Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





10/25/2007 11:42:37 AM
Сархадинг каерда халким?

Калб кузи кур булмасин. Уйгок калб уйгок кузлардан тийранрок куради. Аммо кузлар уйгок булсаю, курганларига жавобсиз булса, уйгок булмакдан маъно нима?

Хар бир мавжудотнинг химоя чегараси бор. Уша чегарага якинлашсанг борлигини билдиради. Уша чегарадан утсанг халок килади. Илонлар чакади, жаёнлар чакади. Отлар тепади, итлар тишлайди, йулбарслар гажиб ташлайди. Инсон аталмиш онгли мавжудотда эса бу кобик - гурур чегараси ёки инсоний сархад дейилади. Бу сархадни бузишга, топташга хеч кимнинг хакки йук. Кимникидир кенгрокдир, кимникидир торрокдир, кимникидир мустахкамдир, кимникидир чузилувчандир. Аммо баъри-бир сархад булиши керак. Токи инсон бошкаларга оёк ости булмасин. Токи гурури бутун колсин.
Аммо... Аммо сенинг шу сархадинг каерда халким?

Нонингни тортиб олдилар, жимсан! Молингни тортиб олдилар, жимсан! Урдилар, хакорат килдилар, жимсан! Йигитларингни кул килдилар, жимсан! Кизларингнинг номусини пулладилар, жимсан! Юртингдан хайдаб юбордилар, жимсан! Ога-инингни, дусту-биродарингни камадилар, улдирдилар жимсан! Сенинг уша деворинг каерда халким?

Алишер Сойиповнинг улими хакида кечрок билдим. Ким улдирибди? Нимага улдирибди? - деган саволлар тугулмади хам. Узбекнинг онгли йигит-кизларининг жаллоди - битта. Мен Алишер Сойиповни бир укамиз оркалигина билардим. Бугун уни интернет сахифаларида яхширок танидим. Оллох рахмат килсин.
Аввало дустим, укам Сарваржонга, колаверса Алишер Сойиповни биродарим деб айтаётган барча юртдошларга, унинг оила аъзолари ва якинларига дардли таъзия изхор киламан.

Юртдошларим! Акалар, укалар!
Сафингизни битта-битта тарк этаётган шундай эркпарвар, миллатпарвар йигитларнинг яна нечтасини бой беришга розисиз? Качонгача чет элларда тузгиймиз? Она юртга кайтган кунимиз, Алишернинг багрини тешган ук бизни нишонга олмаслигига кафолат борми?. Шундай экан биз нега муштни-муштга урмаймиз? Нега аравани турт томонга тортамиз? Бугун хар биримиз бошкалар тажоввус килиши мумкин булмаган сархадимиз каерда эканлигини бир уйлаб курайлик. Алишер Сойиповни улдириб, чегарамизни бузиб утганларини билдириб куяйлик.

Кайси ташкилот ёки партия сафида булишингиздан катъий назар, каерда яшаётганингиздан катъий назар, хаммани бир кунда, бир вактда намойишга чикишга чакираман. Битта жойда утказилган намойишнинг таъсири кам. Аммо дунё ахборот марказлари, узбеклар дунёнинг унта, йигирмата, ёки элликта шахрида намойишга чикдилар деб овоза килсин. Булажак сайловларга норозичилигимизни, Алишер Сойипов каби миллатпарвар юртдошларимиз диктатура курбони булаётганлигини дунёга билдирайлик. Балки бу сузларни кайсингиздандир олдин, кайсингиздандир кейин айтаётгандирман. Бу менинг сузларим эмас, сизларнинг калбингиздаги сузлар.

Дунёда узбеклар яшамайдиган шахар йук. Кунгирокни олингда, атрофингиздаги узингиз билган узбекларга кунгирок килинг. Тинч намойишга чикиш ва норозичиликни билдириш, дунёдаги хамма мамлакатлар конституциясида конуний химоя килинган. Бизда хам гурур, узлик деб аталган сархад мустахкам эканлигини, хеч булмаса борлигини дунёга курсатайлик.

Дилсора






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин