Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/24/2007 12:32:54 AM
Хак сари кадам.

Кадам куйсанг кадамларинг унади, ажиналар дунёсидан фаришталар оламига утиб колгандай сезасан узингни. Оппок румол ураган кизчаларга, бино деворларига, хоналарга, сувратларга караб кузинг кувонади.

Икки йил олдин Ислом Мактабини излаб борганимда, укувчиларга мактаб торлик килаётганини, якин бир икки йилда Эдмонтонда Ислом Академияси ишга тушишини айтишганда канчалик хурсанд булганимни изохлаёлмайман. Бугун уша хаёлимда юрган сирли манзилда турарканман, у уйлаганимдан хам мукаммалрок кад рослаганига амин булдим. Эдмонтондаги исломий мактаб бошка мактаблар ичида укучиларининг билимлилиги, ахлоки ва шахар микиёсида утказилаган фанлар буйича беллашувларда эришган ютуклари буйича энг олдинги уринларда боргани, Канада хукумати Эдмонтон Исломий Академиясининг ташкил этилиши тугрисидати режани кувватлашига сабаб булди. Ташвикотлар, университет ва коллежларда энг яхши натижага эришаётган ёшларнинг купчилиги исломий мактаб укувчилари эканлигини курсатган. Айникса хайрия маблагларининг йигилиши буйича хам исломий мактаб жуда катта ютукларга эришгани эътироф этилмокда.

Академиянинг эшигига етганда угирилиб оппок гумбазлари шахарнинг ранго-ранг биноларидан, фариштанинг бошидаги румолдай ажралиб турган баланд ва хашаматли масжидга кузингиз тушади. Академия замонавий усулда жуда чиройли килиб курилган. Намоз укишга мулжалланган улкан хона академиянинг марказида жойлашган. У академиянинг укувчилар энг гавжум буладиган кисмидир. Синф хоналари, овкатланадиган хоналар, кутубхона, компютер ва тахорат хоналари замонавий режа асосида ёруг ва куркам килиб курилган. Хоналар кулай жихозлар билан жихозланган. Хар бир нарса жуда уйлаб хакикий мусулмон йигит-кизлари эхтиёж ва хохишлари асосида урин топган.

Академия дизайни ГХДГ (Gulzar Haider Design Group)бирлашмаси томонидан таъсис этилган. Улар бу режани "Уй, масжид, мадраса ва карвонсарой" деб аташган. Дизайннинг бундай номланиши кандайдир кизикарли ва кишини бир дакика уйга толдириши шубхасиз. Бу - ёшлар учун мусулмон оламида жуда ахамиятли булган анашу турт манзил вазифасини уташи назарда тутилганлигига ишорадир. Академия курилишида бир неча йирик компаниялар, жумладан эшик-ром ишлаб чикарадиган "Durabuilt" компанияси, "The Brick" уй, офис ва ижтимоий хизмат жихозлари ишлаб чикариш ва савдоси билан шугулладиган компания, бир катор курилиш ва режалаштириш компаниялари хамда "West Edmonton Mall" савдо бирлашмаси спонсорлик килган. Бу академия курилиши учун ота-оналар хамда хайриячи килган шахслар берган пул микдори йигирма бир миллион доллардан етгани эътиборлидир. Хозиргача хайрия фонди кундан - кун усмокда дейди мактаб масъули. Унинг сузларини эшитар эканман халкимизнинг масжид ва мадрасалар курилишида канчалик хотамлиги куз олдимда гавдаланди.

Академияда укийдиган йигит кизларга мактаб формаси таъсис этилган. Ихчам, кулай ва чиройли кийим ярашиб турган талабалар хар хил ранго-ранг кийимларни орзу килмайди деган фикр утди дилимдан. Шунинг узиёк укувчилар уртасидаги тенглик, сунгги фасонга ружу куймаслик, ортикча чикимсизлик каби бир катор фойдадан холи булмаган кайфиятларни беради. Мактаб формаси исломий талаблар асосида, кулайлик ва мактаб укучиларининг ёшини хисобга олган холда буюртма бериб тиктирилган. Укувчилардан олинган суровномалар уларнинг кийимидан хар томонлама хурсанд эканлигини курсатган. "Мактабга тайёрлов булимидан бошлаб, ун иккинчи синфгача укиш истагини билдирган талабалар сони купайиб бормокда. Биз имконият даражасида уларнинг истагини руёбга чикаришга харакат килаяпмиз - дейди мактаб мудири. Айникса кичкина синф укувчилари сони режадагидан хам ошиб кетган. Биринчи-бешинчи синфгача булган элликдан ортик йигит-кизлар академияда янги синфлар ташкил булишини кутишмокда." Академияда ишлайдиган укитувчи ва ходимларнинг хаммаси мусулмонлардир, мусулмон динини кабул килган инглиз укитувчилари хам анчагина. Араб ва турк миллатига мансуб укитувчилар эса купчиликни ташкил килади. Укитувчиларнинг купчилиги олдинги Эдмонтон Исломий мактабидан келиб кушилишган. Шунга карамай академия талабига жавоб берадиган укитувчиларнинг етишмаслиги бугунги энг катта муаммолардан биридир.

Талабалар укишга имтихон асосида олинади. Кичкина синф укувчилари математика, инглиз тили, укиш ва ёзишдан, юкори синфларга эса уз ёшларига кура жорий этилган имтихондан утишлари керак. Кириш имтихонлари топшираётган укувчиларнинг исломий билимига ахамият берилмайди. Улар исломий тарбияни мактаб жараёнида олишади. Академияга кабул килинган талабанинг ота-онаси академия конун-коидаларига буйсуниши тугрисидаги шартномага кул куйишади. Бошка мактаблар сингари аник фанлар, табиий, ижтимоий ва фалсафий фанлар укитиш режасининг марказида жойлашган. Исломий билимлар ва тарбиявий дарслар шу фанлардан ажратилмаган усулда олиб борилади. Юкори синф укувчиларига касб танлашда ёрдамлашишга ихтисослашган махсус дастурлар бор. Зеро, Ислом укувчининг касбига эмас, унинг маънавий кобигига, фикрий вужудига айланмоги даркор. Укувчиларнинг намозларга катнашиши мажбурий эмас. Мухитнинг узи беш вакт намозни уларнинг хаётий эхтиёжига айлантириб боради.

Таъриф этган билан тугамайдиган ажойиб манзара. Сирли ва мукаддас манзил. Эзгулик ва келажак юксалаётган даргох. Балки академиянинг мен ташкаридан караганда, талаба ва укитувчилар билан гаплашганда курмаган муаммолари купдир. Аммо килинган ишлар кулами унинг олдида жуда баландлиги ва узининг илк меваларини бера бошлагани билан диккатга сазовордир. Хар куни бир неча марталаб дуога кул очаётган минглаб угил-кизларимиз тилаклари ижобат булиб, хаммамизга хидоят йуллари очилса не ажаб. Зеро хадисда "Мен томонга чузиб дуо килган бандамнинг кулларини курук кайтаргани хаё киламан" дейилган.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин