3/30/2008 3:40:30 PM
Уртагай...Куз очирмай офатидин дилда хижрон уртагай,
Гох мунаввар субхидамда нурли осмон уртагай,
Токи пойим остида гулгун замин топмас куним,
Айланиб жон теграсида мингта армон уртагай.
Сигмарам богу-бахорим гул очиб дил овласа,
Тош деворлар тиркишидин бахту икбол пойласа,
Мен гариб девонаман йулимни имкон бойласа,
Изтиробдин хун ютиб калб ичра иймон уртагай.
Дарвишо бу кун надир, курдинг жафо каззобидин,
Бул кунинг ободмиди ё дуззахи аззобидин,
Бир шафоат истарам ул олами арбобидин,
Бир келиб холимни кур галвайи даврон уртагай.
Ён кангул, ут куй алам бирла жафо осмонига,
Эт хазар ул умри жондир булса ёт бустонига,
Нобакор бир заррадир тогдай Амира ёнига,
Токи нур топмас жахондир багрима жон уртагай.