9/22/2007 12:35:03 AM
Келки ишк...Келки ишк, куйдир жудолиг хасратин жонимда кол,
Шамсу-мохидин адашгон гумбаз осмонимда кол.
Мен ярим гафлатда нолон изларам хушёралиг,
Тушларим исканжасидин узгину конимда кол.
Ишк надир - кайгу куни сар сори келган кул эмас,
Ёки ночор кунда пойимда окарган йул эмас.
Ишк надир - оташга номзод улки эрка дил эмас,
Ишк - у кудрат ишкка кодир, ишкка имконимда кол.
Ким сани бозор деди ишк, ким деди ёрла висол,
Ишкда якто бевафо дун кибридин безган хаёл,
Бир хак излаб бул синоат оламин бузган савол,
Ё Амира топки имкон ишкининг ёнинда кол.