5/22/2008 9:18:01 AM
Осон эмасГудагимдай асраганим мухаббатим,
Сахарлардан сураганим саодатим,
Чакмок булиб бошим ёрган садокатим,
Жондан кечмок осон, сендан осон эмас.
Ёмонимсан, ёмон десам дилим огрир,
Тилим огрир, юриб келган йулим огрир,
Богим ичра унган бир жуфт гулим огрир,
Жондан кечмок осон, сендан осон эмас.
Кузим юмсам тунда тушлар сени кумсар,
Кунглим юмсам юзларингни кулим излар,
Нолишларим, согинчларим сендан сузлар,
Жондан кечмок осон, сендан осон эмас.
Дард тугулса остонангда узим борман.
Узим хорман, узим зорман, узим ёрман,
Куксимдаги йиглаб ётган уксик торман,
Жондан кечмок осон, сендан осон эмас.