Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/21/2007 4:49:06 PM
Хурмат карзи

Хурмат, ишонч: кимдир унинг кадрига етди,
Яхшиликка очди кузин корачигини.
Кимдир унинг сархадини тепкилаб утди,
Юрагимга санчиб утди сузин тигини.

Ох яхшилар, менга сиздан нима хам керак,
Утаб булдим "Хурмат" сузи ортган карзларни.
Чап куксимда огриб турар покиза юрак,
Пайванд этмок керак сиздан етган дарзларни.