11/12/2007 11:36:43 PM
Минораи КалонБухоронинг гурури, тожи,
Юртнинг курки Минораи-Калон.
Салкам минг йил давр мерожи,
Ясолмади устунрок девон.
Усто Бако куйган накшин гишт,
Сайкал олди Ширин Муроддан.
Бандларига сингиган бехишт,
Эртак сузлар утмиш баётдан.
Ун олтита Бухоро тасвир,
Ун олти шох равогинг узра.
Суз дунёси таърифга такир,
Кухлигингдан тортади хира.
Тонгда туриб кулок тутаман,
Айтарми деб бир суфи азон.
Бир замонлар элни уйготган,
Даричангдан таралган иймон.
Ёв хафидан огох кузларинг,
Ён атрофдан узмайди нигох
Эл билан бир шому-рузларинг,
Минг йилларга курилган гувох.
Кулаб кетди асрий чинорлар,
Не касрлар эриб кетдилар.
Укка учди алп деган ёрлар
Тобут тутиб авом утдилар.
Неча кайта курилди дунё,
Неча бошда айланди тожлар.
Сенинг тожинг бошингда якто,
Накшларингда нур дилхирожлар.
Накшларингни уйлабми гулшан,
Бир жуфт лайлак айлади ошён.
Осмонингни тинч дея айтган
Борми уша лайлаклар омон?
Чукиб кетса кунгил кояси,
Тикланмокка топмаса имкон,
Магрур куксинг кудрат дояси,
Сенга бокиб кад тутар исён.
Кадим юртга хазина гардинг,
Бир курмокка ошикар жахон.
Бекам курсин авлодлар каддинг,
Улмас амир - Минораи Калон.