10/7/2007 12:33:03 PM
Хумо кунадими золим бошига?Элнинг тепасида мингбош аждарлар
Юртнинг саройлари илонлар уйи,
Олов пуркайди деб келар хабарлар,
Яна пахтазорда гариблар туйи.
Захар кушса хамки элнинг ошига,
Хумо кунадими золим бошига?
Саводсиз килдилар элни маккорлар
Билмай яшасин деб кадру-кийматин
Буйнин кавартирар темир зуннорлар
Ёдлаб олган золимларнинг хикматин.
Тоглар эриб кетди багрин тошига,
Хумо кунадими золим бошига?
Углонлари кулга айланган ё раб,
Хотинлари тулга айланган ё раб,
Оллох номин подшохлари унутган,
Дарёлари чулга айланган ё раб.
Темир дош бемагай эл бардошига,
Хумо кунадими золим бошига?
Кур булмаса мужизадир худодан,
Куз берган кукси конларни кургани,
Элни мухтож килди жулдур гадодан,
Жаллод каби каргишларда улгани.
Кандок борар эгасининг кошига,
Хумо кунадими золим бошига?
Куш учирар топгин дея холис шох,
Кафтларида кисиб хумо жонини,
Бу халк ишонади, бу миллат гумрох,
Золимга беради имконини.
Гамни раво курар кон-кардошига
Хумо кунадими золим бошига?