Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





8/8/2007 12:05:15 AM
Кунгилдан тузгиган туртликлар

Интизор улди кузим йулида, куз йул булмади,
Олди ранг лола хунимдин, лек хуним гул булмади,
Баски пешонангга содик бул, вафодин сузласанг,
Лек кунгилга демагил хай, бул булур, ул булмади.

***

Келса нокас тошга айлан, багрингга жон курмасин,
Ул хароб холига бокма, сенда имкон курмасин.
Карзга олмок истагай ул молинггу жонинг кушиб,
Ут куйиб такдингга, багринг пушаймон курмасин.

***

Кузларинг кайга кадалгон етти олам сарвари,
Ботмагай бундин зиёд жонимга банданг наштари,
Неки жумбок, Кодирим бунда хатолик айладинг,
Вох тикон бирла чечакдир аврасию астари.

***

Купку молу жонга ошно, битта содик дустим йук,
Бир бечора бандасиман, бошкадин кам-кустим йук,
Шох каби магрур юрурмен, уйлагай куп моли бор,
Алданур бечоралар, билмас эгнимда пустин йук.