Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





4/25/2007 9:12:26 AM
Умримни олинглар...

Бу умр солиҳми, осийми, най чалингай оқибат,
Аҳлига хуснин аён этгай ваъдаланган охират,
Ҳар азоб-у, ҳар савобим олғуси Ҳақ моҳият,
Ўтар дунё даҳли у кун менинг йўлимда панд этмас.
Дилсора Фозилова.

Яратгандан тухфа бу эрка умрни уз якинлари, ота-онаси, фарзандалари, ва суюкли ёри-жонидан узокда, коронгу зиндонларда, утказаётганларнинг хаммасининг елкасига бир хил тамга босилади: "Террорчи", "Халк тинчлигига хавф солувчи" Юрагимдан кечаётган фикрлар конимни кайнатиб икки чаккамга уради. Бошимни кулларим билан сикаман, изтиробли уйларимни когозга тушуришга кийналаман. Нахотки.., нахотки сиз жаноблар халкнинг тинчлигини уйлаяпсиз? Усмон Носирларнинг, Чулпонларнинг, Файзулла Хужаларнинг янгрок овозини хам "Халк душмани" деган килич билан чопган эдингиз. Биз уша йилларни "катагон" дедик, ойдинликка чикдик деб кучаларимизни, нашриётларимизни, биноларимизни уларнинг номлари билан атай бошладик, уларнинг улмас ижодини урганишни бошладик, аммо бир вактнинг узида бошка янгрок овозларни бугиш бошланди. Яна элнинг жонкуярларини кувгин кила бошладилар, бир туп оломонни идрок йулига етаклаётганларни, хак-хукуки учун жавлон ураётганларини фитна айблар билан камай бошладилар. Миллатнинг идрокли кисмини камай бошладиларми, кувгин килиб бошладиларми, билгинки улар бу халкнинг кузларини юммокчи. Бу халкнинг эртасини боши берк кучага кадамокчи. Эрта яна бир тонг отиб, бугун отилиб, сотилиб, ютилиб, камалиб кетган миллатдошларимизнинг номини абадийлаштиришимизга шубха йук. Аммо.. аммо.. шу дахшатли зулматлар ютаётган миллатнинг овозлари кайтмасдир.

Телефон кунгироги жаранглайди. Кутарсам оиламиз дусти. Салом-алик килиб туриб овози калтираётгандай хис килдим "Тинчликми?" "Бу лаънатилар, Хусайин акани бир умрга камок жазосига хукм килишибди - деди афсусланиб,- балки бирор нима ёзарсиз Дилсора?-унинг овозидаги огриб турган одамийлик туйгуси, "Бу тугрисида бир йилдан купрок вактдан бери ёзишаяпти. Хадеб ракамларни такрорлайвергандан наф бормикан?" - дегани изн бермади. Кечки пайт Хусайин аканинг якин дустларидан бирига кунгирок килдим. Нийятимни эшитибок, дарров узи етиб келишини билдирди. Узок сухбатлашдик, бунга хам каноат килмай Хусайин Жалилнинг аёллари билан уландим. Бу сухбатлардан олган туйгуларимни, фикрларимни ва таъсуротларимни уз холича когозга тушуриб билармиканман, сиз азизларнинг калбингизга етказа олармиканман?

Хуш, Хусайин Жалил ким? Нега Узбекистонга, кейин Хитойга унинг умри зиндонда утиши керак булиб колди?
Хусайин Жалил уйгур миллатининг жонкуяр фарзанди, эрксевар йигити. У Шаркий Туркистонда таваллуд топган, динга жуда эътикодли, мачитда имомлик килган ва болаларга ислом илмидан, Куръон илмидан сабок берган. Уни баъзи манбаларда хукук химоячиси деб ёзаётганлари бежиз эмас. У бирор хукукни химоя килиш ташкилотларига аъзо булиб, иш олиб бормаган булсада, Кашкарда хукуки топталган уйгур одамларининг саволларига жавоб излаб борадиган ишончли кишиси, уларга ёрдам бериш учун юруриб-еладиган халкпарвари эди. Унинг сиёсат ва хукумат конунлари борасидаги билими ва тушунчалари анчагина мустахкам, одамларга наъфи тегадиган даражада эди. Жуъмадан кейин амри-маъруф килганларида мажитга одам сигмай кетаркан. Шундай йигинларда Уйгур халкининг топталаётган хукуклари тугрисида, беайб хурланаётган уйгурлар номидан жон куйдириб гапирган бу инсонни "Хитой давлати нега ёмон куриб колди?" - деган саволни бермокнинг узи кулгили. Хитой давлати уз халкига, айникса босиб олинган Туркистон халкига, оёгининг остидаги сон-саноксиз чумолилардай карашда, бизнинг Каримовдан олдинрокда туришини купчилик билади. Аммо анашу чумолиларни бирлаштириб, уларнинг кичкина нишига захрини келтириб бировга карши куйиб билиш, хар кандай диктаторни чучитиб куйишига шубха йук. Хусайин Жалилда анашу куч бор эди. Унинг инсонлар орасида, уз одамийлиги, динга эътикоди ва халкпарварлиги билан топган мавкеи, мингларни ортидан эргаштира оладиган кудратга эга эди. Борган сари тингловчилари купайиб, овози ёзилган тасмалар халк ичига нурдай кириб бораётган Хусайин Жалил Хитой хукумати томонидан сикувга ола бошланди. 1996 йилда Хусайин Жалил Хитой тазйикларидан кутулиш максадида Киргизистонга кочиб утади ва бахтга карши у ерда хам камокка олинади. Суддан Туркия давлатининг ёрдами билан, сохта паспорт оркали чикиб кетади, аммо aёли ва уч боласи Хитой ичидан колиб кетишади. Шу йиллар давомида Хусайин Жалил доим Хитой ичида колган икки угли ва бир кизини моддий жихатдан таъминлаб турган. Хар кунгирок килганда, ун саккиз ёшли углига укишини давом эттириши жуда зарурлигини таъкидлаган. Хусайинжон Жалил Узбекистонга келиб озрок вакт бозорда савдо-сотик билан шугулланади. Аммо Узбекистон хукуматининг Хитой билан булган узаро фосикий муносабатларидан кунгли тулмаган Хусайин Жалил Туркияга кетади ва асли Тошкентлик Комила исмли узбек кизи билан оила куришади. Туркияда утган икки йил мобайнида, Хусайин Жалил бир муддат заводда ишчи булиб ишлайди, мачитда имомлик килади бошка пайтларда тижорат билан шугулланади. 2001 йилнинг охирида Хусайин Жалилга ва оиласига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёрдами билан "Кочкин" макоми берилади ва Канада давлатидан бошпана олишади. Дустларининг айтишича Узбекистонни ва узбек халкини уз халким деб билган Хусайин Жалил уни уйгур деб таништирган узбекларга хазиллашиб "узбек, уйгур деманглар, иккаламиз дарёнинг икки томонида колган бир миллатмиз" деб айтаркан. Шундай килиб 2006 йилнинг 6 февралида Хусайин Жалил оиласи билан олдин Киргизистонга кейин Узбекистонга аёлларининг кариндош-уруглариникига мехмонга боришади. Олдинига Хусайин Жалилнинг Узбекистонга ташрифи бир караганда тинч, ризоладагидай утаётганди, аммо 27 февралда паспортнинг визасини чуздириш учун ички ишлар булимига борганда Хусайин Жалилни хибсга олишади. Узбекистон хукумати Андижон вокеаларини бости-бости килишда жонбозлик курсатган Хитой хукуматини ёглик улжа билан сийламокчи булгани тушунарли. Нима сабабдан хибсга олганларини билишга интилган Комила Жалилга сабаби айтилмайди ва ташки ишлар министири шахсан узига, шов-шув кутарса, Канада хукуматига билдирса, узига кийин булиши айтиб куркитади. Аёлнинг бош уриб бормаган эшига колмайди, охирида “эринг Киргизистонда одам улдирган, Олмаликда икки одамни улдиришда иштирок этган, террорчи гурухларга алокаси булган” деган тухматларни эшитгач нима булаётганини идрок этган аёл Канада хукуматига мурожаат этиб ёрдам сурайди. Хусайин Жалилга куйилаётган айбни тахлил килиш учун Узбекистонга келишни хохлаган Канада консулига Узбекистон виза бермайди. Узбекистонда хеч нима килиб билмаслигини англаган аёл, 21 Апрелда Канадага кайтиб келади ва 24 Апрелда Канада Ташки Ишлар Вазири Петер Маккей (Peter Mackey)кабулига киради. Узбекистон билан на иктисодий, на сиёсий алокаси булмаган Канада хукумати, Узбекистонда булаётган вокеаларни тушунишга ожизлик килаётганини яширмайди. 2006 йил Июнь бошларида Хусайин Жалил Хитойга бериб юборилади. Хитой суд жараёнларига Канада хукуматининг иштирок этишига каттик тускинлик килади. Хитой конунларига куз ташласангиз, Хусайин Жалил Канада хукумати фукаролигини кабул килган кундан бошлаб Хитой фукаролигидан уз-узидан чикиб кетиши лозим эди. Аммо Хитой хукумати хам Узбекистон хукумати сингари конунни хохлаган куринишида бузишдан тап тортмаслини яна бир бор исбот этди, Хусайин Жалилни Хитой фукароси сифатида суд килди. Хусайин Жалил харакатлари Хитой давлати конунларига зид эканлигига шубха йук. Чунки хеч кайси хукумат, хукумат ислохотларидан норози одамларни йукламайди, уларни давлатга карши деган айб билан жазо белгилайди. Уз миллатининг эркини истаган бу инсон Хитой хукумати конунларини бузгани учун озодликдан махрум килинди, аммо у бу конунлар билан яшаб билмаслигини уз халкига исбот этди. Уз конунларининг инсонпарвар эмаслини яшириш, ёки уз конунларига узи амал килмаслигини курсатишни лойик топмаган хукумат уз улжасини "Террор" ахлати билан сугориши гирт искиртликдир. Хусайин Жалилга одам улдириш, одамларни хукуматга карши террорчиликка йулналтириш айблари тункарилди. Куллари кишанланган Хусайин Жалилнинг унсиз сузларини тингламокка уринаман:

Бир куни тогларга айланар дунё,
Тошлар айланади зинапояга,
Бозор ортда колур, ёлгончи савдо,
Мен хам йул олурман тикка кояга.

Бошимда айланар музлаган уммон,
Карс этиб ёрилар тушганда соям.
Майли, умрим олса бу уткинч замон,
Менинг калбимдадир у хак химоям.

Нурлар ёгилади осмон йиртилиб.
Сикканча жойлайман ураб юракка.
Куёш дийдорини кумсаб, согиниб,
Мен хатто бораман улимга тикка

Бугун золимларга умрим керак чин,
Куркоклар билади; ортимда минглар.
Асли хам халкимга атаган эдим,
Умримни олинглар... Умрим олинглар.
(Давоми бор)






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин