1/16/2008 10:19:53 PM
Шеър ёзаман корачигингга...Мен бугун деб ёзмайман сира,
Керак эмас шеърдан келган шон.
Калбим билан сезиб дунёни,
Туйгуларга бераман имкон.
Уваланган когозларимдан,
Таралганда нур борлигингга.
Кул узатиб сатрларимдан,
Шеър ёзаман корачигингга.
Чумолидай кора шакллар
Сиёх калбдан кучган дардларим.
Ёгду булиб умрингга кирар,
Калб уришим сезасан маним.
Англайсанки яшаган бир киз,
Бу дунёга эзгулик тилаб,
Одамзодни ардоклаб хадсиз,
Йиглаганга кушилиб йиглаб.
Бу дунёнинг юраги каро,
Калби покка ишонмас хатто,
Ишонаман юз йиллар утиб,
Сен калбимни англайсан аммо...
Шеър ёзаман корачигингга...