Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





3/10/2007 11:34:08 AM
Табрик!

Онажон, бугун байрамми Узбекистонда?
Туйгулар шунчалар гижимлаяптики, таним торлик килаяпти сигдиргани. Богдаги шафтолиларнинг куртаклари ёрилиб янги хаёт кузлари очилаётгандир, бодомлар аллакачон келинчакдай дунёнинг энг тоза гузаллигини куз-куз этаётгандир, арикларда лойка сувлар тулиб-тошиб, тупори болаликнинг завкини тогу тошлардан одамлар яшаётган жойларга олиб чопаётгандир. Борликни заминнинг таъриф этиб булмайдиган хиди тутгандир. Балки бугун, киш буйи совук уйда турган ортикча курпа - тушакларингизни авайлаб офтобга ёйгандирсиз. Мен бу сирли дунёдан узилиб колдим Онажон...
Бугун набираларингиз гуллар кутаришиб сизни кутлагани келишган. Биламан бугун уйимиз шодликка тулиб тошган. Акаларим, опам, янгаларим багрингизни тулдиришганини хам биламан. Бир четда, катта опамнинг ёнида очик колган жойга караб томогингизга тикилган туйгу мени хам кийнаяпти Онажон. Бугун мен танимайдиган юртдошларим Куриядан менга табрик йуллашди, бошим осмонга етди. Мен еса сизга кунгирок хам килолмадим, сафарда эдим, кунгирок килиб уланолмадим.
Хар сафар орзу - умидларимга тускинлик киласиз деб айблардим сизни, "Жонга олов куядиган киз булдинг" дердингиз. Ёшим уттизга якинлашди хамки хали-хали куйдириб келаяпман. Онажон, ака - укаларим ичида энг кунглингизга якин олганингиз хам, бир кун курмасангиз хаммани мени исмим билан чакириб колишингизни хам билардим. Акамнинг кизи мен тил чикарганда айтган ширин сузларни тилингиздан олиб айтиб юрганда, супа юзига утириб юм-юм йиглашингизни хам эшитдим. Мени кечиринг Онажон.
Калдиргочларни согиндим, мен яшаётган шахарга хали бахор келмади. Балки эрта индин табиат уйгониб колар, аммо менинг кунглим мудрок, ширин энтикишлардан узок. Шунчаки укияпман.., шунчаки ишлаяпман.., шунчаки яшаяпман..!
Байрамингиз муборак булсин Онажон!






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин