани эмас. У давлат ташкарисида булсада, камокда, ёки огир шароитда булсада тирик ва ривожланишда. Миллат ичида тушунчаларнинг саёзланиши, одамларнинг атрофга бефарк булиб колиши жуда ахамиятли муаммодир. Хукумат одамларнинг ишончини чилпарчин килган булсада, бу дегани бизнинг болаларимиз фикрлашдан йирок булиб усиши керак дегани эмас. Бу бизнинг болаларимизни купол килиб ёки уриб тарбиялаш керак дегани хам эмас. Бизнинг совукконлигимиз, факат сиёсий уйинларга берилиб бир-биримизга курсатаётган хурматсизлигимиз, бурнимиздан пастни курмаслигимиз фарзандларимиз киёфасида миллат келажагига таъсир курсатиши канчалар ёкимсиз. Миллат тарбиясини оилада, куча-куйда, мактабда, бокчада амалга оширмок керак. Бу муаммо давлат сиёсатига алокаси булмаган муаммодир. Бу муаммони хеч бир давлат рахбари, ёки сиёсатчи ечиб беролмайди. Болалар билан катталардек гаплашмоклик, уларга гапирмокни ва тингламокни, укиган кичик хикоясидан хулоса чикармокни ургатмок керак. Уйингиздаги икки-уч ёш болангиз - бу миллат. Фарзандларимиз борадиган мактабларга, бокчаларга чикиб улар билан хушмуомала булишларини, такаллуф билан гаплашишларини талаб килмогимиз керак. Кариндошлар билан, дустлар билан утирганда шу мавзуларда мулохаза юритишимиз керак. Эрта улардан оилалар шакилланади. Эртанинг гамини бугун емасак, бизда эрта булмайди. Бирники мингга мингники туманга дейишадику ахир.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин