Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





8/18/2007 12:14:31 PM
Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Ўзбек мухолифат фаолларинг ўзбек ёшларига

МУРОЖАТНОМАСИ

Қадрли миллат такдирига, юрт истиқболига бефарк бўлмаган Ватандошлар! Юртимиздаги оғир иктисодий ва сиёсий шароитлардан барчангиз хабардорсиз. Барчамизни бир савол ўртайди. Шундай қимматбахо бойлик захираларига, унумли тупроғига, мехнаткаш халқига эга маскан нега бундай аянчли ахволга тушиб қолди?
Якин ўтмишга назар ташласак, шўро тузими, худди шохларимизга тиралган тиргакдай бизни мустқил ва кучли булиб усишимизга имкон бермади. У тиргакларини олганда эса тиргакка ўрганган қомат ўз қаддини ўзи кўтаролмади. Ўтган 17 йилдан кўпроқ мустақиллик даврида биз эски советлар худудидаги энг қолоқ мамлакат даражасига тушдик. Шундай экан биз хатолардан фориғмиз дейишга хақсизмиз. Ўзларини Ўзбекистондаги золим режимга қарши хисоблаганлар ўз фаолиятларида, курашларида катта камчиликларга йўл қўйдилар. Аммо хатолар тўгрисида гап кетганида кўпчилик "лидерларимиз" хато қилишмаганларини айтиб кўкрак муштлайдилар. Агар сиз билан биз хато қилмаган булсак, унда ким хато қилди? Хатолар бўлмаганида бугунги кундаги каби оғир иқтисодий ва сиёсий инқирозга юз тутармидик?

Бугунги ўзбек мухолифатининг ахволига қараб тарихда ўрганганимиз "Муз устидаги жанг" ёдимизга тушиб кетади. Гўё бизнинг мухолифат хам, уларнинг отлари хам керагидан ортиқ қурол аслохаларни, оғир темирдан ишланган совут ва думбулғаларни кийиб олгану, жойидан силжишга холи йўқ. Жанг майдонини салобатли фигуралар эгаллаб турибди-ю, аммо улар ғалабага дахлдор эмаслар. Ўша огир фигураларнинг узун найзалари душманга эмас, бир бирига тегиб отдан оғдараётгандай, отдан огдарилганлар эса муз устида ўзини ўнглаш билан овворадай. Бугун лидерларимиз ўн етти йилдан бери ўз хатоларига ўзлари тинмай сирғаниб йиқилаётганларини тан олиб, орқаларидан келаётган, ортиқча юкдан фориғ, чаққон, пиёда ёшларига йул беришлари вақти етди. Улар ёшлик шашти, билим ва янгича фикр билан муз устида жилолмаётган оғир юклилар орасидан енгил ўтиб, манзилга тезроқ етмоқларига шубха йўқ. Биз ўн етти йил шу кураш майдонини тарк этмай махкам турганларни айблаш нийятимиз йўқ. Улар шу юрт озодлиги учун курашдилар, аммо уларнинг кураш усуллари маккорлик олдида ютқазди. Шундай экан, улар шу юрт озодлиги учун ўзларидан кечмоқлари ва ёшларнинг оқил маслахатчисига айланмоқлари керак эди. Аммо мухолифат устидаги огир юк ва "ўзим бўлай"чилик касали буни хар қандай йул билан рад этиб келди. Ўзи етолмаётган манзилни бошқалардан хам қизганди. Олдидан ўтмоқчи бўлганларга қўлларини чўзиб манзилни кўрсатиш ўрнига, оёқларидан чалди. Бугун эса биз яна бир мағлублик олдидамиз.

Тўгри, Ўзбекистон президенти дунёдаги энг қонхур ва вахший диктаторлардан биридир. Унинг бу даражага етишига биринчи сабаб, биз бу диктаторга қарши муносиб куч қўя олмаганимиз эмасмикан? Каримов хукумат тепасига келганда унда сиёсий билим бормиди? Йўқ. Унинг узи "мен сиёсатни билмайман, менга ёрдам беринглар" деб зорланганди ўшанда? У шу давр ичида на сиёсий ва на иқтисодий билимга эга эмаслигини исботлади. Бироқ бугунга келиб, ўша хеч нарсани билмайдиган Каримов, бизнинг хатоларимиз, аниқроқ айтадиган булсак жуда катта хатоларимиз туфайли биримизни ўлдириб, иккинчимизни қамаб, бошқамизни ватангадо қилиб, мамлакатдаги ахволни дузахга айлантириб турибди. Тан олиш канчалик оғир бўлмасин, биз халқнинг ишончини қозониб, уни туғри кураш йўлига бошлай олмадик. Мамлакат ичидаги 28 миллион узбек халқи туриб, биз гох Европа, гох Америкага мўлтираб қарадик. Улардан нажот кутдик, улардан хайр, садака сурадик. Улар берган садакалар ортидан ўзаро ғийбатларни, хақоратларни, бўхтонларни авж олдирдик. Берилган грантлар(садакалар)нинг жуда оз қисмигина кўзланган максадга ишлатилди. Бизнинг найрангларимизни хайр бергувчилар билмайди деб уйладик-ми?. Минг афсуски, хайр бергувчилар аклдан озган кишилар эмас эдилар, улар хамма кирдикорларимиздан бохабар эдилар. Бугун уша манбалар бекитилди. Узбек мухолифатига булган ишонч йуколди. Йўқотилган ишонч факатгина молиявий кингирликлар учун эмас эди, албатта. Ғарб дунёси утган 17 йил ичида узбек мухолифати кучайиш урнига пароканда булганлигини куриб, кузатиб турди. Асосий ракиб тоталитар тузим билан курашиш урнига узаро даханаки жанглар купайиб кетди. Мухолифат лидерларида бир-бирларига нисбатан душманлик кайфияти шу даражага етдики, юз-хотир, одамгарчилик каби узбекларга хос булган фазилатлар хам йуколиб, тамом булди. Бу гладиаторлик жанги оловига Ватанда сарик чакалик хам хизмат килмаган, миллат дардини уз дарди деб билмаган, хавфсиз жойларга келиб олиб "Мардлик" наъмунасини курсатаётган баъзи калам сохиблари мой куйдилар, уни яхширок аланга олдиришга харакат килдилар. Шу билан бирга гарб олами, мабодо Ислом Каримов режимининг урнига бугунги кучсиз ва таркок узбек мухолифати хокимият тепасига келган такдирда хам, тез фурсатда хокимиятни гарб олами чучиётган бошка кучларга бериб куйишига хеч кандай шубха килмайдиган булди. Шу сабабдан хам улар Каримов режимининг Узбекистонда узокрок колиши тарафдори эканликларини унчалик яшираётганлари хам йук.
Бугун мухолифат ичида холис фикрловчи ва уз манфаатидан халк манфаатини юкори куя оладиганлар камайиб кетганлиги на факат мухолифатнинг, балки оддий халкнинг хам умидсиз булиб колаётганининг асосий сабабидир. Мухолифат ичида тиник фикрга эга булган хали узаро фитналар тузогига тушиб улгурмаган ёшлар етишмайди. Бугун узларини мухолифат курашида хисоблаётганлар, аник бир гоя атрофида эмас, шахслар атрофида уралашиб колдилар. Биз миллатни озод килиш гоясини деярли эсдан чикариб куйдик. Шахслар атрофида йигилиб олиб бечора халкни жон жахдимиз билан хар биримиз асоссиз, максадсиз узимиз томон огдиришга харакат килмокдамиз. Халк эса, нима килишни ва кимга эргашишни билмай тушкунлик боткогига ботгандан ботиб бормокда. Фикримизча бугун эл юрт ташвиши билан яшаётган ва узини Ватандаги мустабид тузимга мухолифатда хисоблаган хар бир киши уз ёнига ёшларни жалб килиши, уларга ишониши ва улар билан тажриба алмашишлари керак. Хеч биримизни бу дунёга боғлаб бермаган ва бугун булмаса эртага бу юрт эгалари ёшлар булишини унутмайлик. Биз кила олмаган ишлар ичида энг мухими мухолифатни бирлаштириш эди. Мухолифатни бирлаштириш деганда партияларни бир бирига кушиб юбориш эмас, балки уларнинг кучларини Каримов режимига карши каолицияда туриб курашишлари назарда тутилган эди. Лекин афсуски, ўзларини мухолифат лидерлари деб хисоблаганлар ўз ваколатларини бирлашиш ғоясига қарши ишлатиб, мавжуд тузум яна хам кучайишига сабабчи бўлдилар. Вахоланки Каримов тузимини қурқитган, вахимага соладиган энг дахшатлик нарса-бу мухолифатнинг бирлашиб, бир ягона кучга айланиши эди. Мухолифат бир сафга мустахкам бирлашсагина жамият рухланиб, мустабид тузимни агдаришга ишонч туғиларди ва мутлақо шундай булиши мумкин эди. Минг афсуски, биз кекса ёки нисбатан кекса авлод бу ишларни амалга ошира олмадик, энди эса, хамма умидимиз етишган ва етишиб келишаётган ёшлар, сизларга қолмокда. Сиз ёшлар бирлашсангиз, ўзаро жиққамушт бўлмасангиз, албатта юртни чинакамига озод қиласиз. Қадрли ёшлар, сизнинг олий максадингиз ким президент булиши эмас, балки Ватанимизда адолатли жамият, одил бошкарувли тузим қуришдан иборат бўлсагина кутилган максадга эриша оласиз. Аллоху таоло, Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида сизу-бизга буюрадики, "Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг."
Қимматли ёшлар! Сиз хақиқатан янги наслсиз, сиз келажагимиз меъмори булишингиз лозим. Сиз, мазлумликка мажбур ва махкум этилган тарихи улуғ бир халқнинг янги умидисиз. Биз кексалар замоннинг зайли билан чала коммунист, чала миллатчи,(Оллох бизни ислох этсин) чала мусулмон булиб ўсдик ва шундайлигимизча қолдик, қоламиз шекилли. Сиз эса, миллатчиликдан узоқ, тоза ва соф муслим инсон булиб, янги давр, янги замон кишилари бўлинг! Ватан, сиздан қоронғи тунларининг машъали бўлишингизни кутади. Ватан умидини оқлаш учун сизда фурсат бор, уни қўлдан чиқариб қўймассиз деб ишонамиз.
Қадрли ватандошлар, азиз ёшлар! Олдимизда биттагина йул бор. Келинг қўлни қўлга берайлик. Умри хору-зорлик билан ўтаётган миллатимиз, юраги фарзанд доғидан зардоб бўлган оналаримиз, нокас замон қаддини буккан оталаримиз, кечагина қалбимизга ғурур берган, бугун эса бир парча нон учун динсизларга сотилаётган аёлларимизнинг номуси ва иффати учун, айни билим олиш чоғида рузғорнинг бир камини бут килиш учун мехнатга кираётган ёшларимиз, фарзандларимиз учун бутун кучимизни, имконларимизни ва ғайратимизни бирлаштирайлик! Амал ва мансаб учун эмас, дунё ёки бойлик орқасидан қувиш ниятида эмас, балки Ватаннинг чинакамига озодлиги, унинг нуфузи, фаровонлиги, мамлакатимизда адолатли тузум вужудга келтириш йулида биргалашиб курашга киришайлик! Бугун бизнинг бирлашмасликка, ўн етти йиллик парокандаликни давом эттирмоққа хаққимиз йуқ. Биз сизга қўлимизни узатдик. Биз сизнинг қўлларингизга интилмоқдамиз. Келинг қўлни қўлга берайлик Ватандош!


ИМЗОЛАР:

Алибой Йўляхшиев мухолифатчи, Норвегия.

Ёдгор Обид, мухолифатчи, Австрия.

Сулаймон Мурод мухолифатчи, АҚШ.

Исмоил Дадажанов мухолифатчи, Швеция.

Рафик Ганиев мухолифатчи, Швеция.

Дилсора Фозилова мухолифатчи, Канада.

Хотам Хожиматов мухолифатчи, Норвегия.

Бир нечта Узбекистонда яшовчи мухолифат фаоллари имзо чекишган, лекин уларнинг хофсизлик нуктаи назаридан исм ва шарифларини очикламасликга карор килдик.

Азиз Ватандошлар! Ушбу мурожатнома қалбингизда Ватанга нисбатан жўшқин туйғилар уйғотган булса ажаб эмас. Она Юрт келажагига миллат тақдирига бефарқ булмаган хар бир Ватандош ушбу мурожатномани қўллаб ўз имзосини қолдириши мумкин. Сизнинг имзоингиз ва email адресингизни шу ерда қолдиришингиз мумкин.






Alberta Employment and Immigration’s New Regulation is Welcoming Foreign Skilled Workers

Аннабель Лайьон билан учрашув

Олма Нега тишланган?

Америка тарихида буюк янгилик кутилмокдами?

Стефан Харпер Европага сафар килади.

Росия лидери хитойга сафар килди

Эдвардс Обамани куллади

Хитойда яна беш миллион уйсиз

Наврузингиз муборак булсин!

Бу миллатга "Бургут"лар керак...

Биздаги шижоатни ва рухни синдиролмайдилар.

Абдурахим Пулатовга очик мактуб

Майсаларни униб чикишига имкон берайлик!

Сархадинг каерда халким?

Ирода курашда тугулади...

Хатоларни тан олмок фурсати етди.

Каро кунлар кимнинг айби...?

Китоблар сехри

Ёшлар бош кутарди

Бирдамлик хакида фикрларим.

Хак сари кадам.

Милллатнинг яхши ёмони булмайди...

Аждодларларга муносиб...

Укамга мактуб.

Кун кузларин юмганда...

Умримни олинглар...

Умримни олинглар...

Нега..? Нега..? Нега..?

Табрик!

Туркистон халқларининг миллий жамияти

Аввал фикрлар бирлашсин