Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





4/3/2008 1:46:51 AM
Кунгилдан тузгиган сатрлар...

Шивир-шивир савалар ёмгир,
Дармон булиб замин белига.
Жунжикасан, титрайсан дир-дир,
Шу каммиди гадой кунига.

Сунгакларинг уртанмас чанкаб,
Корнинг тукми ёмгирдан тондинг.
Хатойинг шу ёмгирни каргаб,
Момокалдирокка ишондинг.

***

Мендан излаюрлар карс этиб синмок,
Мендан сузлаюрлар нобор ривоят.
Куйган огоч каби мендан кукармок,
Фасодлар топади бир кун риёзат.

***

Кимлигимни билдинг какшаган кеча,
Мен кундузни кутдим сени билай деб.
Билганим куксимда бугун тугунча,
Эрта ечилгайдир сарпа булай деб.

Елкангга ёпилар онг тиккан ридо,
Куксингни сезурсан тиканли кафас.
Шармдан олдимда чекурсан хижо,
Ялангоч колмокни килурсан хавас.

***

Тилла балик кутар дарё буйида,
Минг йилки тутгани тилга кирмайди.
Яшайди кампирин кунгли уйида,
Билмайди. У балик кайтиб келмайди.

Олмайди. Хаётдан сабок олмайди,
Келмайди дарёга эзгулик суриб,
Билмайди, куз очиб нигох солмайди,
Хар тонг балик кетар думини уриб...

***

Тоглар кукрак керди "мен тогман" деди,
Боглар шарбат тутди "мен богман" деди,
Синоат куринса, ибтидо узин,
Англатмокка имкон берсангиз эди.