Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





4/26/2007 9:33:35 AM
Шеьрият илми

Бугун дарс оламан ёзмок илмидан,
Тиниклашиб борар у хира олам,
Тинмай олишаман ёт бир тил билан,
Гарангсираб колган кулимда калам.

Шеьрият илмидан сузлар аллаким,
Елкамда йургалар чумоли майин.
Нахот калб хазинам шунчаки билим,
Кунглим совуб борар тинглаган сайин.

Йук, билим эмас у, туйгули хилкат,
Хеч ким ургатмаган мени ёзмокка.
Титратиб бахш этган илохий курдат,
Сунгра кориштирган сирли жумбокка.