Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





2/23/2013 7:47:45 PM
Мен сендан кетмадим

Шеърим менга қараб йиғлама,
Мен сендан кетмадим, кетмадим.
Кетдим дарёлардан бош олиб,
Кетдим кўкрагимга тош солиб,
Кетдим суйганлардан ҳам тониб,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.

Гоҳ ўчди, кўмилди изларим,
Япроқдай титради тизларим,
Тош қотди оғриқдан ҳисларим,
Йўқотдим дунёни, бўзладим,
Бир сени йўқотсам изладим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.

Ўзим гўдак эдим, кўз ёрдим,
Сен эдинг туғилган суюнчим.
Сен эдинг дарддошим, куюнчим,
Изтироб, умидим, ўтинчим…
Мен орзулар тўкиб етмадим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.

Соядек эргашдинг қаро тун,
Мазлум девор аро сену-мен,
Йиғласам жўр бўлиб йиғладинг,
Куйсам, кўкни ёриб куйладинг,
Тингладинг, тингласам сўйладинг,
Мен сенга лойиқ сўз битмадим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.

Бу дунёнинг шоирлари кўп,
Даҳо, элга доирлари кўп,
Бадавлату-қодирлари кўп,
Ким бор мендек руҳи эзилган,
Сирти тоғ, ҳислари тўзилган,
Мен хоҳиш торини чертмадим,
Бир сендан кетмадим, кетмадим.

Шеърим менга қараб йиғлама,
Чанг боссанг қўл тегмас жавонда,
Ойлаб қолиб кетсанг айвонда,
Бу шундай чопа-чоп замон-да,
Билмадим мен эрта қайдаман,
Баъри-бир мен сенга қайтаман,
Мен сендан кетмадим, кетмадим.
(Давомини укинг...)


1/12/2013 1:21:13 PM
Олис юртда омон бўлганим басми?

Олис юртда жонинг омон бўлса бас,
Маъюс шивирлайди ҳар гал ўша сас,
Ҳар сафар сиқади кўксимни қафас,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Бардош қадалганда суягинг қадар,
Соч юлиб тақдирни қарғасанг нетар?
Темирдай ”мард она” бўлганинг етар,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Қўлингдаги титроқ, сочингдаги оқ,
Бошинг остонада йўлимга муштоқ,
Ҳеч нима бермадим қайғудан кўпроқ,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Дуоларинг менинг фаришталарим,
Омадим, қудратим, жон ришталарим,
Балолардан йироқ тутганим маним,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Мен сени соғиндим, кел бугун – дегин,
Иложин қилгину, ел бугун – дегин,
Айтилмас илинжлар кўксингда тугун,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Маҳзур мажнунтолга суянмай беҳол
Дуодан тўхта-ю, бир бор уввос сол,
Ўксиб ўтаётган ҳар лаҳзанг увол,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Ёстиғим ҳам қоғоз, умрим ҳам қоғоз,
Қалам қитирлатиб ўтар қишу ёз,
Хаёлим ўғирлар йиғлаган овоз,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Мен ҳам азобдаман, меҳрингга зорман,
Ўзим истиқболман, ўзим заволман,
Кўксим эзиб ётган ғамгин саволман,
Олис юртда омон бўлганим басми?

Бебаҳо юртимдан қарзим бор она,
Кўксим шох нийятлар тўлган кошона,
Бир нима бермасам оғрик жаҳона,
Олис юртда омон бўлганим басми?

”Иймонинг бут килсин, жонингни омон”
Суҳбатимиз шундай тугар ҳар замон,
Сен иста, мен этгум бажо онажон,
Олис юртда омон бўлганим басми?
(Давомини укинг...)


5/3/2011 10:16:11 PM
Адашган Кема

Гарк булиб боради адашган кема
Сардорлик талашиб ахли килич-кин,
Тахликали махал лавозим нима,
Борми бир билгувчи юлдузлар сирин.

Мен огрик сезмадим овозларида,
Кулларида йукдир шулгут харита.
Огу асраюрлар ракибларига,
Йулчи юлдузларга бокмасалар сира.

Кузимдан мехрингни сидириб ташлаб
Дунёга юзлансам бошка куз билан.
Эрмак булган жонинг куксимда какшаб,
Багримда ут булиб ёнади Ватан.

Кафтимда гижимлаб юрак чаногин
Малхам излаюрман асрий дардингга.
Бошингда кутармай ёвлар ярогин
Юлдузлар йул очсин Ватан, багрингга.
(Давомини укинг...)


5/3/2011 10:13:24 PM
Тош йуллар

Бекорга кетмадим уйимдан кочиб
Тошлок кучаларнинг тошлари ёмон.
Харсиллаб югурдим сочимни сочиб,
Куз ёшсиз, кучаси тошсизлар томон.

Сиёсат тош эккан айланма йуллар,
Манзилсиз сукмокда окар оломон.
Бир-бирин пойидан чалади зурлар,
Ночорлар бир-бирин килар тошбурон.

Ойнинг ёгдулари таралмайди тенг,
Чакмоклар куйдирар, шамоллар юлар.
Ёка тополмайсан топганингда енг,
Захарханда бокар холингга "УЛАР".

Тошлар хосил берар, оларлар уриб
Бир-бирингга отсанг, эккан хуромон.
Бир ховуч бит ётар конингни суриб
"УЛАР" тош уйларда саклаюрлар жон.

Бекорга кетмадим уйимдан кочиб...
Соков, сукир, гаранг булганда кура
Наф тегар яшасам кузимни очиб,
Шерлар тортганида сен томон наъра!
(Давомини укинг...)


3/7/2011 11:05:51 PM
Билмайди деб уйлардинг Она!

Пишикчилик этганда интик,
Тортилганда сунги коп бугдой,
Ёнганида сунгги бог утин
Кораярди юзингдаги ой.
Чет-четларда гамнок уриниб,
Дардинг этмок булардинг пана,
Кетганини кузларинг тиниб,
Сезмайди деб уйлардинг Она...

Дардчил эдим, ранг-руйим саргил
Тонг отарди кокмасдинг киприк,
Умрим эди умидсиз сабр,
Сен мен билан дахр аро куприк.
Йулда эдинг кор-ёмгир демай
Касалхона, сен шур пешона,
Мен эмасдим, сен эдинг сагир,
Билмайди деб уйлардинг Она.

Ёстик кучиб йиглардинг хар тун,
Ётар эдим унсиз эшитиб,
Киркка кирмай бева этган дун
Ингранарди болишинг ситиб...
Тонгни кутар эдим интизор,
Ёриштирса дердим кунглингни,
Кимирлашга топмасдим мадор,
Кучмок истасамда буйнингни.
Адоги йук у вафо, у дард,
умринг буйи булди хамхона,
Сенда эди энг пок мухаббат,
Билмайди деб уйлардинг Она!

Суйлар эдинг менга ривоят,
Эртакларинг тугар эди шод.
Истар эдинг куч топсам гоят,
Дардим енгсам ва топсам мурод.
Менман уша куйлаги бахор,
Хаёт тула кора сехргар,
Эртаксиз хам бу дунё бозор,
Одамлар бор аждардан баттар...
Эртакдаги уша хур аёл,
Гулдай нозик, тогдай мардона,
Узинг эдинг... кундай безавол,
Билмайди деб уйлардинг Она!

Нелар курди у шур пешона,
Мен баърини биламан Она!
(Давомини укинг...)


3/7/2011 11:05:08 PM
Волидамга

Онажон дунёни нима киламан,
Бир танам сиккудай аталган тупрок,
Мен бир такдир бозор, куксим тиламан,
Кун сайин купаяр сочингдаги ок.

Дунёда биттадир она сайёра,
Кайда тонгим отса бир булак ватан,
Аммо дийдорингга зор кунлар... она,
Бир кун куксимга дог булса нетаман?

Шамдай интик ёнар маъюс кузларинг,
Беш махал жойнамос устида отим...
Энг покиза иймон сенинг ёшларинг,
Пойим кучмасмидим булса канотим?

Мусофирлик чекка тушган бир инъом,
Кай бир гунохимга берилган жазо.
Аммо такрорлайсан нечундир хар шом,
"Жон кизим мен сендан минг бора ризо!"?

Бахтлиман волидам хаёт, дуодор,
Хижрон укубатда гулдай кунглим кам,
Топмадим онамдай зукко, беозор
Армонсиз кетардим сендай булолсам...
(Давомини укинг...)


2/27/2011 12:24:56 PM
Эссиз утиб кетганнинг жони...

Етим колса кутаради ер,
Омон саклар яримта нони.
Шамол упар елкасин ягир,
Эссиз утиб кетганнинг жони...

Уввос солиб дилни ситарлар,
Гамнок булиб улан айтарлар,
Совук ерга куйиб кайтарлар,
Эссиз утиб кетганнинг жони...

Беваси вох бахтим деб йиглар,
Боласи тож - тахтим деб йиглар,
Баъри узим, багрим деб йиглар,
Эссиз утиб кетганнинг жони...

Бахор келса ювилади гам,
Куриб кетар кузлардаги нам,
Унут булар кайгу-ю алам,
Эссиз утиб кетганнинг жони...

Киркни, йилни улар билмайди,
Хашамларга кайтиб келмайди,
Ярим кетган кунгли тулмайди,
Эссиз утиб кетганнинг жони...

Согинчларни тан олганим бор,
Армонларим касод бир бозор,
Хатоларим берса хам озор,
Эссиз утиб кетганнинг жони...


2/25/2011 9:30:50 PM
Деразамдан нурдай сингиб кел!

Ёгаётган кордан совукрок,
Ёгаётир куксимга дунё.
Сенинг чехранг ундан ойдинрок,
Кор заррадай сузасан гуё.

Сени баланд тогларда курдим,
Тиззамга бош куйдинг кийикдай.
Кеча окшом сендан хол сурдим,
Кунгиллашдик худди тирикдай.

Сочларимга ёгар оппок кор,
Тукилмайди силкисам улар.
дил фигоним, дийдорингга зор
Пешонамни коплар ажинлар.

Кизинг илк бор босибди кадам,
Суйган ёринг йиглаб туймайди.
Кун курмайди кукси соф одам,
Такдир яшагани куймади...

Менинг учун тириксан доим,
Кушигимсан дилни этган сел,
Тонг-сахарлар тушда гулойим,
Деразамдан нурдай сингиб кел...
(Давомини укинг...)


2/25/2011 9:30:09 PM
Хат

Умид билан сенга хат ёздим,
тукиб солдим калбим дардини.
Куз ёшдан хул булди когозим,
сузлар чизди огрик рангини.

Соат мили - куксимда юрак
Ойлар утди кутиб жавобин.
Тегирмондай эзди шум фалак
Калб каргади багритош зотин.

Куксим какшаб яна хат ёздим,
Дунё, дедим, сенсиз коронги,
Мехринг кумсаб аклдан оздим,
Дустдан кечмок шунча осонми?

Кунлар утди, фасллар утди,
Гул кукарди, корнинг юкидан,
Алам тиги бугзимга етди,
Утдай ёндим армон чугидан.

Кахр билан ёниб хат ёздим,
жанозамга келма, йуклама.
Бир кун учар дардли овозим,
Сенинг учун учди у... мана.

Тарк этганда аламлар кахри,
Кайтиб келди хатларим бари,
Иловада, "Изланган инсон
ун ой олдин дунёдан утган"

Тил борлигин унитди танам,
Илондайин ёзган хатларим,
захар сочди... титради танам...
Кимлигингни нега билмадим?

Нега бир зум уйлаб курмадим,
Садокатдан килганда нолиш?
Нега узим холинг сурмадим,
Ажал келиб куйгунча болиш?

Гаввос солиб, дардимни достон
Килганимда тушакдамидинг?
Огрикларинг сезмабди бир жон,
Сен хаётдан нолинмай кетдинг.

Жанозанг хам килмабти такдир,
Умрим утар тилимни тишлаб,
Фаришталар учибди охир,
Менга чузган кулингдан ушлаб.
(Давомини укинг...)


6/19/2010 9:53:44 PM
Кузингизга кучмасин дардим...

Сизга етмас кушикларим тунни ёради,
Мен хали хам ойга бокиб хаёл сураман.
Кузингизга кучмасин деб кузларим дарди,
Сизнинг зийрак нигохлардан олис юраман...

Сезгандайсиз, сузим маъюс, овозим титрок,
Шайтондайин хамла килар иймон билмаган.
Элим онам, калб кузига тикилсам - мудрок,
Бу дунёда дард колмади багрим билмаган...

Келинлари зурланган халк, кони оккан халк,
Аёллари тилин тишлаб тухмат таккан халк,
Мардикор халк, Оллохгамас одамга кул халк,
Узи емай киргиз, козок, русни боккан халк...

Багримда сиз сезган огрик, эл солган огрик,
Гижимлайди жавоби йук жаллод саволлар.
Шу сабабли паришонман, тилларим боглик,
Йук, мен каби маъюс эмас хамма аёллар...

Ёзай дейман... ёзсам кайгу килар галаён,
Угай булур исён булиб тугулмаган шеър.
Ёзай дейман... алам ути куймагай омон,
Куйга чукиб жон берсаму, байт булса кабр.

Сиз билмаган бир шарпа бор менинг рухимда,
Тумарисдай забардас бир аёл шарпаси,
Ул занжирбанд этилгандир ёнган куксимга,
Укирмокда хурланилган аёлот саси...

Сезмайсизми, куймокдаман шашт билан кадам,
Писанд этмас тош тигидан конаган товон,
Мен киламан не килолса калби ут одам,
Менда йукдир жимжитгина яшайдиган жон.

Айб этмангиз огам десам, курмасам келиб,
Мен олисдан мехрингизни сезиб тураман.
Кузингизга кучмасин деб кузларим дарди,
Сизнинг зийрак нигохлардан олис юраман.
(Давомини укинг...)




Мен сендан кетмадим

Олис юртда омон бўлганим басми?

Адашган Кема

Тош йуллар

Билмайди деб уйлардинг Она!

Волидамга

Эссиз утиб кетганнинг жони...

Деразамдан нурдай сингиб кел!

Хат

Кузингизга кучмасин дардим...

МЕНГА ШЕЪР АЙТАДИ ШОИР СУВРАТИ

Хасратлашайлик.

Сизни яна кутавераман...

Юлдузларга тош отадилар

Ёлгиз соя

Тинмадингга Онажон

Богда жийда гуллаганга ухшайди

Гийбатчи фосикларга

Кудратинг нимада

Бахор хам келарми надомат билан?

Яхшиямки билмаган эдим...

Хаёлимда дунё бор

Сен Камарсен...

Араз

Тошдан садо

Дилкаш одамлар

Шоирлар Ватани

Хулоса

Юртдошларга янги йил тухфаси

Ёмгир тинмасин

Ёд

Ягонам

Куйинмокка арзимас...

Хаёл билан ёнингга кетдим

Согиндим

Сен оёк босганда копконга...

Дилдошга зор этдинг

Келмадинг

Онамнинг суврати

Алла болам алла-ё

Бухорода оловлар ёнди...

Ёдгор Обидга

Онамга

Тингла булбул...

Гудак армон

Осон эмас

Мен усган кишлок

Бошкадир...

Бевакт ёккан кор..

Сен менга энг мунгли кушингни айт...

Сенинг нечун сочларинг оппок?

Ёш билан...

Уртагай...

Сен наврузга ишонгин болам

Майли тошлар отгин...

Юракка ухшар

Хузурингга бораман узим.

Илгамок душвор

Калбимнинг тилини билмайди тилим

Куклам

Найлайин

Кордай тукилсам...

Узбекистон кахрамонлари

Сабина

Нурафшон кунда гам этма...

Шеър ёзаман корачигингга...

Лулижон...

Мени излама...

Бир кун чакмок булиб ёниб бораман

Кузларингни ой нурида курмаганлар...

Огринаман... огринаман миллатим...

Тунги тилак

Минораи Калон

Муродига етдими жоним?

Согинч изтироби.

Юрагимга ухшар куз фасли...

Хумо кунадими золим бошига?

Янгалар

Мухаммас битгунчалар.

Келки ишк...

Бухоронинг зардуз кизлари.

Аёл…

Жийда гуллаганда

Хаёт кушиги

Багрингда огрик бор сезаман.

Мактов

Илон

Карзга ботдим...

Ухламай чикасан тушларимда сан.

Бирлашмок керак

Достон булур...

Такдир...

Истайман

Хаёллар сураман холос.

Мени ёдга оласанми хеч?

Бурон тугулмокда

Уйгон Бухоро

Ёмгир

Хадя

Ёлгон сузламанг

Шодмасмен

Келин зори

Б суз уйини

Куёш

Отамнинг уйи.

Хор айласанг

Гулижон

Кузмунчокларим

Жони курбонингни ол

Эл менинг онамдир…

Ойнинг сири

Чопиб кетаяпман

К суз уйини

С суз уйини.

Хаёлларинг умр йулларинг

Кечиролмай узим узимни...

Деди: Фарзинг адо этгил...

Жимжитликнинг гавголари

Айламас

Дуст булмок осонмас

Устимдан куларган булардинг

Шоирнинг аёлига

Жаннатга ким лойик?

Мен сажда киламан

Узбек аёли

Одамийлик киссаси

Бир бор имкон бермай кетдинг адоларингга

Ишк шароби

Хорижлик дустларимга

Йулсизлар

Сунги кунгирок

Тушлар энди мени тинч куйинг...

Бир куни тогларга айланар дунё

Иложим йук мани...

Инсон суз учунми...?

Дийдор киёматга колган Отажон!

Эхтиёж ва хохиш

Ойга боксам курингай...

Бахор гуллади

Одамлар...

Амрикодан уйланаман (хазил)

Эгасига коладир.

Орзулари осмон киз

Юрагим санчийди...

Алпомиш тугмадинг она

Хандаман

Сазо килдинг мани

Овозим (2)

Овозим

Йуловчи

Бухоро йиглади.

Йиглашим керак

Юртдан олисда

Накадар огир...

Ёқут ғунча

Навруз келмади

Ёрил тош

Илхом фариштасига

Жавоб

Бугуннинг шеъри

Умидсизлик

Суз...

Ғиждувон

Аёл елкаси

Куйма кунгил

Карнай овози

Йулларим

Бахсига

Хайёмни укиб...

Муаллим

Қалам

Вакт нархи

Таваллуд

Қиш ўйлари

Қайдасан

Мажнунтол

Юлдуз

Дунёни қизғанма

Этмас...

Келмади

Юлдузли осмон…

Она Ватан

Нигохларинг...

Она юрт

Хазрати инсон…

Тугаган сабр

О халким…

Углим Фирдавсга

Дилдор...

Онажон