Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





4/26/2007 4:07:14 PM
Умримни олинглар...

Балки хамма хам Хитой хукуматининг уйгур халкига тазйиклари хакида куп нарса билмаса керак. Биз Эдмонтонда "Туркистон Халкларининг Миллий ва Маданий жамияти"ни ташкил этганимиздан кейин уйгур биродарларимиз билан тез-тез сухбатлашиб туришимизга имконият яралди. Уларнинг хаёти билан бир кадар якиндан танишдим. Менинг фикримча, уйгур халки на тили, на урф-одатлари, на хаёт тарзи билан биздан фарк килмайдиган бир миллатдир. Эдмонтонда мухожирликда яшаётган уйгурларнинг айтишича, олдинрок улар яшайдиган жойларда уйгур бошлангич мактаблари булган. Болалар савод чикаришгач, колган билимни хитой тилида олишган. Аммо бугунга келиб Хитой хукумати, токи уйгур мактабларини ёпиб ташламаса уйгурлар "Хитойи"га айланмасликларини англаб етиб, хамма уйгур мактабларини, газета, журналларини ёпиб ташлаган. Уйгур ёзувчи ва шоирларининг китоблари чикмайдими - деб сурайман улардан. Уйгур тилида ёзилган китоблар Хитой хукуматини мадх этсагина босмадан чикаркан, аксинча Уйгур тарихи ёки маданияти хакидаги китоб муаллифлари, китоблари чиккан куниёк узларини махкамада курадилар - дейди улар куюниб. Айникса давлат ишларида ишловчилар мачитга боришса ишсиз колишаркан. Якинда бир уйгур бахшиси уйгур тилида миллатнинг дардини кушик килиб айтгани учун озодликдан махрум килинибди. Канчалик золимлик. Дунёнинг куз олдида миллатни бугиб ташлашга, тириклай ерга кумишга интилишлик. Тугриси бу миллатнинг дардлари бизнинг халкнинг дардларидан анча чукур эканлигини хис килдим. Биз нима булса хам бошка бир миллатга кул эмасмиз.

Хусайин Жалил хаёти ва кисмати хакида гапирар эканман, бевосита Хитой ва Узбекистон хукуматлари хакида бир оз фикр юритдим. Айни пайтда Хусайин Жалил Канада хукумати фукароси. Хуш Канада уз фукаросини мухофаза килиш учун нималар килаяпти? Канада хукумати биринчи уринда уч боласи ва хомиласи билан колган Комиланинг онасига Канадага келиб кизи ва набиралари билан яшашга рухсат берди. Шу билан бир каторда Комила Жалилнинг оиласига хозиргача инсонийлик ёрдамлари курсатиб турилибди. Комила Жалил кейинги хафтада Канада ташки ишлар министри Петер Маккей билан учинчи учрашувидан узгаришлар содир булишига умид килмокда. Канада конуншунослари ва инсон хукукларини химоя килиш ташкилотлари Узбекистон ва Хитой хукуматлари куяётган жиддий хатоларни эътиборсиз колдириш мумкинмас - деб таъкидламокда. Канада бош вазири Стефен Харпер(Stefen Harper)Хитой билан бу тугрисида мулокотлар олиб бораётгани, муросага келишув икки давлат демократик ислохотларини кучайтиришга ёрдам беришини таъкидламокда. Канада ташки ишлар вазири Петер Маккей якинда бориши кутилаётган Хитой сафари давомида Хусайин Жалил такдири билан боглик масала биринчи мунозара мавзуси булишини билдирди. Комила Жалилни кабул килган чогида Канаданинг маъсул инсонлари Хусайин Жалил борасида хамма чораларни куришларини билдирдилар.

Уйлаб коласан киши, инсон каердадир уз хаётининг хафини писанд килмай, "халким", "юртим" деб жон куйдирса-ю, бу килган жонбозлиги учун бир умр тулов тулашга мажбур булса. Яна бир шунга ухшаган давлат хамтовогининг кузига яхши куриниш учун уни душмани кулига тутиб берса. Дунёнинг бошка бир чеккасида эса унинг факат инсон булиб тугулгани ва шу юрт халки каторида яшаётгани учун, хукуматнинг бош кишилари унинг оиласига гамхурлик килиб, фукаросининг такдири учун рост кураш майдонига кирса. Кани мувозанат?

Комила опанинг умр йулдоши хакида айтган гапларини эшитиб уртандим. "Бировлар дин илмида, бировлар сиёсат илмида, бировлар дунёвий бошка илмларда устун булишади. Аммо умр йулдошим, исломий тарбияланган, сиёсий етук ва ута маданиятли, билим олишга интилувчан комил инсонликларидан таажубга тушардим. Оилада хамма ишда менга ёрдам берардилар, мен эркакман деб узларини четга олганларини эсламайман. Эътикодли булсаларда, универстетда укиётган, аммо уйин-кулгуни яхши курадиган, хатто баъзида ичиб турадиган ёшлар билан хам киришиб кетаверар, хаммага хурмат курсатар эдилар. Узбекистон менинг бахтимни ва умр йулдошимнинг умрини нималар эвазига Хитойга сотганини уйласам тутаб кетаман. Аммо умр йулдошим иймонларининг тукислиги боис хам, бу кургиликлардан тушкунликка тушмаётганларига ишонаман. Умуман уларнинг инсон хаёти ва дунё тугрисидаги фикрлари узгача эди. Шундай халкпарвар инсоннинг рафикаси булганимдан фахрланаман ва угилларимни худди отасидай тарбиялашга харакат киламан."- дедилар опа. Опажон сиз гунохкорсиз... Узбекнинг хамма аёллари гунохкор, чунки улар юртим деганларнинг, халким деганларнинг яратувчисидирлар, уз миллати учун жон куйдирганларнинг рафикасидирлар. Сизнинг-ку умр йулдошингизни камабтилар, бир дунёга расм солинг, канчадан канча юртдош опа-сингилларимизнинг узларини болаларининг кучогидан юлиб коронги зиндонларга тикишмокда. Менинг кузларимга дунё торайиб уша жаллодларнинг нима деб хукм чикараётганларини хаёлан уйлайман.

Каманглар баърини, каманглар баърин,
Тахтим душманларин шулар тукканда,
Хотинга тулдиринг зиндонлар карин,
Токи урнак булсин колган-кутганга.

Аёл булса нима, куз ёшин тукинг,
Бир китоб айб борку, танланг ёкканин.
Гудагин йиглатинг, игналар сукинг,
Сезмай колар узи айбин такканин.

Ёки йулдошини зиндонбанд этинг,
Токи кутармасин болалари бош.
Керак булса тирик оловга тикинг,
Бошимда турса бас менинг тахту-тож.

Ха топдингиз бу уша золимларнинг овози. Аммо бир Хусайин Жалил урнига турт кичкина Хусайин Жалиллар буй чузаётгани уша золимларга надомат булсин. Хусайин Жалилнинг, Хусайин Жалилга ухшаган банди юртдошларимизнинг кулидаги кишанлар албатта парчаланади. Аммо уларнинг коронгиликда утаётган умрларини кайтариб булмайди. Сиз билан бизнинг буйнимизда эса буюк мажбурият бор. Биз озодликда булганимиз учун хам озодликдан махрум килинганлар хаёти учун дохилмиз.







Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин