4/6/2008 5:09:16 PM
Ёш билан...Кон ютиб шому сахар умр утди кузда ёш билан,
Буйла, шабнам жовдирар этса уйин оташ билан,
Гул ёнокка кузда ёш тушса ярош сендаму айб,
Такдирим килди уйин сен каби багритош билан.
На надомат колди манда, на умидворлик, алам,
Топмадим зарра садокат бемехр йулдош билан.
Манда саргардони байтман ё фалак этгил карам,
Сийладинг паймонани сен тош киби бардош билан.
Мен шафак бирла тугулдим куксима сингди олов,
На фигон ботсам ёниб ишк уфкина куёш билан.
Какшатиб васли жахонни мен утурман бемурод,
Йулларимда йиглама ёр сен эгилган бош билан.
Ишк уйи расво букун мингбош илонлар дастидин,
Конталаш икки жигар дилкуш тиконлар дастидин,
Куй Амира вох дема нобоп гумонлар дастидин,
хайф ул сабаб топсанг фирок, сен бир асл дилдош билан.