12/13/2007 12:40:06 AM
Кузларингни ой нурида курмаганлар...(Инглиз кизига уйланган Узбек йигитига)
Узбек кизи, киз оламин губорсизи,
Ибо сингган, хаё сингган шахло кузи,
Кукдан излар кайда дея калб юлдизи,
Кузларингни ой нурида курмаганлар.
Сочларингнинг буйин билар шаббодалар,
Таърифингдан бехабардир шахзодалар,
Умид билан чертмайдилар дарвозалар,
Кузларингни ой нурида курмаганлар.
Тулин ойдек кулган чехранг дийдорини,
Ерга боккан каро кузинг хуморини,
Кайдан билсин сендай кизнинг висолини,
Кузларингни ой нурида курмаганлар.
Мажнунтоллар тинглар калбинг наволарин,
Тилинг ошкор этмас мехру - вафоларин,
Билармикан багринг тилган жафоларин,
Кузларингни ой нурида курмаганлар.
Мовий кузлар макрин ишва - ноз биларлар,
Ках-ках тула сухбатларни соз биларлар,
Такдирининг кузу-кишин ёз биларлар,
Кузларингни ой нурида курмаганлар.
Майли уша париларни ёр десинлар,
Пешонамга кунган бахт икбол десинлар,
Билмасалар захарнида бол десинлар,
Кузларингни ой нурида курмаганлар.
Ушал кузлар кузларингга тушар бир кун,
Алам билан лабларини тишлар тушкун,
Алдов енгган калбларида колар тугун,
Кузларингни ой нурида курмаганлар.