2/2/2008 4:20:53 PM
Узбекистон кахрамонлариБошинг кукка етдими халким,
Нишон булди куксинг конлари.
Катлгохдан берилган такдим,
"Узбекистон Кахрамонлари"
Бир жасур йук бу мазлум элга,
дегани хайф суяксиз тилга.
Заррин тунлар муборак сизга
"Узбекистон Кахрамонлари."
Ким бор бундай юртнинг бошида
Карокчилар булса кахрамон.
Бошимни ур тоглар тошига,
Ёвга бердим Ватан-онажон.
Мард саналган ёвни йикканлар,
Куксин калкон килиб чикканлар
Сиз юрт талаб акча йикканлар,
"Узбекистон Кахрамонлари"
Мардрокмисиз Раъуф Парфидан
Тирик кетган дил иймонлари.
Умидворсиз кимнинг фахридан,
"Узбекистон Кахрамонлари"
Белин букиб эртадан то кеч,
Эл катори кун курган инсон.
Унвон даъво килмаганлар хеч
Сиздан кура рострок кахрамон.
"Кахрамонлик" килдингизми ё,
Юртга кайгу сайланган кеча.
Боласининг буёгин олиб
"Кет" деб ёзган Юсуф Жумача?
Мен ким деб бир халкингдан сура?
Сизга унвон берарми эди -
Сиз "кахрамон" булгандан кура
Ёдгор Обид булсангиз эди.
Ош берибсиз элга эшитдим,
Сизга керак шухрат шонлари.
Жонин суриб, нонми бердингиз,
"Узбекистон Кахрамонлари"
Мардларга ор такмаклик унвон,
Яксон булмай ёв томонлари.
Сиз ботир эл булганда вайрон,
"Узбекистон кахрамонлари."
Куксингизга нишон такканлар,
Мард булсалар, булсинлар икрок.
Сиздан олдин бу халкдан улар
Уттиз миллион нишон карздор.