10/8/2007 11:34:09 PM
Юрагимга ухшар куз фасли...Юрагимга ухшар куз фасли,
Хазонларга кумилиб ётар.
Орзумизда кукариш васли,
Кондай какшаб кунимиз ботар.
Ялтиради бир лахза офтоб,
Тафт беролмай кизариб колди.
Укинчларга яна янги боб,
Нурларида аламим колди.
Тиниб оккан зах сувлар ёшим,
Кул теккизсанг тананг жунжикар.
Сув тубида, куксимдаги тошим,
Мени менга яшатмас улар...
Саргаяди шохларда япрок,
Сунг бандидан кетар узилиб.
Саргаяди куксимда бир бог,
Кетмасайдим хазондай тузиб.
Хеч келарми куздан сунг бахор,
Кахратонга етмайди дошим.
Гулламаса толеда икбол,
Кузда нима айб бор куёшим.