8/21/2009 8:59:22 PM
Богда жийда гуллаганга ухшайдиЖийда гуллаганда кайтаман она...
Дилсора Комил
Бир жаннатий буй етказди шаббода,
Бу кандайин нурли кундир дунёда,
Куксим ёргудайин юрак гавгода,
Богда жийда гуллаганга ухшайди...
Туёк уриб йиллар утди олов ёл,
Бир жавобсиз уксиб колди минг савол,
Онажоним чикиб бирров хабар ол,
Богда жийда гуллаганга ухшайди...
Кишми, кузми, ёзми нима ишинг бор бор,
Жийда гулин кутган неча кишинг бор,
Сахарларда соч тараган тушинг бор,
Богда жийда гуллаганга ухшайди...
Зор какшатиб жийдаларинг гулламай
Бахор утди дарвозангга йуламай,
Хузурингга шошмокдаман суз демай,
Богда жийда гуллаганга ухшайди.
Сочингга ок, кузларингга энган нам,
Энди йиллар коматингни этмиш хам,
Куп йукотдик, бугун дунё эмас кам,
Богда жийда гуллаганга ухшайди...
Бардошларни гулларига тукиб сол,
Оху зорим етдими деб сураб ол,
Мен дарвоза чертгунимча богда кол,
Богда жийда гуллаганга ухшайди...