Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/18/2008 1:19:52 PM
Эдвардс Обамани куллади

Кушма Штатларнинг собик демократик президентликка кондидати Жон Эдвардс Барак Обаманинг "Ок уйга талабгорлик" харакатларини куллаб кувватлашини билдирди. Мичиганда булиб утган митингда сенатор ёнида туриб сузлар экан жаноб Эдвардс "Жаноб Обама Америка учун зарур узгаришларни амалга ошира оладиган ягона инсондир" деб таъкидлади. Жон Эдвардс президентликка талабгорликдан шу йилнинг Январь ойида воз кечган эди. Мухбирларнинг фикрича унинг куллаб кувватлаши сешанба кунидаги шаркий Виржинядаги мувофакиятига карамай, жаноб Обаманинг ракиби булмиш Хиллари Клинтон хонимга нисбатан каттик зарбадир. "Американинг Демократия тарафдорлари уз номзодларини танладилар ва мен хам," деди Жон Эдвардс олкишловчи кийкириклар остида Мичиганда йигилган куп сонли тарафдорларга. "Бугун ишончли ва шижоатли йулбош кераклигини билган ва тушунган бир инсон бор... Бугун юрагидан иккита эмас, битта Америка яратиш зарурлигини хис килган бир инсон бор...ва уша инсон Барак Абама."

Жаноб Эдвардс кам таъминланганларга ёрдам ва тиббий хизмат курсатиш масаласида тухталди ва жаноб Обама бу сонни ун йил ичида яримга кискартириш дастури билан чикаётганлигига ургу берди.

Олдинги маърузаларида жаноб Эдвардс Хиллари хонимнинг кучи ва тургунлигига юкори бахо берар экан, у Американинг ишчи катлами хакида чукур кайгуришини таъкидлаб утганди.
Сайловлар давомида вакт жуда мухим урин тутади - дейди мухбирлар. Шаркий Виржиняда Хиллари хоним уз мувофакиятини байрам килаётган бир пайтда Жон Эдвардс Обама учун Хиллари хонимнинг мувофакиятига тенг даражада галаба имкониятини яратди.

Жаноб Эдвардс утган Январда номзодликни рад этгандан кейин, жаноб Обама ва Хиллари хоним унинг куллаб кувватлашига орка килмокда эди. Аммо унинг Обама тарафдори эканлиги маълум килингач Клинтон хоним томонининг умидини йукка чикарди.
"Биз Жон Эдвардсни хурмат киламиз, аммо шаркий Виржинядаги мувофакиятлар унинг фикрлари хакикатдан йирок эканлигини исботлади" - дейди Клинтон компанияси бошлиги Терры МкАулиффе.

Хозирча Демократик Президентликка номзодлар курашида Жаноб Обаманинг номзодини куллаб куватлаётганлар сони устунлик килмокда. Шу билан бир каторда у Клинтон хонимга нисбатан пул курсатгичида хам анча юкорида.

Клинтон хоним компанияси партиядадаги узок вактли фаолияти туфайли "супер делегат"лар ёрдамида автоматик овоз бериш чогида купрок куллаб куватланишидан умид килмокда.
ББС мухбири Жастин Веббнинг фикрича жаноб Эдвардснинг юкори даражадаги кулловидан кейин Клинтон хоним учун мувофакият янада кийинлашган.

"Ассосиатед Пресс" маълум килган ракамларга караганда Барак Обама 1.887 депутатга эга. Яна 139 депутатнинг куллаб кувватлаши Обама учун галаба деганидир. Аммо Клинтон хоним узининг 1.718 депутати билан бу курсатгичга етиш учун купрок куч сарфлаши зарур.

Манба: www.cbc.ca/news/
Инглизчадан Дилсора Фозилова таржимаси.