Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





3/2/2011 10:42:38 PM
Олма Нега тишланган?

Сўнгги йилларда “Apple” компутер дизайнерлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар ривожланаётган дунё ҳаётига шиддат билан кириб келмокда. Анъанавий “Macintosh” компутерлари “Apple” компаниясининг ана шу борадаги ёрқин мувофаққиятларидан биридир. Бугунги авлод “i-phone”, “i-pod”, “i-pad” каби энг замонавий технологиялар кашандасига айлананиб бўлди. Аммо жуда кўпчилик нима учун бу компания – “Apple” деб номланиши ва нима учун унинг рамзида бир тишлам жойи узиб олинган олма шакли тасвирланганини билармикан?
Қизик жойи шундаки, Иккинчи Жахон уриши йилларида, фашистлар Германияси рақамли маълумот узатиш ва қабул килишга мўлжалланган энг замонавий технологияларни яратиб, улардан ҳарбий мақсадларда фойдалана бошлайди. Бу эса уни рақибларини албатта ташвишга солади. Чунки жуда тез ва сифатли, қолаверса душманлар тушина олмайдиган тилда маълумот алмашиш усули немисларга жуда катта мувофаккиятлар келтира бошлаган эди.
Немисларнинг ихтиросидан саросимага тушган Британияликлар кўп сонли мутахассисларни ушбу машиналардан келаётган рақамли ахборотларни “ўқиш” (синдириш) ишига жалб қилишади. Аммо бу ўшанда унчалик осон иш эмасди.
Ниҳоят ўз даврининг илғор математикларидан бири, энг биринчи бўлиб компутерни яратган олим Алан Туринг (Alan Mathison Turing) биринчи дижиталь (Digital) компутерни яратади. Ўшанда у яратган компутер жуда катта, оғир бўлишига қарамай уни ясаш жуда қимматга ҳам тушарди.
Аммо шунга қарамай, вақт ўтган сайин Алан Туринг яратган ўша компутерлар қўшимча хотиралар киритиш эвазига кейинчалик жуда кўп соҳаларда қўлланила бошлади.
Алан Туринг ўзининг бир башоратида йигирма биринчи аср бошларида ўзи фикр юрита оладиган компутерлар дунёга келишини башорат қилган эди. Буни қарангки ҳозирга келиб, айнан ана ўша «ўзи фикрлайдиган» компутерларни ҳаётга тадбиқ қилиш жуда ҳам яқин келажакда амалга ошиши мукинлиги аниқ бўлиб қолди.
Хўш компутернинг отаси ва бир тишлам тишланган олма орасида қандай боғлиқлик бор? Маълум бўлишича Алан Туринг 1952- йили ҳомосексуализмда айбланиб қамоққа олинади ва 1954 –йилга келиб, ўзига берилган заҳарланган олмани еб ўлади. Ўшанда бу фожеа сабабини Алан Туриннинг ўзига ағдариб, «у ўзини –ўзи ўлдирди» деганлар ҳам кўп бўлган.
“Apple” компутерлари билан бир тишлам тишланган олма белгисининг боғлиқлиги ҳам ана шунда.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин