Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/10/2007 10:48:08 AM
Укамга мактуб.

Бахромжон!
Аслида сенга мактуб ёзиб куя колсам хам буларди. Аммо шу ёзганим бошка ёзганларим катори фарзандларимизга хам етиб боришини хохлайман.
Менинг урним каерда эканини узинг яхши биласан ва узинг айтганингдай хаёт баърибир узгаради. Мен юртдан чикиб кетганимда хам, Москва аэрапортида хамма билан хайрлашиб кизил чизикдан утганимда хам калбимдан олис кетишга рози эмас эдим. Аммо бу билан Канадага келганимдан жуда хафаман демокчи эмасман. Согинч хисси канчалик кучли булмасин, янги бир тилда уз она тилимда гаплашгандай гаплашаётганимдан, компютер илмини урганганимдан ва Узбекистонда имконият тополмаган севимли сохамда этапма-этап укиб кетаётганимдан жуда бахтиёрман. Колаверса, бошка бир халк маданиятини, инсонларинг ички дунёсини ургандим. Давлат одамларига канчалик окибатли, мухаббатли булишини, конунлар устиворлиги кандай булишини курдим. Узбекистонимиздаги муаммолар нигизи нимага бориб такалиши тугрисида озми-купми фикрларим шакилланди. Буларнинг баъри яхшиликка.

Дадам онамга доим "Мен бу дунёда бир узимман, фарзандларим куп булишини хохлайман" дерканлар. Мен дадамнинг оркаларида колган оиладан канчалик фахрланишимни биров куз олдига келтириши кийин. Гарчи мен узокка кетган булсам хам, хар биримизнинг уз оиламиз фарзандларимиз булса хам, сендан, барчангиздан, тугулган кунимиздан бошлаб калбимизга сингдирилган мехр-окибат, бирлик, огир кунда мадад булиш туйгуларини замоннинг бешафкат аждарларига ем килиб юбормасликларингизни сурайман. Сен энг кичкинамизсан, катталаримиздан эшитган гапларни сенга етказиш новбати менга келди чоги. Сен хам укидинг, ажойиб инсон булдинг. Оила курдинг, бирин-кетин углинг, кизинг дунёга келди. Биз оилали булганимиз сари жуфтларимиз оиламизга келиб кушилдилар ва биз хам кимнингдир оиласига ширик булдик. Жуфтларимиз тимсолида онам-дадамнинг фарзандлари икки карра купайди. Ана шу жойида бир ажойиб мерос сузни сенга етказмасам булмас. Бизнинг жуфтларимиз бошка бир оиланинг фарзандлари, биз уларни узимизга, калбимизга якин олганимиз учун хаётга йулдош деб сайладик. Биз уларнинг оилаларига хам фарзанд булиб кабул килинганимизни унутмаган холда, бошка бир оиланинг ички маънавиятини, удумларини хурмат килган холда, уларга бизнинг оиламиз шаклини саклаб колиш, имкониятлари етса уни эзгу томонга силжитиш кераклигини сингдиришимиз даркор.

Бу ёлгон дунёда хамма нарса ортда колади: уй-жой хам, зар-зевар хам, мошиналаримиз чукурларга кетади, биз югуриб-елиб етган мебелларимиз бир кун учокка калаб юборилар, бизнинг иш урнимизга эрта бошка биттаси утиради, куйки бу дунёда нимаики килаётган булсак хаммаси сароб. Узинг дадамнинг ховлисини бузиб бошкадан замонавий, чиройли килиб курдинг, канча дадамдан колган жихозлар урни хам янгисига алмашди. Хуш дадамдан нима колди? Бекорга шунча юруриб елган эдиларми? Йук, албатта йук. Сен билан мен колдик. Ота-онамиз мехри билан сугорилган, берган тарбияси билан эгилмай, букулмай чиройли булиб усган дарахтлар колди. Хаётда уз йули, уз заковатига эга булган, бошкаларнинг доирасига уйнаб, бошкаларнинг йулига тушиб кетавермайдиган мустахкам шахслар колди. Инсониятга мухаббатни билган инсонлар колди. Уша югуриб елишлардан мехнат килмокни ургандик, кулимиздан келгунча фарзандларимизнинг хаётини тукисрок этмокни ургандик. Бу кичкина гап эмас укажон. Яна дадамдан ёд колди. Балки энди усиб келаётган ёшлар билмас, аммо улар хам дадамнинг номини жуда куп эшитишларига, уша атрофдаги жуда куп оилаларда дадам ёдланишларига шубхам йук.

Биздан хам яхши ном, инсонларга курсатилган мехр, тарбияли фарзандларимиз, кулимиздан келса бир бог ёки бир китоб колар. Умр жуда киска. Кечагина эди, ховлида энг чиройли хонанинг устига сен билан эринмай тортишардик, "Мени хонам" "Мени хонам" деб. Эсингдами онам нима дердилар ушанда. "Яна турт кун колди, иккаланг хам чикиб икки ёкка кетасан. Уша хона бошини еб узимга колади" - дердилар. Биз ОЛЛОХнинг бу чиройли ховлисида хам онам айтганларидай турт кунлик мехмонмиз. Яна узига колади...
Укажон яхшилик йулида кураш, бошкаларни хам яхшиликка чакир, кечиримли, багри кенг бул ва энг асосийси онажонимни асра. Мен бу гапларни аклли булиб кетганимдан айтаётганим йук, аксинча узимдан катта акамдан эшитган карз гапни сенга етказмокдаман. У хам узидан катта акамиздан эшитганига шубхам йук...
Дуойи жонингни килиб опанг.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин