10/15/2008 10:50:28 PM
СогиндимГулгун диёр... чарх айланур, ман хас киби хор, согиндим
Ёдинг муроди тушларимда бекарор, согиндим.
Йук дусти ёр, жонга мадор, хар неки бор дилга малол,
Дийдалар катларида музлади дийдор согиндим.
Дахр айланур рохи равонида, етимдир нолишим,
Ун саккиз минг олам ёгий, йукдир маним содик кишим,
Субхидамга багр очиб огуга тулди огушим,
Хажр аро булдинг табаррук ишки бозор согиндим.
Ман бир гадомен, волидам хун айрилиб дилбандидин,
Бир яшил барг такдири не гар узилгай бандидин,
Тинглабон маст улсам эрдим уз тилим охангидин,
Кузларим васлу муродингга интизор - согиндим.
Такдиро этдинг зулум, сарсона булдим бунда ман,
Истаган топмас улим хайрона булдим бунда ман,
Гунг эдим, гумрох эдим сайрона булдим бунда ман,
Бир диловор шахр эдинг булдинг дилозор согиндим.
Эй Амира чал дуторинг, ахли дунё шокила
Гавголи дунё куйга тулсин тоза кунгил охила,
Нолаи зор этса кошки ул чаманга дохила
Ман униб усган заминмас - Мехрзор согиндим.