5/7/2007 5:26:04 PM
Инсон суз учунми...?Майдонда олишса турли фикрлар,
Дунёга келади янги бир фикр.
Инсонга мулк булар минг йиллик сирлар,
Сочади дунёнинг бошидан сурур.
Кичик бир кулбага жойланган сузлар,
Турт девор ичида чиййиллаб войлар,
Коронги хонада юзлар, беюзлар,
Бир-бирин ухшатиб уришни пойлар.
Сузлар бир бирини фош этмок булар,
Бир сузни минг сузда этарлар тахлил.
Кулба оркасида бошка бир минбар,
Кулбачага иши тушмас бир умр.
"Зур" сузлар изланар, камчиси уткир
Ким куп, зур сузласа ушадир бекам.
Улардан бир дахл топмоклик огир
Оханг зур, кудрат зур, факат фикр кам.
Сиз сузлар эртамга даъво килмангиз,
Дафтарим тулганда кетасиз ёниб,
Куксим илма-тешик агар билсангиз,
Энг буюк, энг хакгуй сузга ишониб.
Ёруг нур тушгандай зулмат ичига,
Бир савол оралар кулбага бир кун.
Соков булиб колар, сузлар тушида:
Суз инсон учунми, инсон суз учун?