Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/27/2008 12:01:29 AM
Стефан Харпер Европага сафар килади.

Оттава

Канада бош вазири Стефен Харпер (Stephen Harper) душанбе кечкурун Европага сафар килиш максадида Оттавани тарк этди. Сафардан биринчи максад Киролича билан учрашиб табиат мухофазаси тугрисида фикр алмашишдир.

Жаноб Харпер Европа сафари давомида Франция, Германия, Италия ва буюк Британяда булиб уч кун давомида давлат рахбарлари билан учрашади. "Бу сафар киска, аник максадлар кузланган иш сафаридир," деди бош вазирнинг мулокот ишлари буйича ёрдамчиси Сандра Буклер.

Бу йил ёз Канада бош вазири учун мухим сафарлар мавсумидир. У давлат бошкарувчи гурух билан биргаликда июнь ойида урта осиёга боришни ва июль ойида Японияда буладига Г-8 сабмитида катнашишни режалаштирган.
(Г-8 Канада, Франция, Италия, Буюк Британия, Россия, Кушма штатлар, Германия, Япония давлатларини бирлаштирган саккизлик гурухидир. Дунёда ишлаб чикариладиган махсулотнинг 65%, хабий кучларнинг ва дунё ядро куролларининг асосий кисми шу саккиз давлатга тегишлидир(таржимондан)

Жаноб Харпернинг ёз мавсумида Канада провинциялари буйлаб сафар килиш нийяти хам йук эмас. Европага сафар давомида С.Харпер Бонн шахрида буладиган бутун дунё табиати мухофазасига каратилган конфренцияда ва Лондонда буладиган бизнесменлар билан учрашувда маърузалар килади.
Буклернинг айтишича жаноб Харпер Канаданинг иклим узгаришининг олдини олишга доир режаларини очиклайди. Аммо мулозим у бу тугрисида куп маълумот бермади.

Шу билан бир каторда жаноб Харпер Европа иттифоки билан хар томонлама хамкорликни кучайтириш тугрисида мулокотлар олиб боради.

Бу сафар - бу йилги Японияда буладиган Г-8 саммитидан олдин Канада бош вазирининг саммитдаги барча давлат рахбарлари билан телефонда ёки юзма-юз гаплашиш режасига куйилган кадамдир.

Номини эълон килмаган бош вазир маслахатчиларидан бирининг айтишича жаноб Харпер "Гриннхоус"(Green House) газ конларининг табиатни ифлослантиришини камайтириш чораларини Европалик хамкасблари билан мухокама килади.

Табиатни мухофаза килиш министри Жон Баирд сафар давомида бош вазирга хамрохлик килмокда.

Шу билан бир каторда жаноб Харпер Европа билан Канада уртасидаги йул хизмати соликларини камайтириш буйича мулокотлар олиб боради.

"Биз Европа иттифоки билан кенгайтирилган, иктисодий кунгилли хамкорлик олиб бориш нийятидамиз" деди Канаданинг давлат мулозими.

2005-2006 йилларда 400 миллион киши иштирок этган савдо сотикда 110 биллион доллар йул соликларига сарф килинган.

Манба:cbc.news.ca
Инглиз тилидан Дилсора Фозилова таржимаси.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин