Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





3/20/2008 2:56:13 AM
Наврузингиз муборак булсин!

Тун билан куннинг тенглашувида хикмат бор.
Эзгулик устун келиши учун олдин узок муддат устунлик килган кабохат билан тукнашади. Бир лахза мувозанат тарозисида бир бирига ён бермай олишади. Кейин эса коралик енгилади. Каролик иложсизликдан, газабдан уз этини узи еб тугатади.

Кадрли юртдошлар!
Бугун сиз азизларни кутлуг Наврузи Олам билан муборакбод этиш имкониятидан бехад мамнунман.
Гарчанд биз бу наврузни узгача умидлар билан кутган булсак хам, унинг утган наврузлардан умидбахшрок эканлиги хеч биримизга сир эмас. Бугун сизнинг куксингиздан эсаётган шамоллар узгача.

Биз ажойиб юрт фарзандларимиз. Бир ховуч уруг сепсак, тонгда кум-кук майсага кузимиз тушадиган замин бу. Аммо Россия, Кушма Штатлар, Туркия каби кузга куринган давлатлар билан носамимий муносабат урнатиш оркасидан нимагадир эришмокка интилиб келган хукуматнинг харакатлари кушнининг уйидаги ошдан умидвор булгандек самарасиздир. Биз кушнининг ошидан умидвор булишимиз эмас, уз рузгоримизда кушниникидай кучли иктисод урнатишимиз керак.
Зеро кушнининг хам уз оиласи ва саховатининг чегараси бордир.

Шундай кутлуг кунда Узбекистон сиёсати хакида маруза укиш нийятида эмасман. Аммо Узбекистон хаётида дунё давлатлари билан самимий иктисодий ва сиёсий муносабат урнатилиши ривожланиш учун жуда мухим омилдир. Бугун давлат ташкарисида туриб килаётган хар бир харакатимиз, жумладан тил урганаётганимиз, узимиз яшаётган давлат сиёсатини, маданиятини ва тарихини урганаётганимиз эртага уз самарасини бериши шубхасиздир. Биз бугун урганмогимиз керак. Урганганда хам урганганимизни юртга олиб кетмок нийяти билан ёнмогимиз керак.

Хар бир захматнинг тагида хикмат булади. Насибамиз юртдан олисда сочилгани, юрт согинчи, ёру-биродарлар мехридан олис булишимиз эрта она Узбекистонимизнинг гуллаб - яшнашига хизмат килса не ажаб...
Барчамизни юртга кайтиб навруз сахарлари элга сумалак таркатишга етказсин.
Наврузингиз муборак булсин!






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин