Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





1/30/2009 11:31:14 AM
Кир чойнак

Корхона ишчилари овкатланадиган ошхона гавжум эди. Катор килиб куйилган столларда йигирма беш чогли одам гурунглашиб, овкатланишарди. Кимдир бекорчиликдан расмли журнал вараклаб чой ичар, кимдир ёнидагиларни огзига каратиб гап сотарди. Ошхонага кириб келган хайбатли ходим хамманинг диккатини каратиб, баланд овозда "Саломлар" дедию, совутгичдан озик-овкат солинган халтасини олди. Унинг бахайбат гавдаси оддий одамникидан икки ярим баробар келар, сочсиз боши ялтираб калласини янаям катта курсатарди. У иситгичга бора туриб, йул-йулакай ёнидаги столда утирган ходимнинг овкатига назар ташлади:
- "Бу нима.., концервами...? - деди афтини бужмайтириб. Хеч качон емаганман, емайман хам..."
- "Емаган булсанг ёмонлигини каюкдан биласан" - жахли чикди ходимнинг.
- "Хаёт, дустим, жуда киска... Турт кунлик умримда концерва еб яшайманми ахмок? Мен хар хафталик озик овкатим учун бир кун дам олиш кунимни сарфлайман. Масалан, гуштни мен махсус, юкори савияли дукондан сотиб оламан ва иймоним комилки менинг гуштим сеникидан мазалирок ва тозарок... Мева-чевага келганда эринмай Хитой, Италия, Экватор дуконларига бораман. Уйлайманки, озик-овкат учун сендан камрок пул сарфлайман ва тузукрок махсулот сотиб оламан. Орангизда борор кишига гаройиб озик-овкат махсулотлари дуконларининг манзили керак булса мендан сурасин. Уша кундан эътиборан хаётингиз узгаришига шубха йук."-у гурур мактанчоклик билан маза килиб гапирди.
Ошхонадагилар унга бакрайиб колишганди.

Бахайбат ходим хамманинг диккатини тортолганидан севиниб кетди. Одамлардан ажралиб туриши учун атайлаб девдек гавда берилгану, аммо бу унга етмайдигандай куринарди. Овкатини иситар экан бахайбат ходим чикиб кетаётган бошка бир ходимдан кейинги сафар кийик овлагани качон боришларини хаммага эшиттириб суради. Ходим гулдураб бир нима дедию, ошхонани тарк этди. Бахайбат ходим жуда хурсанд эди.

Ошхонада бир неча буш стол булишига карамай, у чеккада жимгина овкатланиб утирган кухликкина кизнинг тепасига келиб утиришга рухсат суради. Киз ораста кийинган, сочлари чиройли турмакланган, нозик комати, нозик хатти-харакатлари узига жуда ярашиб турарди.
Киз кулимсираганча овкатланишда давом этаркан, жимгина ёнидаги утиргичга ишора килди. Ходим гузал киз билан бир столда овкатланаётганига бошкалар эътибор бераяптими ёки йукми деб атрофга назар ташлади. Нимадандир коникмади шекилли урнидан туриб чой дамлашга тушди. Чеккада турган электр чойнакда сув кам булганидан чойнакнинг копкогини кутариб сув тулдирмокчи булди.
- "Ох-х Худо, хамма шу чойнакдан чой ичаяптими-а? Хеч ким узини ёмон сезаётгани йукми? Хеч ким хали захарланиб улгани хам йукми? Бу чойнакнинг ичи жуда ифлоску. Нахотки... нахотки шунча одамдан бирор киши эътибор бермаган булса. Хатто чойнакдан келаётган сассик хидга чидаб булмайди...?"
У момокалдирокдай гулдирарди. У столма-стол юриб, чойнакни бирма-бир хаммага курсатиб чикди. Ишдан бушаб кетган бир ходимнинг номини тилга олиб
-"Халиги гурсухта шу чойнакда беш дакикада тайёр буладиган шурвасини кайнатиб ичганини уз кузим билан курганман. Кушни булимдаги банги сувга карахт киладиган гиёхлардан кайнатиб ичган булиши хам мумкин. Чойнакдан кукнори хидига ухшаган хид келаяпти" - деди фигони фалакка чикиб.
Одамлар орасида гуёки чайкалиш руй берди.
Биров сакраб туриб чойини тукиб ташлади. Бошка биров юраги айнигандек огзини кули билан ёпиб югуриб чикиб кетди. Бошкалар бош чайкаб ушбу фалокат тугрисида афсусланиб гапира кетишди. Биров бировни каргади. Бошка биров буралиб сукинди. Бир пасда хаммаёк алгов-далгов булиб кетди.

Шу махал хайбатли ходимнинг кузи халиги чиройли кизга тушди. У хеч кимга эътибор бермай, жимгина овкатланишда давом этар, дам-бадам ёнидаги чойдан хуплаб куярди. Бахайбат ходим кизга захарханда пичинг килди:
- " Уйлайманки шунча хангомадан кейин чойингизни ичишни хохламассиз!?"
Киз бир неча дакика жавоб бермади. Кейин секин бошини кутариб:
"Куяверинг.." - деб куйди.
Бахайбат ходимнинг кахри келди. У чойнакни таккиллатиб бурчакдаги столга куйдида, бошликка арз килгани чикиб кетар экан жахл билан:
-"Бу ахволга чидаб булмайди. Масъул одамлар бунга жавоб бериши керак. Одамларни захарлаш ахамиятсиз эканда..." - деб уввос соларди.
У уятсиз гап билан сукинди. Унинг овози узун йулакда узок садо бериб турди.

Бир неча дакикадан кейин чеккадаги чиройли киз овкатланиб булдида, столини йигиштирди. Идишларини олиб келиб ювар экан, халиги кир чойнакни олиб куз югуртирди. Хакикатдан хам узок вакт чой кайнатилганидан губор чуккан, чойнак деворлари корайган эди. У идиш-товок ювадиган суюк совундан чойнак ичига солиб дагал дасмолни олиб, чойнакнинг ичи-ю, ташкарисини обдон тозалади. Бир неча дакикалик мехнатдан кейин чойнак яраклади. У чойнакни тоза сув билан чайкаб ташладида когоз сочикда куритди. Чойнакка сув тулдириб кайнагани куйди. Киз уз идишларини ювиб, куритиб, жойлаштиргунча чойнакдаги сув кайнади.
Киз кайнаган сувни тукиб ташлаб чойнакни четга суриб куйдида ошхонани тарк этди.
У машмашага сабаб булган кир чойнакни тозалаб чикиб кетганини бошкалар илгамади хам.
(Давомини укинг...)


3/29/2008 11:50:11 PM
Изтироб маъбуди...

Вокеий хикоя

Канадага келганимдан кейин орадан бир ярим йил утиб онам каттик огридилар. Олдинига менга айтишмади, ахволлари огирлашгач акам телефон килиб "Келмасанг булмайди, онам сенинг исмингдан бошка суз айтмаяптилар" дедилар.
Кузимга дунё коронгилашди. Хаётимда онасини ёмон курадиганларни учратганман. Тилларидан тукилаётган сузлардан аъзои - баданим жимирлаб, кулокларимга ишонмай эшитганман. Бундайлар купмас, аммо бор. Онам менинг калбимдаги титраб турган туйгу, огригим, халоватим. Олдинга етаклагувчи куч, таянчим, ишончим, сабр - бардошим. Чехрамдаги доимий табассум, бугундан эртанинг чарогонрок, эзгурок булишига ишончим онамдандир. Факат онамгина мени бир лахзада огир карорларга келишга уннай оладилар зотдирлар.

Ушанда хали чет эл хаётига куникиб улгурмагандик. Узим хам, турмуш уртогим мактабга катнардик. Одатда Эдмонтонда киш узок давом этади. Хатто бир эски мошина олишга имконият булмаганидан болаларни кишда азоб билан мактабга, бокчага пиёда етаклаб узимиз автобусдан автобусга алмашиб мактабга етиб боргунча нафасимиз халкумга тикилиб юрган пайт эди. Аммо дунёда шундай дакикалар борки сенинг нимани хохлаётганинг ёки нимага имкониятинг етиши билан хисоблашмайди. Кузимни чирт юмиб икки ёш болани дадасига колдириб юртга караб учдим. Куз ёшлару, илтижолар яраганнинг рахм шафкатига етдими, онажоним аста секин тузала бошладилар.

Менинг келганимни эшитиб кариндошлар бир-бир келиб куришди, келолмаганларини узим бориб зиёрат килдим. Сайр хам сайр, саргардонлик хам деганларидай узок айриликдан кейин онам бахона якинлар билан дийдорлашдим. Бир куни нонушта пайти онам "Кизим, нариги кишлокдаги Халима аммангни бир куриб кетсанг яхши буларди. Жуда касалланиб, холсизланиб колганлар. Карайдиган бир кишиси йук бечорани" - дедилар синик овоз билан. "Нега энди угил, кизлари борку?" - дедим хайратланиб. "Фарзандлари узининг оиласига зурга, орттириб бир нима килолмайди кизим, яхши келин тушмади, йукса бир бурда нонини аярмиди. Хафтада, ун кунда мен хабар олиб турардим, бориб ёрдамлашиб, кунгилларини олиб келардим. Мазам кочгандан бери холлари нима булди билмайман. Касалхонада осма уколни тагида ётиб хам шу амма бечорани уйладим - онамнинг кузларига ёш югурди. Бориб бир кур. Эринма..." Мен онам бу гапни уз-узидан айтмаётганларини ич-ичимдан сезсамда уша аммани ёшлигимдан унча яхши курмасдим. Мени "Кози хотин" деб чакирардилар кичкиналигимда.

Аммо бошка болалар амманинг кетидан колишмасди. Улар матал айтишни, ичакузди хангомалар тукишни, чанг чалишни койиллатар эдилар. Амманинг "Кози хотин" дейиши кичкинагина юрагимни каттик огритганини шу лахзада хам сезмокда эдим. Нимагадир Эдмонтонда менга инглиз адабиётидан дарс берган адабиёт фанлари доктори Дале Риплей деган инсоннинг гаплари хаёлимга келди. "Дилсора сенда кекса калб бор. Сенинг туйгуларинг сендан анча олдин улгайган" - дерди у. (old soul)Бу дегани балки ходисаларни кексалардек талкин килиш, дунёни кекса куз билан куриш деганидир. Ким билади, балки бу сузнинг мен билмаган яна минг бир маъноси бордир. Балки уша соддагина какажон амма хам мендаги кандайдир хислатни сезгандиру, ифодалагани бир лойик суз тополмагандир. Харкалай "Кози" деган сузни хам, болалик назари билан халиги аммани хам яхши курмасдим.

Халима амманинг Каромат деган кизи мен билан бир синфда укирди. Жуда камсукум, беозор киз эди. Соддагина бировга огирлиги тегмайдиган бу кизни жуда ёктирардим. Уларнинг уйларига уйнагани борай деб онамни безор килардим гохида. У оила бошкалардан жуда фарк киларди. Камбагалгина булсада уйларида доимо уйин-кулги, кунгил очиклик бор эди. Мен кичкина булсамда онам мени ишдан бушатмас эдилар, аммо амма Кароматга юмуш буюрганини хеч курмасдим. Бу оилада бошкалар ружу куядиган ховли - жойни фасон килиш, бошкаларнинг назарида рисоладагидай куринишга интилиш курмасдим. Аммо Кароматдан катта кизлари жуда енгил буйи етиб оилага жуда куп мусибатлар келтирди. У зар тун тикиш учун буюртмалар олиб тикилган тунларни буюртмачига бермай сотиб юборгани хакида миш-мишлар таркалиб турарди. Бир куни унинг эри "Кизингни карзларини тула" - деб амманинг уйига икки боласи билан келтириб ташлаганини онамдан эшитдим. Тугриси ушанда аммага ичим ачиганди. Бечора уйларини бузиб чуп чарсини сотиб халиги кизининг карзига хисоблаб берди. Бокчадеккина ховли харобазорга айланиб колгани ёдимда.

Орадан шунча йиллар утиб бугун биринчи бор болаликнинг бегубор пайтлари утган уша ховлига секин янинлашдим. Ёкимсиз гижирлаб очилган эски дарвозадан охиста утиб "Амма... Амма.." деб ичкарига кириб боравердим. Онамнинг таъкидлаганлари буйича кичкина хужаранинг эшигини очганимча амма мени эшитмайдилар. Дарвоза олдидаги мехмонхонага куз киримни ташлаб, шу хонада утириб биз катта кичик кизлар амманинг катта кизларидан зар дуппи,келинлар киядиган зардузи тун тикишни урганганимизни, кизик - кизик хангомаларни бир-бир ёдга олдим. Уша - уша болорлари кийшайиб ётган огилхона... Уша - уша кия чупга илиб куйилган соколли эчки... Супа юзида чумоли тудалаб ташлаган кум анча - бунчада холида одам юрмаслигини курсатиб турарди. Бир томонда чуп-чарс бир томонда куриган ут, бошка томонда тушакдан чикариб ташланган чагит(пахта) уваланиб ётарди. Уйлар куримсиз, хужрамонанд, деразалари ойнасиз, бум буш. Ховлининг кибла томонида бузиб чуп-чарси сотилган бир катор уйлар бир неча йиллар олдин кандай бузилган булса шундайлигича харобазор булиб, шур тупрокдан усган тиканлар кип-кизил гуллаб ётарди.Бурчак бурчакда гижимланиб эскириб кетган эски туски кийим кечак... "Учогинг совимасин" деган сузнинг маъносига етгандай булдим шу кун. Учок бошидаги товук титиб ташлаган кул аралаш ахлат, чанг уриб кетган копкоксиз козон ойлаб бу учок олов курмаганидан мунгли хикоя айтарди.

Обод жойга кирсангиз кукрагингизни тулдириб нафас оласиз, танингиз хузур килади. Мен шу дамда шу туйгунинг тескарисини хис килмокда эдим. Таним увишиб, юрагим сикилмокда эди. Секин юриб деразага якинлашдим. Ойнанинг кирлигидан ичкарини аник куриб булмасди. Бир деразанинг бурчаги синиб тушганига нигохим тушиб эгилиб ичкарига карадим. Карадиму, дахшатдан аклим шошиб колди. Шоша - пиша калима угирдим. Ичкарида узик - юлик шол устига ташланган яримта курпачада инсон скилети буришиб ётарди. Калла оркага кияланиб, мурданинг огзи очилиб колганди. Бир ховуч оппок соч титилган кигиздай гажилган... Куз дегани коп корайиб суяк ичига кириб кетган... Юпка тери суякка шунчалар махкам ёпишган эдики аммани кузгатишса тана титилиб кетади деган фикр хаёлимдан шув этиб утди.
Бир оз нима килишни билмай супа юзида колдим. Атрофда биров куринмайди. "Улик мени ермиди?" - беихтиёр ичкарига интилдим.

"Амма.. амма" секин курпачага якинлашдим.Балки сузларимга ишонмассиз, халиги тана, устихонга ёпишиб кетган тери кимирлади. Юз кисми мен томонга унгарилиб нурсиз, арвохмонанд кузлар секин очилиб менга термулди.
- К-им-сиз? - мушукнинг боласидан чикадигандай ингича товуш эшитилди.
-"Мм-ен бу мен. Аммажон сизга нима булди" - аъзойи баданим титрарди.
Мен узимни таништиришни хам хохламасдим шу лахзада. Кимлигимнинг узимга хам ахамияти колмаганди гуё. Юрагим йигларди, шу аёл билан бир замонда яшаётганимдан, менинг хаётим билан унинг хаётини солиштириб булмаслигидан узимни гунохкордек сезардим. Мен "Юрагим йигларди" деган сузни жуда эхтиёткорлик билан айтмокдаман. Мен шу лахзада калбнинг рост огригини сезмокда эдим. Каршимда ёги чикиб, котиб, корайиб кетган кичкинагина тушак устида бир ховуч булиб ётган вужуд бир бутун изтироб дунёсига кирол эди. Кузини дунёнинг зар-зевари тутганлар хаётнинг асл киёфасини куриши керак булган изтироб маъбуди эди у...

Бироз узимга келиб хонадаги хиддан юрагим укчиётганини сездим.
- амма мен сизни олиб кетаман - дедим кийналиб. Мен Майрам аяни кизлариман. Дилсораман.
Амма менга шундай каттик тикилдиларки, куркиб кетдим. Кейин жойларидан кузгалиб мени кучокламокчи булдилар."Качон келдинг онажон...?" - дедилар чираниб.
"Харкалай танидилар" - кунглим уртаниб кетди. Шунча огир йиллар суронида дунёдан бегона булган шу аёлнинг хотирасига мен бегона булмабман.

Онам бечора касал булмасларидан олдин амманинг бор - йукларидан хабар олиб турган, узлари касал булгач эса амма нима булганидан хабарсиз уйларида бечора булиб колиб кетаверган эканлар билсам. Аммани уйдан болани кутариб чиккандай кутариб чикдим. Хатто гудакдан хам енгил эди бечора.
Мошинага ёткизиб, уйга олиб келдим. Шифокор чакириб аммани курсатдик. Акамнинг аёллари аммани ювиб-тараб парваришлай бошладилар. Мен кулимдан келганча кийим кечак дори-даво олиб бердим.

Аста-секин хожатларига узлари чикиб-кира бошлаган амма кейинги кунларда ховли юзида бир оз айланиб юрадиган булдилар. Орадан бир оз муддат утиб болаларимнинг олдига кайтадиган вакт етиб келди. Эрталаб нонуштага тупланганимизда амманинг уйда эмасликларини сездик. Мен хавотир олишни бошладим. Онам кулимсирадилар:"Амма озгина кучлари булса бир жойда утирадиган аёл эмас. Кетишингни биладилар, бир пастдан кейин келиб коладилар"
Тушга якин тутзор оралаб секин келаётган аммага кузим тушди. Келиб мени упиб курдиларда, халатларининг орасидан кичикрок халтада оппок шурттаккина курт тутдилар: "Болаларингга олиб бор кизим" Кунглим алланечун булиб кетди. Каёкка кетдингиз шу холда амма, узилиб коласиз - дедим хавотиримни яширмай.
-Дам олиб, дам олиб уйларимни тозаладим айланай, товукхона булиб кетган эди узиям.-
Янгам сухбатга кушилдилар. "Ойижонимни маъзалари булмай биз хам узимиз билан оввора булиб колдик амма. Мен узим бориб уйларингизни тозалаб бераман. Сиз ойимни олдиларида юраверинг, зерикмайсизлар." Янгамнинг сузларидан хижолат сезилиб турарди. Бу мехрибон аёлнинг сузлариги хижолатдан севиндим. Мен уша куни аммани сувратга туширдим. Кечки пайт хамма билан хайрлашиб яна тугулган уйимни тарк этдим.

Орадан мана яна икки йил утиб кетди. Хар замон кунгирок килганда онамдан аммани сурайман. "Эл" деб "Халк" деб тулиб тошиб гапирганда уша аёлнинг суврати куз олдимга келади. Бундайлар жуда куп, сон саноксиз. Сахарлардаги жаноза хабарини "Оллох кераклик килибди" - деб оддийгина каршилаймиз. Унинг оркасида очлик, хорлик, зорлик борлигидан кузимизни юмамиз. Бир-бирига окибатсизлашиб кетаётган одамларни уйлаб кунглим чукади.
Иложсизликдан уртанаман. Нимадир килайлик ахир - деганда аридай нишини куксимга санчаётганларнинг кузига шу аёлнинг сувратини михлаб куйгим келади. Хамма нарсани сиёсий уйин деб биладиганлар, куксингда ёниб турган утни осонгина "Сиёсий хатога" чикарадиганлардан нафратланиб кетаман. "Хою-хавасга берилган аёл" деб ёзганларга ачинаман. "Иншооллох, эзгулик бир кун эзгу булганлигини исботлайди"

Деразангдан тонгги шуълалар,
Муралайди хадиклар билан.
Кийналади инграниб чиккан,
Оёгингга тикламогидан.

Сен касалманд эмассан, ёлгон,
Мадоринг йук тикка тургани.
Сенинг дардинг хар кунги ёвгон,
Улар сукир шуни кургани.

Кузголасан минг нолиш билан,
Санчик тигин санчар белингга,
Хаёт хукми бунчалар мужмал
Суянасан огриб кулингга.

Кандай килиб олай дардингни,
Унта, юзта эмассан ахир.
Суртолмайман кузга гардингни,
Иложсизман пешонам тахир.

Титратади аъзойи таним,
Хушларимни кетар учириб,
Бу дунёга нима деб келдим,
Нима килдим мен фарзанд булиб.

Гумрох босган кимори дунё,
Каричига сигмайман элим.
Улар хакдир узича гуё,
Мен соковман, уртанар дилим.

Кунларингдан кузим юмишга
Тошдан юрак керак онажон,
Овозимни тирик кумишга,
Ёмонларда йук сира имкон.

Иложсизман пешонам тахир...
(Давомини укинг...)


12/23/2007 4:26:50 PM
Ажиналар байрамидан бир зиё

Шимолий Америкада "Халловин" деб атладиган бир кадимий маросим болалар байрами сифатида сакланиб колган. Унинг дунёнинг бир неча мамлакатларига таркалганлиги хакида хам жуда куп маълумотлар бор. Бу маросим одатда куз уртасида, тугрироги октябрь ойининг уттизинчи кунида нишонлансада, бир ой олдинрок тайёргарлик ишлари бошлади. Кадимда ерли ахоли бу маросимни узларини ва хосилларини ёвуз кучлардан куриклаш учун утказишган. Таналарига, юзларига буёклар суриб, хар хил куркинчли кийимлар кийиб олов атрофидан айланиб уйнашган. Тогораларни даранглатиб куркинчли овозлар чикаришган. Бугун у уз маъносини узгартирган булсада Канада хукумати уни болалар байрами сифатида саклаб колиш учун карор кабул килган. Бугунги "Халловин" олдингилардан анча фарк килади. Ховлилар хар хил куркинчли арвохларнинг сувратлари, дахшатли кугирчоклар ва чироклар билан безатилади. Ошковок бу маросимнинг рамзий белгисидир. Ошковокнинг ичи уйилиб, хар хил одам калласи шалига келтирилади ва ичига шам ёкиб куйилади. Шу куни ошковок пироглар ва ошковок шаклидаги ширинликлар тайёрланади. "Халловин" нишонланадиган окшом болалар, баъзи катталар хам хар хил куркинчли кийимлар, никоблар кийиб олиб ховлиларнинг эшикларини такиллатишади ва ширинлик сурашади. Хамма ширинлик таркатиш билан оввора. Бундай олганда нимасидир Рамазон ойида болаларнинг эшикма-эшик юриб рабибан айтишига ухшаб кетади-ю, тушингда курсанг учук урадиган кийимлари ортикча.
Бу йил мен ишлайдиган компанияда "Халловин" куни туш пайтида катта кеча ташкил килинди. Ажиналар байрамига оёгинг тортмасада, гохида бошка бир халкнинг мадиниятига хурмат сифатида узингни четга олмасликка мажбур буласан. Катта концерт зали гира-шира эди. Аммо турли рангдаги чирокларнинг ёниб учиши галати гузаллик бериб турар, ажина либосини кийиб олганларни таниш имконияти йук эди. Оёгим тагида ниманидир босиб юбордимми, киноларда кабристонни дахшатли килиб тасвирлаш учун фойдаланиладиган арвохнинг чинкиришига ухшаган овов чикиб утакамни ёрай деди. Бир хамкасбим билан озгина ширинлик ва шарбат олиб узимизни четрокка олдик. Кеча сунгида либослар танлови утказилди. Энг "зур" аникроги энг куркинчли либос сохиби мукофотланди. Танлов урталарига етганда эшик очилиб новбатдаги либосини намойиш этаётган одам кириб келди. У компания директори эди. Хамма карсак чалар, аммо мен котиб колган эдим. Нега дейсизми? Йук, кийган кийимининг куркинчлилигидан эмас аксинча...
Унинг эгнида кук бекасам чопон, бошида андижонча дуппи, белида хошияли кизил белбог бор эди. У кулини узбекчасига корни устига куйиб атрофга караб жилмайганча бошини кимирлатиб турарди. Хамма карсак чалар, менинг эса бошимдан оёгимгача калтирок босган эди.
Балки бу хонадагилар бу кийимни биринчи марта кураётгандир. Балки бу хонада бирор инсон бу узбек халкининг миллий либоси эканлигини билмас. Аммо уша нур ёгилиб турган либос куркинчли арвохлар ичига фаришта кириб келгандай туюлди менга.
Байрамдан сунг фурсат топиб бошлик хонасига кирдим. Ундан бекасам чопон ва Андижонча дуппининг Канадага келиш тарихи тугрисида сурамокчи эдим. Бироз гаплашиб утиргач гапни чопонга бурдим ва бу кийим менинг халкимга хос миллий либос эканлигини айтдим. У урнидан туриб кетди. "Мен Эдмонтонда узбекларни учратаман деб уйламангандим" - деди хайратини яширмай. Бир-иккита рус миллатидагилар билан русча гаплашишимиздан у мени хам Россияли деб уйлаган экан. Унинг айтишича бундан беш йил олдин компаниямиз Узбекистон ва Козогизтон билан шартнома асосида ишлаб бошлаган ва у шу йиллар ичида уч марта Узбекистонда булиб кайтган экан. У менга, менинг тугулган шахрим Бухородан олган таъсуротларини сузлаб берди. Гап орасида "Ассалому-алайкум" "Хуш келибсиз" деди кулиб. Калбимдан дунёча фахр туйдим. Бошликнинг хонасидан чикиб концерт зали олдидан утарканман, уч йил давомида кузларим дунёси кабул килолмаган ажиналар маросими безакларига мехр билан караб куйдим.
(Давомини укинг...)


11/22/2007 11:32:31 PM
Тутихон

Менинг онам колхозчи эдилар. Кишлокнинг бошка аёллари сингари кишин-ёзин далада ишлар, факат пилла махали бир ой уйда утириб пилла бокар эдилар. Уша пайтлар пахта терими, теримнинг биринчи куниданок жанговор тус олар, иштони липпасига кистирилган гудакларгача буйнига румол осилтириб онасининг кетидан жуяма-жуя юрарди. Мактабдан тортиб духтирхонагача така-так беркилар, хатто йулдан утаётган мошиналар тухтатилиб шафёрларга пахта тердирилар эди. Терим пайтида маърака килмокчи булганлар раиснинг рухсатини олиш учун хафталаб кетидан юришарди. "Пахта инспектори" деб аталадиган лавозимдаги киши ховлима-ховли юриб хотинларнинг кишда ситиб курпа килишга деб яширган бир этак ярим этак пахтасиними, пахтазордан ут терганда илашган куракми топиб олиб оилаларни хонавайрон киларди. Одамлар тушликка хам келмай, белларини кутаролмай колгунча тикланмай пахта теришар, канор-канор пахтани елкалаб шейпонга кутариб келишарди.

Ёшим олтидамиди ёки еттидами аник эсламайман. Ишкилиб уша ур-йикит теримлардан мен озод эдим. Мени пахтазорга йулатишмасди. Сабаби, дори сепилган ердан пахта териб уч марта кайта - кайта саргайма булиб хаммани куркитиб куйган эдим. Хар сафар саргайма булганимда икки ойдан купрок касалхонада огир ахволда ётиб чикканман. Хатто бир кун келиб соппа-сог киз булиб кетишимга на онам, ва на бийим ишонардилар. Бир кеча онамнинг духтир "Кизчани укситманглар, умри калта" - деганини айтиб йиглаганларини эшитганман. Кушни кишлокдан мактабни эндигина битирган кизнинг жигари пахта дорисидан титилиб дунёдан утгани, мени оилада янада азиз килиб юборганди. Эрталаб туриб хамма менинг рангимга термулар, менинг рангим соглигим тугрисида ниманидир билдирувчи ягона улчов эди. Хаво жуда иссик кунлари офтобга чиксам нафасим етмай коларди. Шунинг учун узимни асраб соя-салкинларда юрардим.

Уша туз-туполон кунларнинг бирида онам пахтадан келиб нон ёпишга тушдилар. Эрталаб кориб кетган хамирлари ачиб кетган, бир ёкда мол-хол оч колиб бакиришга тушганди. Иссикда сувсаб окариб кетган лабларини кудук сувида чайиб, харсиллаб сигир-бузокларга овкат отар, кайтаётиб тувукларга сув солиб, дон сочардилар. Икки орка утинни харсиллаб кутариб келтириб тандир ёнига ташладилар. Ут ёкиб, нон пиширдилар. Нонларни саватга ёйдиларда, яримта нон билан бир коса каттик олиб, ток соясига куйилган карт устидаги дастурхон ёнига келиб утирдилар. Усти ёпиб куйилган узумдан огизларига солиб апил-тапил овкатлана бошладилар. Бир онамнинг кулларини ювганларида тирсакларида колиб кетган пахтанинг коп-кора ширасига, бир буйниларини кириб кизартириб юборган чангалок изларига, бир ёвишга вактлари етмаган кир оёкларига караб бир нималарни уйлардим. Онам кийган кук халат пахта далада юравериб ситилган, бошларидаги румоллари офтобдан окариб кетган эди. Онамнинг бармоклари пахта махали ёрилиб конаб кетар, кечаси кулларига вазелин суриб, шигиллок халта билан ураб ухлар эдилар. Бечора онамнинг чехраларидан канчалар толикканлари сезилиб турарди. Кузлари чарчаган, пешаналаридаги ажинлари чукурлашиб кетгандек эди. Гудак холимда онамга караб утириб рахмим келгани эсимда. Аммо мен онамга ёрдам хам беролмасдим. Чунки духтир бир килограммдан ортик юк кутаришни менга такиклаган эди. Хатто китоб дафтаримни хам мактабга акаларим кутариб борарди. Мен эса кайрагочдан олинган шарбат билан зурга тик юрардим.

Онам овкатланиб булиб кушни хотин пахтага чакиришини кутиб ёстикка бошларини ташлаб, кузлари илинди. Бир неча дакика утар-утмас каттик ухлаб колдилар. Салгина очилиб колган огизлардан хуштак чалганга ухшаган овоз чикар, хатто чивин юз-кузларига кунаётганини сезмай ухлаб ётардилар. Кулимга кичкина сочикни олиб онамни секин елпий бошладим. Бир махал куча томондан икки уч-кишининг каттик-каттик гапиргани эшитилди. Шу лахзада онамни биров уйготиб юборишини хохламасдим. Югуриб бориб дарчадан мураладим. Бир дакика утмай кушни аёл сакраб остонадан утдида "Ойянга" "Хей ойянга" деб халлослаб чопиб кела бошлади. Онам кузларини очиб "Ха" деяр демаслари "Тутихон" "Туринг Тутихон" деб пичирлаб дарчадан чика сола, узини бокка урди. Онам бечора шошиб колганларидан этакларини олиб уйга кочиб кирдилар. Орка деразани очиб узларини ташкарига отдиларда, одам буйидан баланд булиб усиб ётган маккажухори ичига кириб кетдилар. Онамнинг бирор нимадан шунчалик курккаларини эслай олмасдим. Мен хаммани дахшатга соладиган "Тутихон" деган суз нима эканлигини билмас эканман ушанда. Куз олдимга "Тутихон" деганда куркинчли нарсалар келарди. Балки уриш киноларда курганим, бахайбат куролларгами, йирткич махлукларгами ухшатган булсам ажабмас.
"Тутихон" келганини эшитиб курккан булсам хам секин ховлига тушдим. Шу пайт дарвоза очилиб, олдинда фасон булиб кулранг кофта-юбка кийган, урта буй, малларанг сочи оркага турмакланган шахарлик хотин, кетидан галстук такиб шляпа кийган икки-уч эркак куринди. Эркаклардан бирини танидим. У кишлокнинг бригадири эди. У эски костумининг устидан белбог боглаган, хашамдор жаноблардан фарки бир карагандаёк сезиларди. Уша пайтлари кишлокда аёллар бу аёлга ухшаб кийинишмасди. Баъзи-баъзидагина шахарга укишга кетган битта-яримта талаба кизлар шунака оёкларини очиб пошна баланд туфли кийиб келишарди. Бу хотин уша талаба кизларга хам унча ухшамас, семизрок, баданига ёпиштириб тор кийим кийган, юриш туришидан эркакларга хослик сезилиб турарди. Халиги уч эркак шу аёлнинг огзига караб турар, уларнинг харакатлари бир караганда жуда кулгили туюларди. Ховлига кирганлар менга якинлашганда чиройли килиб "ассалом" деб салом бердим. Улар саломимга алик олишди.
Халиги аёл келиб мени гапга сола бошлади. "Уйда ким бор?" "Хеч ким, битта узим" дедим. "Онам Тутихон келаяпти деб деразадан сакраб кочиб кетдилар" - дедим халиги хотинга сурашга хам хожат колдирмай. Халиги эркаклардан иккитаси хохолаб кулиб юборди. Хотин хам бир дакика менга караб кошларини чимириб турдида, кейин кулиб юборди. "Сен жуда аклли экансанку-а? Шунака де... Тутихон келибдими? Отинг нима?. Мен отимни, нечанчи синфда укишимни яна у сурамаган нарсаларни хам кушиб айтдим. У хотин жуда куп нарса суради. Хаммасига жавоб бердим. Охири "уйларингда курак борми?" - деди сумкасидан сакич чикариб бераркан. Шундай хурсанд булиб кетдимки мен билан гаплашаётган "шахарлик" хотинни кувонтиргим келарди. "Ха - дедим секингина, чердакда акамлар олиб келган курак бор" Хотин оркасига угирилиб кук куйлак кийиб, галстук таккан эркакка угирилди. "Эшитаяпсизми? Чердакларида курак хам бор экан" Эркаклар четга олиб куйилган нарвонни суяб дарров чердакка чикиб кетишди. Халиги аёл эса оёгидаги туфлисини ечмасдан хамма уйларга бир-бир кириб чикди. Хатто ошхонага, хашакхонага, кумирхонагача кириб куздан кечирди. Билмадим, акамлар кеча олиб келган ярим коп куракни йукотиб улгуришган эканми, харкалай чердакдан уч дона куракдан бошка курак топилмади. Шундай булса хам тилла топгандай улар узундан узок бир нималар ёзишди. Мехмонлар кандай келган булса шундай чикиб кетишди. Аммо халиги хотинни бир гапидан кейин жуда ёмон куриб колдим. "Уч юз ёзинг, хаккингиз кетмайди бу искиртларга. Пахта учун бутун юрт оёкка турганда бу хотинчалар тухум босиб уйда утирини" - деди когоз тулдираётган эркакка караб. Кунгиллари жойига тушгач эса олдинда уша хотин, кетидан уч эркак ховлидан чикиб кетишди.
Онам шу кетгунча пахтага кетган эканлар шекилли кеч тушгунча ховлида бир узим юрдим.
Кечки овкат махали хамма уйга кайтганда булган вокеани уйдагиларга айтиб бердим. Бир дакика хамма менга куркув аралаш хайрат билан термулиб колди. Кейин хаммалари бир варакайига ховлини гумбурлатиб кулиб юборишди. Хамма тухтамай куларди. Амаким тиззаларига уриб-уриб, кузларидан дув-дув ёш тукиб кулардилар. Мен нима шунчалар кулгули эканлигини билолмай хайрон эдим. Мен хамма тумтаракай булиб кочадиган "Тутихон"га пешвоз чикиб яна катта холамдай бемалол хамма гапни гапириб берган, хатто баъзида яширинча олиб келинадиган курак тугрисида хам куркмай маълумот берган эканман. Уша жувондан оиламизга яхшигина жабр етди. Аммо бечора онам менга хеч нима демадилар...
Бироз улгайиб "Тутихон" деган аёл туман миршабхонасида рахбар булиб ишлаганини билдим. Унинг хамма билан иши бор, кахри каттик, каттиккул, рахмсиз бошлик булганини, унинг дастидан жуда куплар азийят чекканини эшитдим. Кейинчалик унинг номини хамма ёдидан чикариб юборди. Бир куни кишлок оралаб кетаётиб бир боланинг "Тутихон... Тутихон.." деб чакираётганинги эшитдим. У ухшашидан итини чакираётганга ухшарди. Бола мени куриб "Опа итим тишлангоч сизни куркитмасин, четрокда туринг - дедида ярим жилмайиб, - отидан хам билгандирсиз? - деб кушиб куйди. Сен нимани хам билардинг болакай. Пахта вакти уйида ухлаб ётган кампирнинг Тутихонни куриб юраги ёрилиб улганини куп айтишади. Тутихондан кочиб гузапоя устидан сакраган келинчакнинг олти ойлик боласи ичида улиб колиб, кайта фарзанд куролмайдиган холда тирик колганига узим гувохман. Ёмондан дог колади - деб бекорга аймас эканлар...
(Давомини укинг...)


10/3/2007 10:31:53 PM
Бегонага очилган аза

(биринчи боб)

Туни билан кор буралиб ёгиб чикди. Носир кор ёгса кувонадиган дехконнинг боласи булса хам, бугун нимагадир бало казо ёгаётгандай юраги сикилди. Эрта туриб супа юзидаги корни куради-ю, нонуштага кирган хонадонга келиб кушилди. "Келинни чакирмадингми Носиржон?" задагина суради Носирнинг онаси. "Узини уйи булса, оч колса чикиб ер" - бепарво жавоб беришга харакат килди у. Аммо чайнаган нони томогидан зурга утди.
Нонуштадан кейин у ёк, бу ёкка уринган булиб уйга кирган Носир, Нилуфарни сафарга тайёргарлик кураётган холда топди. Унинг кошлари чимирилган, ковоги солик, узокрок сафарга борганда олиб чикиладиган сумкага майда-чуйдасини тез-тез жойларди. "Йул булсин" - кулимсиради Носир. "Адамникига кетаман. Бир ойдан ошиб кетди курганимга" - Носирга карамай жавоб берди Нилуфар. Носир чукур нафас олиб купачага утирди. "Нелу, качонгача ёш болани ишини киласан. Энди оилалисан, эринг бор. Ахир шунака оила курмокчи эдикми? Нахотки хаммасини бир пастда ёдингдан чикардинг." Нилуфар силтаниб йиглашга тушди. "Ха хамма айб менда, сиз оппоксиз. Сизни онангиз хам оппок, синглингиз хам оппок, битта мен коп-кораман. Жонимга тегди учок ёкиб, курим булиб юриш. Мен бунака яшаёлмайман. Ейдиган нарса йук уйингизда. Корним туйиб овкат емасам, ичимдаги бола хам увол булиб кетди..." Носирнинг сабри тугади: "Нелу, каёкка келин булаётганингни билардингку. Биз хам бошкалардан кам яшамаймиз, кулинг пулсиз колгани хам йук. Ношукур булма. Хали боланг бор-йуклиги хам аникмас, нега увол булади. Биз хам шу шароитда тугулиб катта булганмиз. Хеч биримиз увол булганимиз йук." Нилуфарнинг жахли чикди."Бор дедимку, мен биламанми сизми?" "Уч ой олдин хам шуннака дегандинг, булса янаям яхши, узингни эхтиёт килишинг керак. Озрок сабр килсанг ойлигимни оламан. Узингни юборгунча узим олиб бориб келаман. Кейин бугун кунни кара, хамма ёк кор, сирпанчик." - онасининг гапига кириб хотинни муроса билан йулга солишга уринди Носир. "Менга пулиз керакмас, дадам кетишларида ташлаб кетганлар. Сиз пулингизга онангизга ун олиб беринг." Бу уйламай айтилган гап Носирнинг суягигача зиркиратиб юборди. "Нелу, кетсанг кайтиб келма!" Носирнинг овози калтирар, Нилуфарга укдай термулиб, гезариб кетаётганди. Нилуфар юраги шув этиб кетди. Куркдими ёки... ёки Носирга булган мехри калбини тирнаб утдими? Ахир уни жонидан ортик севардику..! Севги бошка хаёт бошка!" - юрагини музлатиб утди аллакаердан келган фикр - севдим деб ит кунида уламанми?" Киз узини кулга олди. Кулини белига куйиб гердайиб каради эрига. "...Халиям кайтиб келгани кетаётганим йук. Керак булсам,- ургу берди Нилуфар - узиз бориб Тошкетда яшайсиз. Булмаса ихтиёрингиз. Адам уй олиб бераман десалар ноз килдингиз, керакмас дедингиз, нимангизга гордыйлик киласиз-а, нимангизга."

Носирнинг бардоши етмади. Уйлангандан бери шу маш-маша. Хар куни дилхиралик. Ота-онаси хам углимиз сикилмасин деб индамай куйишди. Нилуфар борган сари кеккайиб борар, Носирнинг оиласини оёги билан курсатмасди. Уларнинг козонида пишган овкатни руй-рост нари суриб куярди. Хохласа уйидан чикиб ул-булга карашган булар, хохламаса уйидан хам чикмасди. Унинг хусни жамолидан хушини йукотган Носирнинг хам куксидаги алангалар бир йил утмай сусайиб колганди. Сахарда чикиб кетиб кечда оёги тортмай уйига кайтарди. "Унда хомиланг нима булади, ахир болам бор деяпсанку, ёки ёлгонми?!" - деди Носир Нилуфарга тик караб. "Харкалай сизнинг бир пар нонингизга зор булмайди!" - бармогидаги Носир туйида таккан никох узугини олиб отиб юборди Нилуфар. "Нилуфар кайтиб келма!" - сумкасин кутариб уйдан чикаётган хотинининг оркасидан алам ва газаб билан суз котди Носир. Шу махал Носирнинг калбининг кайсидир четида, нимадир, Нилуфарнинг ростдан хеч качон кайтиб курмасликни истаётганди. Бу алданган мухаббатдан кайтган садо эдими...? Аммо яна нимадир куксини гижимлар, иложсизлик кийнарди уни. Носирнинг онаси чикиб углини койиб келинини уйга овраб олиб киргиси келиб турсада, эрининг "Узларига куй, шунча кушилиб нима килдинг. Иккаласи хам энди бола эмас" - деган сузидан кейин иложсиз уйдан чикмай ич-этини еб утирарди. Келининг супадан секин кадам босиб келишига караб кузи ёшланди. Паридай келин. Канча орзу умид билан уни уйига олиб келганди. Унинг келишган кадди коматига, хусни жамолига караб лол булганларни куриб боши осмонга етган, ширин тилидан узини осмонда сезганди бечора. Балки айб узидан утгандир. Туйдан кейин Нилуфарнинг кулини совук сувга урдирмади. Нима булса кизларини югуртирди. Доим келининг тарафида турди... Носирнинг онаси огир хурсинди.

Бир неча дакикадан кейин янгигина кори куралган дарвоза олдига кушнининг яшил жигулиси келиб тухтади. Носир халталарни орка эшикдан жойлаштириб, мошинага утирган Нилуфарнинг оркасидан эшикни каттик ёпдида хатто хайрлашмай дарвозадан ичкарига кириб кетди...

(иккинчи боб)

Жамшид уйкудан уйгониб деразадан тушиб турган ёругликка кулини тутиб соатига каради. Ишга кетадиган вактига якинлашган булса хам Зебонинг кимир килмай ётишининг сабабини билганидан, секин эгилиб Зебонинг чакагидан уптида, урнидан турди. Йулакнинг чирогини ёкиб сикин атрофга назар солди. Эътибор бермаган экан Зебо эшикларга янги тиккан пардасини осибди. "Уйга жуда ярашибди" - хаёлидан утказди Жамшид. Зебо жуда ораста аёл. Уй эшикни чиннидай тутади. Пазанда, чевар, ширинтил. Биттагина гудакдан кисдида худо. Ширин хаёлини булган совук фикрдан "Ух" деб куйди Жамшид. Узидан утди. Зебо биринчи курс эди ушанда. Камтаргина соддагина, истараси иссик киз эди. Кишлокдош деб бошкалардан химоя килиб юрди-ю, узи ёктироб колди. Зебо хам уни акасидай хурмат килар, хеч шубха-гумонга бормасди. Пахта мавсуми тугагунча бир -бир ларига жуда якинлашиб кетишди. Ораларида кайнок мехр пайдо булди. Бир кун... Соддагина кишлок кизи хомиласи борлигини сезгач узини куярга жой тополмай колди. У исноддан кура улимига хам рози эди. Отаси "Кизим эндигина укишга кирди, укиши тугамаса турмушга чикармайман" - деб Жамшиднинг ота-онасини кайтаравергач, куркиб кетган Зебо йиглаб-йиглаб хомиласини олдириб ташлади. Такдирни каранг хомилани олдириб ташлаганларидан кейин икки ой утиб отаси розилик берди. Куп утмай туйлари хам булди. "Эссиз... У ёш булса мен аклимни таниган эдимку..?! Шунча кийнадим бечора кизни.."- Жамшиднинг юраги эзилди.

Хисир-хисир нонушта килиб кейинди. Секин когозларин папкасига жойлаб эшикни авайлаб ёпганча ишга чикиб кетди. Ярим тунда уйкуси кочиб, кайта ухлай олмаган Зебо, эрининг турганини сезиб ётса хам одатидан ташкари урнидан турмади. Боши гувлаб огрир, бир ойдан бири миясига келиб тинчлик бермаётган фикр борган сари кучайиб борарди. Яна бирор соат уз хаёллари билан корилиб ётган Зебо ниманидир эслаб колгандай шошилиб урнидан турди. Ювиниб чикиб икки учта кийимини йигиб кора чарм сумкага солдида, ошхонага утди. Чой куйди. Кайнаганда кунгли бехузур булиб, чойни дамлаш урнига учириб куя колди. Ухламай чикканига йуйди. Ошхонадаги Жамшид билан тушган расмига тикилиб колди. Худди бир-бири учун тугулганга ухшарди. Томогига бир нима тикилиб йиглаб юборди. Узок йиглади. Уксиниб-уксиниб йиглади. Кейин урнидан туриб кул бетини совук сувда ювдиди, Жамшиднинг иш столи ёнига келиб секин курсига утирди. Когоз калам олиб ёзишга тушди. "Жамшид ака, мен кетаяпман. Илтимос мени изламанг. Хатони узим килдим, ун йил сизни хам узимга кушиб азобладим. Окибатини билардим, ушанда. Сиз хам кайта - кайта айтдингиз. Кулок солмадим. Одамларнинг гапидан куркдим. Отамни, акаларимни эл уртасида юзи кора килгим келмади. Келинг хаммасини унутайлик. Бу азоб билан яшагунча... Хеч булмаса биттамиз бахтли булишимиз керак. Уйланиб, фарзандлик булмагунингизча Хоразмга кайтмайман. Онамларга хам узим хабар етказаман. Мен сиздан ёмонлик курмадим, сиз хам рози булинг. Угил курсангиз исмини Шохижахон куйинг - иккаламиз доим орзу килганимиздек...
Гамгусорингиз Зебо"

Хатга кайта куз югуртириб хунграб йиглаб юборди. Урнидан туриб тортмадан чарм халта олдида ичидан пул олиб санай бошлади. Бир дастани санаб олгач, бироз уйланиб колди. Санамасдан яна бир даста олиб пулига кушдида, колганини яна жойига солиб куйди. Кийиниб, чарм сумкани кутариб кучага чикди. Зебо бир неча йилки елкасида огир юки бордек сезарди, бугун шу юкдан фориг булиш учун уйидан, суюкли жуфтидан кечиб узи билмаган томонга кетаётганди.
Автовокзалга етганда ола-говурдан кулоклари битаёзди. Бир томонда кассета сотаётганлар варанглатиб куйган мусика, мошиналарнинг шовкини, бошка томонда одамларнинг бакир-чакири. Одамларга совук хам таъсир килмайди-я хаёлидан утказди Зебо. У атрофга куз югуртирдию, бири-бирига гал бермай, Тошкентга кетадиган йуловчиларни излаётган хайдовчиларга якинлашди. "Тошкентга икки киши булса кетамиз" - чиййилларди турт кадам наридаги семиз шафёр. Савол назари билан караётган Зебога кузи тушган бакалок амаки, шоша-пиша, "Кани синглим кетасизми? Яна бир киши булса юрамиз" деди Зебога караб. Шу дакикада, новча муйловли йигит хам Зебонинг оркасидан Дамасга караб юрди.

Зебо мошинанинг эшигига борганда шафёрнинг оркасидаги икки кишилик уриндикда утирган кизга караб галати булиб кетди. Куйиб куйгандай Зебога ухшарди у. "Товба..." деб куйди Зебо узига узи. Сочининг ранги хам, узунлиги хам, кадди комати хам бир хил. Факат юзига караб туриб сал фарк сезилмаса жуда ухшаш эди. Факат киз жуда буяниб олган, кугирчокка ухшарди. Зебо эса йиглагани учун ковоклари шишган, буянмаганидан касалмандга ухшаб турарди. Зебо халиги кизнинг ёнида жой бушлигини куриб утирмокчи булди-ю, аммо оркасидан келаётган йигитга кулай булсин деб, кейинги уриндикдаги элликларга кирган онахоннинг ёнига утирди. Халиги киз хам икки-уч марта угирилиб Зебога караб куйди.

Зум утмай мошинанинг эшиклари ёпилиб, катта йулда гиззиллаб юриб кетди. Хаво булут, юракни сикадиган даражада юмрилган эди. Йулнинг биринчи кисми осон утди. Хамма хамрохи билан ниманидир гаплашиб борар, дам-бадам орка уриндикда ота-онаси билан кетаётган уч яшар бола хархаша килиб коларди. Атроф гира-шира булганда йул устидаги бир ошхонага тушиб тамадди килишди. Овкат пайтида Зебо халиги узига ухшаган киз билан танишди. Уларнинг гаплашиб утирганини курган бир неча йуловчилар "Эгизакмисизлар?" деб сурарди. Улар кулиб "Ха Фотима Зухра" деб куйишарди. Бирор соатлардан кейин мошина яна кор босган кенгликларни кок ёриб гиззиллаб юриб кетди. Коронги тушган сари яна кор учкунлай бошлади. Йуловчилар мудраб колишди. Зебо хам уз хаёллари билан узи оввора булиб, кора пальтосига бошини куйгунча мудраб борарди. Чарчаган йуловчиларга, Нилуфар билан куринишидан Хоразмлик булган йигитнинг хиринглашиб бораётгани малол келаётгандай эди гуё. Карама-карши томондан келаётган мошиналар Дамас ичини бир дакика ёритиб гиззиллаб утиб кетар, кетидан яна сон саноксиз чироклар эргашиб келарди. Бир махал Зебонинг кузи илиниб колдими, каттик тараклагандай, гумбурлагандай овоз кулогига кирди. Танасида каттик огрик сезиб додлаб юборди. Хаёлида ер чархпалакдай айланиб кетди. Кул оёги синиб кетгандай булди. Кейин... кейин сезгилари узилиб кетдими рангсиз овозсиз, огриксиз дунёда муаллак колди.

(учинчи боб)

Ярим тунда Шахар Марказий касалхонасини кутилмаган автомобил халокати хакидаги янгилик чайкатиб юборди. Урганчдан чиккан "Дамас" автомошинаси Навоий шахри якинида бахайбат "Зил" юк машинасига катта тезликда келиб урилганди. Милиция ходимларининг айтишича шафёр ва ёнидаги уттиз беш ёшлардаги йигит мажакланиб кетган, яна бир аёл билан эркак касалхонага келтиришда йулда жон берганди. Яна икки аёл билан бир боланинг юраги ураётган булсада, ута огир ахволда, яшаб колишига умид йук эди. Мошинанинг ахволига караб ундан бирор киши сог чикиши мумкинлигига ишониб булмасди. Тошкентдан чакирилган профессор ва шифокорлардан иборат тезкор гурух зур бериб колганларнинг хаётини саклаш учун курашарди. Шахар милицияси халокатга учраганларнинг шахсини аниклашга харакат килар, аммо бу жуда огир эди. Чунки сочилиб, конга коришиб кетган хужжатлар кимга тегишлилигини билиб булмасди. Айникса улган аёл билан огир ахволда ётган аёл бир-бирига жуда ухшар, уларни кимлигини яккол курсатадиган бирор далил йук эди. Профессор умид булмасада, хозирча тирик колган аёлнинг бир ярим ойлик хомиласи борлигини айтгач, масала бир кадар ойдинлашди. Чунки Нилуфар Авазова деган аёлнинг эри унинг хомиладор эканлигини, Зебо Турдиеванинг эри эса аёли фарзандсизлик туфайли оилани тарк этганини айтган эди. Эртаси куни кечга якин мурдалар якинларига бериб юборилди. Огир ахволдаги аёллардан бири кечкурун вафот этди. Шифохона ховлиси якинини йукотганларнинг нолишидан мотам тусини олганди.

Тушдан кейин шифокорнинг хонасига кора чарм куртка кийган, келишган йигит кириб келдию, врач билан кул бериб саломлашди. Узини таништириб гаплашмокчи эканини билдирди. "Утиринг" деган ишора олгач врачнинг кузига тик каради: "Духтир хотинимни курсам буладими? Балки улган аёл менинг хотиним эмасдир. Нега рухсат бермаяпсизлар кириб кургани?" Йигитнинг кузларида ёши котиб колган, лаблари секин титрарди. Гуё у бахтсизликни тан олмаслик учун курашаётгандай эди. Шифокор унга ахволни тушунтиришга харакат килди. Кейин бир лахза ёзаётган когозига караб турдида урнидан турди: "Мен билан юринг". У йулда аёлни таниш кийин эканлигини кайта уктирар экан, тухтаб "Куз олдингизга келтириб курингчи, хотинингизни шу ахволда куришга тайёрмисиз? - деб суради. Катта ялангоч залга киришгач кок тапчанда ёткизиб, устига ок мато ёпиб куйилган гавданинг якинига келиб тухташди. Шифокор йигитга каради "Тайёрмисиз, мен сизга уни таниб булмаслигини айтдим..!?" Йигит холсиз якинлашди. Шифокор уликнинг бош томонини кия очди. Жамшид бир дакика дахшат билан термулиб турдию, овозини ичига тортиб йиглаб юборди. Мурданинг боши эзилиб кетган факат Зебонинг корамтир жигарранг сочлари конга буялиб ётар, Жамшидга зорланиб "бу мен Жамшид ака" деб нажот сураётганга ухшарди. Уликнинг бир кули мажакланиб кетганлигини айтишганди, аммо иккинчиси... Зебонинг оппок, нозик кули... Жамшид кулни кафтлари орасига олиб сикдию, бехол чуккалади.

Куз олдида юраги чавокланиб кетганга, багрида авайлаб асраб юрган гунчасини кимдир оёклари остига олиб эзиб ташлаганга ухшарди. Жамшиднинг нафас олиши кийинлашди, хонадан келаётган кон аралаш алламбало хид кунглини айнита бошлади. Олаётган нафаси хам хаёлида кукрак кафасига етиб бормаётганга ухшарди. Унинг овози хириллаб ранги кукариб кетди. "Ука... Узингизни кулга олинг" - врач кулини йигитнинг елкасига куйди. Жамшиднинг азойи баданидан тер чика бошлади, куллари калтирар, боши айланиб, мадори куриб борарди. Кулогига врачнинг гапи узокдан эшитилди. Кузлари тиниб, томорлари буртиб чикди. Бир лахза кейин томогидан бир нарса отилиб кетгандай хунграб йиглаб юборди. Унинг тогдай гавдаси бир ховуч эт булиб ётган калбдошининг улиги олдида уз кийматини йукотган, муштидеккина юраги тирик эди холос. Жамшид ок мато юпилган уриндикка бошини тираб йиглади. Бир муддат уни уз холига куйган доктор якин келиб секин, сузсиз тирсагидан тортди. "Узингизни кулга олинг" Жамшид урнидан туриб яна тушакка куз кадади. Унинг юраги Зебонинг бу дунёда йуклигини тан олмас... хатто шундай аянчли далил хам бу гамга ишонмок учун етмасди.

(туртинчи боб)

Тонгни бокира дейдилар. Уни сутдек ок, шабнамдек шаффоф дейдилар. Бугуннинг тонги эса бу таърифларнинг бирортасига хам сигмасди. Эринчоклик билан окариб келаётган тонгнинг сукунатини эркак кишининг "... Балам-а..." деган бугик, аянчли овози бузди. Кеча шом тушганда кишлок оралаган шивир-шивир, сахарда ростлигини исботлаб билиб янгради. "Балаа-маа" - гурс этиб оёклари остига йикилди соч-соколи ок муйсафед. Кишлокнинг одатими, эшитганлар эгнига топганини илиб тинчликми, омончиликми деб катта чуп дарвозадан кириб келаверишди. Бир пастда ховли куни-кушнига тулди. "Уйим куйди уйим... гулдай баламдан айрилдим-ей" угиллари култигидан кутараётган Зебонинг кекса отаси дод солди. "Кариганимда бу кун хам бормиди художон, хар балони куриб келган ёшимни битта фарзанд догидан узок килсанг булмасмиди ..." умр сунгининг гамидан букилиб йигларди у. Кетидан ака укаларининг кишлокка аён килиб дод солгани эшитилди. "Опажоним-ей" "Сингилжоним-ей" гамнинг захри эскирмаган ака-укалар куйиниб йиглар, уйдан хотинларнинг уввос солиб йиглагани эшитиларди.

Тушдан кейин бир ховли хотин-халаж, кизил духоба уралган тобутнинг ортидан ув солиб йиглаб колишди. Эркаклар тобутни кутариб йулга тушганда оксокол Жамшиднинг кулидан ушлади "Куёв, сиз борманг болам,айб булади. Эркаклар аёлининг ерга куйилишини курмаслиги керак". Жамшиднинг кунглига шу пайтда урф-одат сигадими? Бир силтаниб тобут кутарганларга кушилди. Турт кадам юрмасдан Жамшиднинг отаси ва катта икки акаси унинг кулидан тутди. "Сен борма Жамшид" - рахми келгандай секин гапирди акаси. "Ака.."
"Сен бормайсан" - отаси хукм укиди. Кейин Жамшиднинг кузларида жовдираган ёшга караб чехраси юмшади. Углини четга тортиб бир лахза нималардир дедию, дарвоза томонга йуналтириб узи тобут кутарган одамларга эргашди. Жамшид йулдошини сунгги йулга кузатолмаганидан дунё кузига корунгилашган эди. У инсон боласининг шунчалар иложсиз эканлигидан газабга келарди. Жамшид умрида биринчи марта бу кадар умидсиз ва йулсиз сезди узини. Кулоклари битиб колган, куз олдига кабр ва нариги дунё билан богланаётган жуфтининг сиймоси келар, кузларидан тинмай ёш куйиларди. Аммо калбининг каеридадир буларнинг хаммаси дахшатли тушдай булиб куринар, уйгониб кетишига ишонарди. Кунгилнинг туб-тубида нимадир ёруг эди. Аммо бу йулга кетганлар кайтмайдилар... Бу абадият йулидир. Кошкийди шунга унинг акли етмаса.

Жамшид бекасам чопонига уралганча кун буйи кимир этмай утирди, азойи бадани совук ва кимир этмай утиришдан увишиб колганди. Олдиларига келтириб куйилган челак тула олов хам учиб колар, оёгига уриб турган иликлик хавога таркаб кетарди. Тун чукиб хамма таркаганда хам якин кариндош уруглар кетмади. Бир махалларга бориб Жамшидни уч-турт соат дам олишга уннаб уйга олиб кетишди. У анча ухлаёлмади. Бир махал кузи илиниб туш курди. "Зебо келаётганмиш, узокдан... Эгнида оппок куйлак, юзи куёшдай ёруг эмиш. "Зебо... Тирикмисан? Нега бундай килдинг..?. Зебо кават кават харир либосининг чунтагидан кинли пичок олиб Жамшида берибди. Сизга совга олгани кетгандим..."
Жамшид уйгониб кетди. Пичок... эркак кишига угил фарзанд берилгани угил фарзандга ишораку. Демак у энди оила куриб угил курарканда... Жамшид узича тушни таъбирлаган булиб кузига ёш айланди. Менга пичок бергунча олдимда узинг колсанг буларди Зебо...

(бешинчи боб)

Орадан уч кун утиб Нилуфарда хаёт учкунлари пайдо булди. Ота-онаси уша куни касалхонага етиб келгунча, куну-тун баробар турт ёкка югуришарди. Пул деганини аямай сочишар, шифокорларнинг огзидан чиккан дорини каердан булмасин топиб келишарди. Нилуфарнинг отаси каттагина корхонанинг бошлиги эди. Шифокорларнинг бири куйиб бири билан гаплашар, кетидан сураб келадиганларининг хисоби йук эди. Врач Нилуфарнинг отасини чакириб кон сураганда, кечга бориб ун бир киши кон топширгани келди. Нилуфарнинг хонаси "Ухлаётган Малика" деган эртакни ёдга соларди.

Носир эса шифохона ховлисида куйилган курсиларга соатлаб кимир этмай утирар, талабалик йилларини, Нилуфар билан утганказган кезларини бир-бир эсларди. Нилуфарнинг онаси Насиба опа мулойим, мехрибон, камтарин ва инсонпарвар аёл. Кайнатаси куёвининг саломига хам алик олмай, иткараш килиб турган бир пайтда аёл Носирнинг олдига келиб насихат килиб гаплашиб утирар, Оллох Носирнинг бахтига Нилуфарни узи асрашини сураб дуо киларди. Нилуфар Насиба опанинг якка-ю ягона фарзанди эди. Аммо Насиба опани фарзанд севгиси кур килмаган, Носирни хам уз фарзандидек курарди. Носир уша куни эрталаб Нилуфар билан булиб утган нохуш вокеани имкони борича юмшатиб гапириб берганда Насиба опанинг кузига ёш айланди. "Эрка усди Носиржон, хали ёш. Эси кириб оилага киришиб кетар. Бир-бирларингга кунгил куйдинглар. У кишлок шароитига куникарми деб узимнинг хам ичимни ит тирнади. Хай, такдири экан. Энди сиз сабрли булинг болам. Мен насихат килсам, сиз ургатсангиз куникиб кетар. Эсон омон кузини очса булди. Улмаса булди" - йиглади Насиба опа. Носирнинг хаёлидан "Нилуфар онасига ухшамайди" деган фикр лип этиб утди. Бешинчи эрталаб Нилуфарнинг кузини очгани, тушга якин сув сурагани тугрисидаги хушхабар хаммани хушнуд килди. Носирнинг хаёлидан кунгилсизликлар кутарилиб кетган, факатгина унинг тирик колишини истарди. Майли Тошкентга келиб яшасам хам, Нилуфар тирик колса булгани - хамма нарсага тайёр эди Носир. Кеч тушганда Нилуфарнинг онаси Носир билан биргалашиб Нилуфарнинг хонасига киришди. Беморнинг юзидаги докалар камайган, колганлари хам Нилуфарнинг чехрасидаги гузалликни яшириш учун етмасди. Носирни куриб врач секин четга утиб йул бериди. Бу сафар кайнатаси хам куёвига бир мамнун караб куйдида узини девор томонга олди. Носир Нилуфарнинг ёнидаги курсига секин утирди. Нилуфарнинг кузлари юмук, юзида хали шишлар бор эди. Устига ташланган курпадан гавдаси куринмас факат гипс килинган кули ва оёги курпани кутариб турарди. Ётокнинг икки томонида икката осма дори чик-чик томар, боши томонида хамшира юрак уришини ва нафас циклини курсатиб турадиган ускуналарни кузатиб турарди. Носир кулини Нилуфарнинг чап кули устига охиста куйди: "Нелу... Нилуфар..." эгилиб Нилуфарнинг консиз лабидан секин упди. "Нелу, мени эшитаяпсанми?" Нилуфар секин кимирлади. "Нелу муборак булсин, хомиладор экансан"-уни багирлади Носир. "Болангга зарар етмаган, худо хохласа она буласан" Беморнинг юзларида узгариш сезилди. Унинг кузлари олдин пирпираб кейин секин кия очилди. Хонадагиларнинг хаммаси бир калкди. Нилуфарнинг кузларига караб Носирнинг юраги таг тортиб кетди. Бехосдан узини оркага тортди, кулини Нилуфарнинг кулидан кутарди. Нилуфар хам кийналиб очилган кузларини Носирга тушунарсиз, бегона одамга карагандай кададию, яна кузларини юмди. Икки томчи ёш кузларидан сиргиб кулоклари томонга йул олди. У йигларди... Носир котиб колганди. "Нилуфар..?"

Бир неча дакикадан кейин бемор яна кузларини очди. Унинг лаблари бехол сузламокка чогланар, атрофга бокиб кимнидир изларди. Унинг чала-чулпа сузларини тушуниш кийин эди, аммо бир жуфт сузни хамма аник-тиник эшитди.
"..мен.......Ни-лу-фар э-мас" Нилуфарнинг онаси румоли билан огзини юпиб йиглаб юборди. Келиб кизининг оёгини кучоклади: "Бу нима деганинг кизим, Нелужон... Мени танимаяпсанми? Мен ойингманку" Муштипар она шу лахзада шу киз ким булса хам, мен сенинг кизингман дейишини истарди. Хамшира безовта була бошлади. "Беморнинг юрак уриши тезлашаяпти" - деди у врачга караб. "Илтимос хаммаларинг чикинглар, беморнинг мазаси кочаяпти" Хеч ким кузгалай демади. Шу махал беморнинг кузлари яна секин очилди. Аммо улар аввалгидай кучсиз ва маъносиз эмас эди. Киз кийналиб аммо тушунарли килиб гапирди: "...Зебо...Зебо Турд..ва...ман" Хамма котиб колди. Шифокорнинг ранги окариб кетди. Бу такдирнинг яна бир уйиними? Аммо бу хазил уйин эмас эди. Врач ойнагини кузига махкамрок итардида, хаммага бир-бир куз югуртирди. Хамма дахшатда котган, факатгина хамширагина унга савол назари билан бокарди. У бир лахза нима килишни билмагандай каловланиб турдию, бир нима эсига тушгандай хонадан югуриб чикиб кетди...
(Давомини укинг...)


8/25/2007 11:58:50 AM
Юки огир карор

Азиз пешин вакти якинлашганда магазинларини йигитларга топширди-ю, мошинасига утириб масжид томонга кетди. Шахар кучаси хар доимгидай гавжум, бекатларда одамлар тула эди. Атрофида тукилиб турган шахар гузаллиги кузларини чарчатгандай, хамма нарса юрагини сикаётганга ухшарди. Унга нима булди узи. Соглиги аслига кайтиб, иймонли йигитларга кушилиб номоз укиб, анча рухи безовталиклардан кутулган, калби тинч ва сокин эди. Яна бошланди... Икки йил олдинги хаёл бехаёл юришлар яна бошланди... Хаёлларига келадиган фикрлардан куркиб кетиб, "астагфрулло" деб куярди дам-бадам. У тун чукишидан куркарди. Кузларини юмди дегунча рахматли Жамил уйига кириб келар, берган омонатини Азиздан сурарди. Азиз хамма ёкни излаб Жамилнинг омонатини излардию, тополмасди. Эрталаб уйкудан уйгониб Жамилнинг омонати нималигини уйлаб холдан кетарди Азиз. Бугун сахарда яна туш курди. Жамил болаларини кутариб келди. Болалари махкам буйнига осилган, куйиб юбормасди... кичкинаси йигларди. Уларни буйнидан ажаратолмай хуноб буларди Жамил... Охир жахл аралаш ерга куйди, керак булмаса кумиб ташла - деди Азизга караб зарда билан... Кейин шарт кайрилдию, чикиб кетди. Азиз кетидан халлослаб югурди "Жамил, тухта Жамил... Менга нима кил дейсан... Болаларингдан хабардорман...Жа-миилл!?" Охирги Жамил сузини овози борича бакириб айтган эканми узи хам, Раъно хам уйганиб кетишди.
Азиз хаёллар кармогида масжидга етганини сезмай колди. Кириб катор булиб тизилган эркакларнинг охирги каторида туриб намоз укий бошлади. Аридай уралаётган хаёлларини канчалик кувишга харакат килмасин, намоз орасида чалгиб кетар, диккатини жамлаёлмасди. "Уша вокеа мияда асорат колдирибтида" - хаёлидан утказди Азиз. Намоз охирлай деганда, кейинги ракатга турдию, оёги остидаги гиламдаги накшлар кузига бир-бирига уланиб кетган охири йук йуллардай куриниб кетди. Тусиклар... узук-юлук йуллар... охири йук йуллар, боши берк йуллар, чалкаш йуллар, кенг йуллар, тор йуллар. ..."Оллоху акбар" - Азиз чуккалаб бошини саждага куйди. Яна хаёлини йуллар эгаллаб олди. "Киш кунлари эди ушанда. Хокимиятга ишга утиб, хокимнинг терисига кириб, ошиги олчи булиб колган Зафар, Азизни янги йилни бирга кутгани мехмонга чакирди. Азиз ёшлигидан кадрдон булиб колган Жамилни куярда куймай оиласи ва болалари билан узининг икки боласи ва Раънони олиб йулга чикди. Азизнинг мошинасида Вобкент кетишди. Мехмондорчилик хам жуда куюк булди. Кетма-кет бушаётган шишаларнинг кети куринмасди. Аёллар аёллар билан, болалар болалар билан, эркаклар эса мусикани баланд куйиб кадахларини жаранглатиб байрам килишарди. Соат миллари ун икки бор занг уриб янги йил кирганини билдирганда, болалар ухлаб колган, эркакларнинг хам кайфи шахд эди.
- Онаси битта шиша олиб кел - деди Зафар хотинига караб.
- Вой ака, шу ёгиям етар уйгача етиб олишни хам уйланг - эътироз билдирди Жамилнинг хотини, Дилноза.
- Бир келибсизларда, бугун энди ётиб коласизлар, куйинг эркакларнинг хам хар кун мехмондорчилик килгани вакти борми? - урнидан кузгалди Зафарнинг хотини.
- Дилноз, узинг яхши хотинсану, шу куп гапирасанда. Бирор марта маст булиб мошинани ёмон хайдаганимни эслайсанми хах, ичганда хам ичмагандай боевой хайдайман мошинни - ширакайф кулди Жамил.
Раъно хам Азизга маъноли караб куйди.
- Ух, ух бизникиларни хам карашлари узганди, булди бошка ичмайман. Раъно булди бошка ичмайман. - Жамилга караб куз кисди Азиз. Кетма-кет яна "Омад келиши учун" "Соглик учун" "Дустликлари бокий булиши учун" очилган бир неча шиша аёллар томонга караб думалади. Соат иккилардан утганда, энди ётиб коламиз деб нариги хонага чиккан аёлларга кетаяпмиз деган хабар келди.
"Куй Жамил, шу холда мошина хайдамайлик, эрталаб туриб кетамиз" - Жамилни кундиргани харакат киларди Азиз. Жамил булса бир бало кувиб келгандай "Кетмасанглар узим кетавараман" деб туриб олганди. Иложсиз, ухлаб колган Азизнинг икки, Жамилнинг уч боласини йиглатиб булсада, мошинага солиб жунаб кетишди. Бироз гаплашиб борган Азиз катта йулга чикмасдан бошини шалкайтириб ухлаб колди...
Азиз кузини зур машаккат билан очдию,атрофи чаппар айланиб кайта юмди. "Кузини очди..." деди кимдир узокдан. Бир огиз гап кулоклари тагида акс садо бериб бир неча марта такрорланди.
Каердаман...? - эслашга уринди Азиз. Бирдан хаёлига мошина келди. Овози чикдими чикмадими билмайди, олдин хотинини, кейин углини чакирди. Тиртай бошлади. Хамшира томиридан дори юборди шекилли хаёлида туманлар орасидан курина бошлаган манзара кайта йукола бошлади.

Азиз бир неча кундан кейин узига келиб уша кеча халокатга учраганларини, Жамил дунёдан утганини, болаларнинг иккитаси касалхонада эканлигини эшитди. Узининг хам ахволи жуда огир булганини, бир хафта деганда учта жаррохликдан кейин кузини очганини айтишди. Ётган жойида хунграб-хунграб йиглади. Нимага Жамил улади? Нимага мен хам кушилиб улмадим? Уни мен олиб кетган эдимку мехмондорчиликка? Нимага мастлигини билиб туриб мошинага утиргани куйдим?
Азизнинг саволлари жавобсиз эди. Узок даволанишдан кейин шифохонадан чиккан Азиз, бутунлай согаймаган булишига карамай, Раънони олиб Жамилникига келди. Азиз ок-кукка уралган, ранглари синикиб мунгайиб колган Дилнозанинг олдида тирик колгани учун гунохкордай сезарди узини. "Оллохнинг улчаб берган риску насибаси тугаган булса, сизда нима айб ака, хеч булмаса сиз тирик колганингизга шукур" - эзилиб зурга гапирди Дилноза. Азиз билан Раъно бир паст утиришдию, Дилнозага сабр тилаб уйга кайтишди. Аммо Азиз Жамилнинг оиласини ташлаб куймади, хеч булмаганда хафтада болалар билан эшигидан ёг, гушт киритиб юборар, хар замон Раънога кунгирок килдириб хол-ахвол суратар, бир-бир бориб болаларини шахарда уйнатиб келарди. Орадан икки йил утиб танасидаги огриклар билан бирга калбидаги жарохат хам битиб борди.

Шу охирги икки ойда вакти булмай Жамилнинг болаларидан хабар ололмаган Азиз аёллар байрами олди яхшилаб бозор килдию, мошинанинг оркасига ташлаб эски шахарга караб кетди. Куп каватли бино олдига етганда мошинасининг орка эшигини очиб тур халтадаги гушт билан гурунжни олиб ичкарига кирди. Жамилнинг эшигига етганда кулидаги бир даста гулни оркасига яшириб эшик кунгирогини дам бадам чалиб, эшикни такиллатиб турган Ибод тулкига кузи тушиб юраги оркага тортиб кетди. Ибод бир вактлар улар билан бирга укиган, аммо Жамил тириклигида хеч келишолмай юрган, доим унинг тирноги орасидан кир излаб юрар, бир неча марта юмалок хат ёзиб Жалилни огир ахволга колдирганди. Ибод асли хам айёр, муттахам йигит эди-ю, миршабликка ишга утиб колиб, оёги остини курмайдиган одамга айланди. Гуё, "Осмон менинг кулимда" дегандай керилиб юрарди.
- Бу ерда нима килаяпсан? - Ибоднинг кузи Азизга тушиши билан совук савол берди Азиз.
- Узларидан сурасак? - мугомбирона илжайди Ибод.
- Мен сен муттахамдан сураяпман, нима киласан бегона аёлнинг эшиги олдига гул кутариб келиб, мен сенга ухшаган муттахам ит эмасман - тишлари зинчлашди Азизнинг.
- Ит ё гуштнинг кетидан келади ё... узинг биласан. Эшигининг тагига келиб хам тан олмайсан-а? Яна узингни мусича килиб курсатишга бало борми? - Ибоднинг гапидан азбаройи баданини титраб, газабдан томирлари чаккагини ёрай деб чиккан, огир-огир нафас олаётган Азиз кулидаги халталарни эшикнинг олдига куйиб Ибоднинг ёккасидан олиб бугдида зинанинг пастига зарб билан тепиб юборди. Юмалаб кетган Ибоднинг тепасига икки сакраб тушди-ю, боши демай, эти демай тепа бошлади. Дилноза эшикдан югуриб чикиб Азизга ёпишди.
- "Ака менинг шармандамни чикарманг, эшитганлар нима дейди. Бош кутаролмай колдим-ку, одамларнинг ичида. Дадаси улгунча мен улиб кетсам булмасмиди, улиб-улиб яшагунча!?" Азизнинг куллари бушашди, румолининг учини кузига босиб йиглаётган Дилнозага каради. Дилноза озиб-тузиб кетган, йиглагандан кузлари кизариб кетганди.
- Келин куринишингиз галати тинчмисизлар? - урнидан туриб кучага югурган Ибодга бир нигох ташлаб секин суради Азиз.
- Тинчлигимиз курсин. Бу ифлоснинг дастидан кун колмади менга, Жалил акамни арвохи урсин. Олдинига курганда эзилиб хол-ахвол сурайверганига "Эх нима булса хам уртогида" деб уйладим. Энди уйимни эшигига келадиган булди ит.- кузидан дув этиб тукилган ёшни артди Дилноза. Бировга айтай десам дарров макол килиб, айбни узимга тункашади...
Азиз Дилнозанинг кунглини кутарган булиб олиб келганларини ташлади-ю, хайрлашиб кетди. Шу кундан унинг тинчи йуколди яна. Бир Жалилнинг болаларини кургани утганда муттахам Ибод ичиб келганини, бошка сафар иккита миршабни бошлаб келганини эшитди. Яна икки йил олдинги безовталик, тушлар, хаёллар эза бошлади Азизни. "Нима килай.., ахир нима килай? Уйимга кучириб кетолмасам...?"

Азиз узига келди. У бошини саждага куйгунча хаёллари исканжасида колган, пешин намози тугаб намозхонлар аллакачон таркалишганди. У бошини кутариб атрофга каради. Катта хона бум-буш эди. Тиззалаганча ун-ун беш дакика уйланиб колди. Кейин бир огир нафас олди-ю, урнидан туриб намозини бошкадан укиди.
У масжиддан чикиб мошинасига утириб кабристон томонга кетди.

Кабристон... Сукунат кироли хукмронлигидаги мухташам совук подшохлик. Инсон рухини у дунёдан огох этиб турадиган манзил. Азиз кабрлар орасидаги тор йулакдан утиб Жамилнинг кабрига етди. Жамилнинг расми уйилган тош олдига тиззала утириб куллари билан тупрокни секин силай бошлади. У саволларига жавоб топди, аммо у топган жавобининг огирлигидан кузларидан сизган кузёш Жамилнинг кабрига томчилади. У жавобнинг огирлигидан кабр олдида узок колиб кетди...
"Жамил мени кечир, мендан рози бул... рози бул..."

Азиз кабристондан чикканда рухи енгиллашгандай, фикри тиниклашгандай булди. Нима килайлар, нима тугри, нима нотугрилар урнини аниклик, ишонч ва катъийят эгаллаган эди. Мошинага утириб Жамилнинг уйига етиб келган Азиз, эшикни очган Дилнозага: "Дилноз, сизга айтадиган гапим бор, кирсам майлими?" деб суради. Кутулмаган ташрифдан ва "Дилноз" деб чакирилишдан шошилиб колган Дилноза Азизни ичкарига таклиф килди. Жамилнинг уч яшар угли чопиб келиб Азизнинг багрига узини отди. Азиз болани кутариб, кузларидан упганда, курган туши куз олдига келиб юраги зиркиради. Рузгорини килиб берсам булди деб, уларнинг калбини, болалар ота мехрига, Дилноза хам жуфт мехрига зорлигини эсидан чикаргани учун эзилди.
- Келинг, кираверинг - Азиз ораста йулакдан утиб хонага кирди. Кетидан кирган Дилнозанинг кузларига каради. Бир лахза иккаласи хам сузсиз колишди.
- "Дилноз рози булсангиз сизни никохимга олсам?"
- Нима..?
- Биламан... сизга хам,... менга хам огир, Раънога хам... аммо сиз хали жуда ёшсиз. Никох укитамиз...Икковларингга хам, бешта болага хам бир хил карайман...
Орага узок сукут чукди. Дилнозанинг кузларида окаётган ёш юзларини ювиб куйлагига окар окиш пушти куйлагида сал уткиррок рангли доглар пайдо киларди. У бошини кутармас, утганининг ёди бир томон, учта фарзандию, эртанги куни бир томон булиб эзиларди. Жамилнинг болаликдан дусти, ота-онаси-ю, ака-укасидан купрок ишонган одами эди Азиз...
- Нима дейсиз? - ерга куз тикиб секин суради Азиз.
- Жамил акам... Жамил...
Азиз Дилнозага азоб билан каради.
- Жамил мендан бундан бошка нима сураши мумкин Дилноз...?
(Давомини укинг...)


7/16/2007 12:21:08 AM
Такдиру пешона

Йигитали шейпонга етганда дарахт соясида утирган бир туп кизларни куриб шумлиги тутди. Секин панадан келиб катта ок урикка чикдию, бир бало килиб кизлар соясида утирган катта-катта, булик мевали урикка утди. Овоз чикармасдан шохдан-шохга утиб кизларга якин келдию, хил-хил пишиб теришга тайёр булган урик шохини бор кучи билан тебратди. Дув этиб ерга тукилган урик кизларни боши демай, елкаси демай савалай кетди. Кизлар кий-чув килиб урикдан нарига кочишди. Тепага караганда, ковогидан йирик урик тушиб дод солиб юборган Гулноз, урик шохида Йигиталини куриб кулини пахса килди: "Ха бошингга данак чакадиганига йуликкур, кизларни кунглини тополмай энди урик билан савалашга утдингми? Вой ковогим-ей. Куйлагимни расво килдинг, онангга айт келинларига деб сандикка тикиб куйган кийимликларидан битта бериб юборсинлар."
"Менга хам асилидан битта олиб келиб бер, бу дог улса хам кетмайди" - деди Мехри кошини чимириб. Колган кизлар хам бир-бирига гал бермай чувлаб кетишди. Йигитали шохдан сакраб тушдида, кула-кула кизлар унга караб отаётган урикдан биттасини илиб олиб, куйлагига тозалаб огзига солди: "Хаммангизни бир йуласи онамни келинларига атаб куйган сарпаларини кийишга кунглингиз борлигини билмаган эканман, олдинрок бошингиздан урик кокмайманми..? Аллакачон сарпаларни куйиб юрардинглар-у, аммо мен хаммангизга бирдан уйланолмайманда..!? - бопладимми дегандай очилиб кулди у. "Нима дединг вой ахмогей, ким йулингда сочини тараб утирган экан сен теракни. Онангни бисоти узингга буюрсин, сенга узингга ухшаган ахмок тегмаса бошка тегмайди, бемаъни" Кизлар кула-кула этакларини олиб дала томонга кетишди. Йигиталининг нигохлари узоклашиб бораётган кизлар ичидан Ферузани излаб топди. Унинг юришлари хам, куйлагининг устидан кийган ок эркакча куйлаги хам узига ярашиб турар, кизлар чувлашиб Йигитали билан айтишганда четда чимгина кулимсираб кузатиб туриши хам чиройли эди. Шу махал Феруза хам унга угирилиб каради.., кейин яна... Йигиталининг юраги гупиллаб кетди:"Феруза унинг тушларидан, хаёлларидан хабардорми..? Нахотки у Йигитали бир суз демай ортидан термулиб колишларини сезган булса..?

***

Кечкурун Йигиталини амакиси келиб урилган бугдойларни мошинага ортиб олиб келгани Куччига кетди. Чул хаддан зиёд иссик, бугдойларни ярим тундан сахаргача мошинага ортмаса офтобда куриб дони тукилиб кетади деб бор куч билан ишлашарди. Томоклари, билаклари бугдойнинг сомонидан кирилиб ачишар, жуда исиб кетишса бориб каналда чумилиб яна ишга кайтишарди. Ишдан кейин хамма чарчаб, донг котиб ухлар, аммо Йигитали канча хориган булмасин ётиб уйкуси келмасди. Бир хафта узи чулда юрса хам юраги Ферузанинг бир кайрилиб карашидан теккан аланга билан ёнди. Якшанба кун амакисининг юк машинасида уйга кайтган Йигитали, бош ювиб, онаси торда ювиб куйган хаворанг куйлагини устига илдида, велосипедини хайдаб кизлар ишлаётган явон томон кетди. Кун тушдан оккан, хаво жуда иссик, ипак курти учун каллак килинган тутлар хали йулни соя килиб улгурмаган. Кенг асфальт йулдан гуппиллаб ховур кутариларди. Йигитали узокдан кизларнинг катта арик буйидаги тутлар соясида жияк тикиб утирганини куриб тухтади, беихтиёр кузлари Ферузани излай бошлади. "Феруза нега куринмайди?" Узок термулиб утирдию, Ферузанинг йуклигига ишонч хосил килиб, кизлар томонга бормокчи булди. Нимагадир оркага угирилиб, ховлилар томондан кулида кичкина челакда сув кутариб келаётган Ферузани куриб кувончданми, хаяжонданми галати ахволга тушди. Узини тут панасига олиб секин Феруза томонга юра бошлади. Феруза уни аллакачон курган аммо сир бой бермай ерга караганча секин йулида келаётганди. Йулак дарахлардан анча баландда, икки томони кия булиб пастга тушган катор килиб курилган дарахтлар йулак билан далани ажратиб турарди. Йигитали узокдан караган кишининг кузига ташланмасди.
Ферузага якин келганда у тухтади, бир узи ушлаб турган тол шохига бир Ферузанинг йулига караб уни кутиб утирди. "Феруза..!?" Киз бош кутариб каради, "Салом" дебми, ишкилиб лаблари бир нима деб пичирлади.
"Сизга ишим бор эди" - Йигитали пастда, Феруза тепада юришда давом этар, аммо хар иккисинингда кадамлари секинлашганди "Нима ишингиз бор?"-секингина нигох ташлади Феруза. Унинг кузлари шу кадар гузал, тиник эдики.., Йигитали бир сакраб йулакка чикди. Феруза чучиб кетди: "Чикманг.., чикманг бу ёкка, кизлани кузи тушади" У кутиб утирмай сакраб дарахтлар юнига тушди, кетидан Йигитали хам. Феруза йигламсиради: "Мени гапга куясиз, акам улдиради" У кетмокчи булганди, Йигитали йулини тусди: "Феруза сизни... сизни севаман!"
- Кочинг - Феруза сакраб йулакка чикиб кизлар томонга караб тез-тез юриб кетди.

***

Йигит туни билан ухламай ёзиб чиккан хатини кушни киз билан Ферузага узатди. Феруза индамай хатни олганини эшитиб суюниб кетди. Орадан уч кун утиб бетокатликдан жинни булаёзган Йигитали кизлар ишлаётган далага келдию, узини бир Ферузага курсатиб дарахт панасида куринмай утираверди. У Ферузанинг хам кунгли борлигига ишонар, "Йук демокчи булса аллакачон жавоб килган булади, хеч булмаса хатни олмасди" деб узини овутарди. Кизлар ишни тугатиб даладан чикканда Феруза энг охирида ишини тугатдию, Йигитали утирган рош билан келиб йулга чика бошлади. "Феруза, хатга жавоб ёзмадингизми" Феруза киприк кутариб Йигиталига каради, у кизариб кетди. Кулида гижимланган кичкина когозни Йигиталига тутказиб, кизлар томонга югуриб кетди. Йигитали Феруза узокрок кетгунча ортидан термулиб турдию, кейин авайлаб когозни очди. Чети яшил ипак билан хошия тукилган ок тур румолчанинг четида кичкина килиб "Й" "Ф" деб тикилган эди. Йигитали беихтиёр румолчани лабларига якинлаштирди. Румолчадан таркалган хушбуй хиддан энтикди. Беихтиёр жилмайди. Шу дакикада румолча унинг учун энг азиз нарсага айланган, Ферузанинг нозик калби акс этган шу митти тухфани у хеч нимага алмашмасди. Румолча розилик аломати. Унинг кони танасига сигмай кетаётгандай, хозир билакларида тогни бир урса талкон киладигандай куч сезарди.

***

Йигитали коронгу тушгунча кимсасиз жойларда маъносиз айланиб юрди. Узидан узи бор овози билан кичкиргиси келар, кум-кук ерни тутган майсалар устида кулочларини ёйиб ётар, бир пастдан кейин эса мухаббатига жавобан тухфа этилган румолчасини очиб термуларди. Кечки пайт Йигиталининг онаси "Овкат тайёр булди, чикиб кетма" - дейишига карамай, икки хафта олдин Москвадан келган Содикнинг уйига йул олди. Содик Йигиталидан каттарок булса хам, улар тенгдошлардек бир-бирларига якин, гаплари, киликлари ковушадиган йигитлар эдилар. Йигитали Содикнинг уйига етганда у йулга сув сепиб юрарди. Улар йул устида узок сухбатлашиб колишди. Содик бир томони Йигиталига ухшаб кетарди: Буйи дароз, корачадан келган, кунгли очик, ишбилармон йигит эди. Одамлар билан тез чикишиб кетар, бошкаларга ёрдами тегишини яхши курарди. Йигиталининг хам Москвага бориб ишлаб келмокчилигини эшитиб, сергак тортди. "Ха туй тараддудими?" - кулимсираб суради Содик. "Ха келаси ёз уйлантирамиз деяптилар, биласан дадамни колхозда юриб топганлари билан туй килиб булмайди"
- "Бораман десанг менга фарки йук, олиб кетавераман. Йулкиранг борми?" суради охири Содик.
- "Топаман, буёгидан хавотир олма"-деди Йигитали. Улар кул ташлашиб хайрлашишди.

***

Йигитали Содик ва яна уч кишига кушилиб Москвага келди. Кишлокдошлари боргунча озми-купми шароитни тушунтиришди. Ишга бораётганларнинг иккитасининг ёши улугрок, буйи етиб бораётган болаларини укитишнинг ташвишида, биттаси янги рузгор, уй куриш режаси билан ишлагани бораётган ёш йигит эди. Содикнинг унча ками йук,ака-укалари тинчиган, ота-онасининг туй килишга хам бемалол кучи етарди. Узи хам Университетни тугатгану, аммо маоши камлигидан ишини ташлаб бирор бизнес бошлаш умиди билан Москва бориб келаётганди. Хамманинг дарди узи билан. Йигитали эса касалманд онаси, умрида даладан бошка жойда ишламаган отасининг тунгич фарзанди, икки какажон синглисининг якка акаси эди. Унинг киладиган иши куп. Узи лой-луй килиб ховлисини анча эпакага келтирди, устачилик килиб, шейпонда коровуллик килиб оиланинг ахволини анча яхшилади-ю, аммо туй килгани хали кучи етмасди. Уйдан чикаётганда онаси йиглади, сингиллари хам буйнига осилишди, отаси эса кунгли бузулдими, багирлаб хайрлашдию, угирилиб ховлига кириб кетди. Узининг хам юраги галати булиб кетди, биринчи марта уйдан бунча узокка кетаётганига йуйди. Йул - йулакай Йигиталининг куз олдидан уша манзаралар кайта-кайта утди. Айникса бир кеча олдин Феруза билан биринчи бор учрашишди. Кискагина.. аммо бир умр ёддан чикмайдиган учрашув... Феруза унинг кетаётганини эшитиб маъюс тортди. Йитирали уша манзарани кайта-кайта, вокеаларни бурттириброк тасаввур килгиси келарди. Йигитали поезднинг юкоридаги каватига ётганча сухбатга кушилмасдан хаёл суриб борар, хеч ким унга халал бермаслигини хохларди. Москвага етишганда хамкишлоклари милициядан эхтиёт булишни кайта-кайта уктиришди. Вокзалдан таксига утириб "Митищи" деган бозорга келишди. Улар яшаши мулжалланган уйчада, кишлогидан саккиз-ун бола тикилиб ётишар, уйча бозорнинг ичида савдо шахобчаларининг орасида яшириб курилган, уйчага утиш учун вагончаларнинг тагидан эмаклаб утиларди. "Шунга хам етган бор, етмаган бор" - деди Содик, Йигиталига "Билиб куй" дегандай нигох ташлаб. Эртасига сахарлаб ишчилар тупланиб утирадиган ишчи бозорга чикиб утиришди. Мошинада одамлар келиб ишчиларни туртта, бешта килиб олиб кета бошлади. Содик кайси ишга куп тулашини билгани учун яхширок ишни кузлаб, узини четга олиб утираверди. Бозорда одам сийраклашгач, бир кук мошинада икки эркак келиб русчалаб бир нималар деди. Содик шошиб мошинага якинлашдида, тепакал одам билан савдолаша бошлади. Охири келишишди шекилли Содик шерикларига караб "Кетдик" деди кулини силкиб.Орка уриндикка беш киши тикилиб кирган мошина шахд билан юриб кетди. Бир соатдан купрок юриб шахар ташкарисида, янги иморатлар курилаётган районга киришди. Мошина хашаматли аммо куриб битказилмаган ховли ёнига келиб тухтади. Иморатнинг томида икки-уч киши куринар, узокдан булсада узбек ёки тожиклиги шубхасиз эди. Шундай килиб йигитлар ичкарига кириб кийимларини алмаштиришди-ю, бир пастда ишга тушиб кетишди.

***

Хужайин гирромлик килмади. Йигитчаларнинг яхши ишлашини куриб пулларини вактида бериб турди. Бешовлашиб сахардан кечгача тинмай ишлашар, корин очса новбат билан бирор нима пиширишарди. Йигитлар борига куникишар, хеч ким овкат танлаб утиришмасди. Мехнат билан бир пастда орадан уч ой утиб кетди. Хамма кувончи ичига сигмай шахарга тушиб уйларига минг доллардан пул узатиб келишди. Йигиталининг отаси йулкирасига сотиб берган буканинг урнига она-бола сигир олибди. Кишда сут каттик буладиган булди деб хурсанд булди у. Йигитали хар уйига телефон килганда Феруза тугрисида бирор нима эшитгиси келар, купинча синглиси битта-иккита хурсанд киладиган гап топиб куярди. Москвада киш эрта бошланди. Январнинг урталарига бориб Йигитали уйига яна пул жунатди. Телефон килиб онаси Ферузаларни уйига борганини, куда томон яхши кутиб олишганини эшитди. Феруза Йигиталининг синглисидан "Акангиз качон келарканлар?" деб сураганмиш. Йигитали кийинчиликлар ичида хам узини жуда бахтли сезарди. Хашаматли иморатнинг бу йигитлар киладиган иши тугаб яна уша уйчага кайтишди. Уйча энди совук, канча тикилиб ётишмасин эрталабгача музлаб чикишарди. Аксига олиб кийимларда, курпа-тушакларда окиш, майда-майда бит пайдо булиб хамма азоб чека бошлади. Бировларнинг баданини яра босиб, нима килишни билмай колишди. Дазмол сотиб олиб кийимларни тескарисига дазмоллаша бошлашди, халиги паразит бироз камайгандай булар, аммо икки кун утиб яна ухлаб булмасди. Кунлик иш топилиб турар, хамма эрталаб таркаб кетиб, кечки пайт яна уйчага тикилишарди. Бу шахарнинг милицияси хамманинг кунглига уриб кетди. Ютоккан итдай ушлаб олса шилиб, бир жойларга олиб бориб ташлар, пиёда корда уйчани топиб келгунча олти-етти соат йул босиб, зурга етиб келишарди. Катта ёшли эркаклардан бири оёгини совукка олдириб уйчадан чикмай ётиб колди. Бир ой азоб еб охири шериклари бир таниш шифокор топиб касалхонага ёткизишди. Кун ора бир киши бориб хамкишлогидан хабар олиб келар, аммо беморнинг ахволи борган сари ёмонлашиб борарди. Охири булмади икки ой касалхонада ётиб карзга ботган хамкишлок оёгини ампутация килишга рози булди. Хамманинг кайфияти йуколди. Жаррохликдан кейин биргалашиб пул ташлашиб халиги кишига чипта олиб уйига жунатишди.

***

Бахор келиб хамма эркин нафас олди. Содик бир жойдан уч ойлик иш топиб хаммага "Ювиниб янги кийим кийинглар, шу битдан кутулайлик" - деб бир пасёлкадаги хаммомга олиб борди. Хаммомдан чикиб хамма эски кийим-кечакларни ахлатга ташлаб уйчага келмасдан янги ишхонага кетишди. Июннинг урталарида Йигиталининг кичкина туйлари булиб утди. Кишлокдошлар бир-иккита шиша келтириб шахардан ташкарига чикиб учок ясаб ош дамлашди. Мусикани варанглатиб роса хурсандчилик килишди. Йигитали энди Ферузага баъзан телефон килиб гаплашар, Августда уйга кайтишини уйлаб юраги орзикарди.

***
Августнинг урталарида кишлокдошларининг уйга кетмайдиганлари каттарок иш олиб кетиб колишди. Колганлар бекор юрмаслик учун кунлик иш олиб ишлаб уйга кайтишга тайёрланишарди. Эрталаб хамма ишчилар бозорчасига йигилишдию, бирга борадиган иш топилмаганидан Йигиталининг шериклари битта-битта булиб ишга таркаб кетишди. Бозорчада бетонга суяниб утирган икки-уч мардикор бугун ишсиз колдикда - деб афсусланиб утиришди. Бир махал эскирок ок жигулида бир урта ёшли эркак ишга икки киши сураб келди. "Бир хафталик иш, туруба утказиш учун ер казиш керак" деди у ишни тушунтириб. У кунлик иш хакига яхшигина ваъда берди. Йигитали бирор марта бир узи бунча узок вакт ишга кетмаган булса хам, бир бегана бола билан мошинага утириб ишга кетди. Иш бошлашганида икковлари хам хурсанд булишди. Хужайин гап йук инсон эди, иш хам унча огир эмас, кайфият билан ишлай бошлашди. Учинчи куни казиладиган ер олдин цимент килингани учун иш бироз кийинлашди. Оббо уйлади Йигитали - буёги тескари келдику. Тожик бола билан кулларига метал цимент майдалагич олиб куч билан ура бошлашди. Цимент жуда эски, баъзи жойлари осон уваланиб кетаётган булса хам, баъзи бир жойлари жуда каттик, терлаб-пишиб ишлашга тугри келарди. Хужайин хар икки соатда айланиб йигитларнинг ишлашини кузатар, баъзида у бу егулик ёки ичимлик келтириб уларнинг кунглини олиб кетарди. Тушдан кейин Йигитали тожик бола билан ёнбошлаб анча гурунглашишди. У кийимлари орасидан авайлаб когозга ураб куйилган румолчани, давтарчаси ичидан Ферузанинг кичкина расмини олиб тожик йигитга курсатди. Уйга кайтганда буладиган туй хакида гапириб кузлари кувончдан ёниб кетди. Бир паст утиб икков хазил-хузул килиб иш бошлашди. Хужайин халтада нон, майда-чуйда бир катта идишда пиво кутариб келганда тожик йигит Йигиталининг якинда буладиган туйи ва уни кутиб утирган гузал кайлиги тугрисида гап очди. Хужайин хам "Шунаками? Туйингга бизни хам таклиф киласанми?" деб кунгил учун булсада хурсандчилик билдирди. Куч билан циментни майдалаётган Йигитали бирдан чинкириб юборди. Эндигина нарилай бошлаган хужайин оркасига угирилиб каради. Тожик йигит нима булганига акли етмай котиб турарди. Йигитали турган жойида "а-аа-а" дедию, гурс этиб кулади. Хужайин билан тожик йигит Йигиталининг бошига етиб келганда у коп-корайиб кетган эди. Хужайин тожик болага "Тегма" деб бакирди. Курук тахта топиб Йигиталининг гавдасини ярим метр нарига сурди. Йигиталини титкалаб, юрагини эшитди аммо бир дакика ичида арслондай йигит таниб булмас ахволга келган, жонсиз ва харакатсиз сулжайиб ётарди. Хужайин урнидан туриб у ковлаётга жойга келиб тош билакларини оёги билан суриб диккат билан термулди. Жахл билан ерга туфлаб сигарет олиб чека бошлади. Тожик бола Йигиталининг жонсиз танаси олдида котиб колган, нима булаётганига акли етмасди. Хужайин чунтагидан телефонини чикариб кимгадир кунгирок килди. Ярим соатлар утиб ок куйлак устидан галстук таккан бир урта ёшлардаги кориндор, ялтириб турган рус киши пайдо булди. Улар бироз гаплашиб туришгач, хужайин бир курпа ёпкичи топиб Йигиталининг устига ташлаб куйдию, тожик болани "Бу ёкка кел" деб мошинанинг ичига чакирди. Бироз сузсиз сигарет тутатиб утиришгач, халиги келган киши тожик болага чунтагидан пул чикариб берди. "Бу сенинг иш хакинг - деди пулга карамай - беш юзта куп. Сени мен дала ховлимга олиб кетаман. Уч-турт кун дамингни оласан, кейин уйингга кетгани чипта олиб бераман. Булган иш булибти, энди бировга билдирсак узимизга ёмон. У ерда олдин ток билан ишлаган кудук булган, кейинчалик токни узмасдан кудукни олиб ташлаб устидан цимент килиб юборишган экан" - у ёмон гап билан сукинди.
Тожик бола нима дейишни билмас, хозир бир нима деса халиги семиз уни хам йукотиб, бу мудхиш вокеани ёпиб юборишдан хам кайтмаслигини тушуниб турарди. Улар мошинадан тушиб Йигиталини курпа жилдига ураб мошинанинг оркасига ташлашди. Уччовлашиб утириб уйсиз даланинг ичкарисига караб шахд билан мошинани хайдаб кетишди. Кимсасиз жойга етганда мошинани тухтатиб атрофда бироз айланишдида бир чукур топиб Йигиталининг жонсиз танасини кейин унинг узи билан олиб келган халтасидаги кейим-кечакларини хам келтириб ёнига ташлашди. Шу пайт Йигиталининг кийимлари орасидан кул телефони мусика чала бошлади. Тожик бола шошиб узини чукурга отдию, телефонини олди. У энди очмокчи эди хамки, семиз одам оркадан келиб телефонни юлиб олиб, Йигиталининг кукраги устига отди. Тожик бола аламдан йиглаб юборди. Йигиталининг халтасини очиб Ферузанинг румолчасини, Йигиталининг давтарчаси ичидан кизнинг кичкина кулимсираб тушган сувратини олдида, чукурдан чикди. У куз ёшини тухтатолмай тугри келган томонга караб юриб борар, икки эркак кум отаётган чукурдан чикаётган мусика, тожик боладан ёрдам сураётгандай зорланарди... Оркасидан мошина келиб тухтаганда тожик бола бир кичик дунг устига утириб Йигиталининг румолчасини икки кули орасига олиб пешонасига босганча алам билан овозсиз йиглаб утирар, Йигиталидан тулик адресини хам хатто фамилиясини хам сураб олмаганидан афсусланарди...
(Давомини укинг...)


7/5/2007 12:37:16 AM
Арвохга айланган малика

(вокеий хикоя)

Янги уйга кучиб келганимга икки кунча булган эди назаримда, ошхонада бир нималарни жойлаштириш билан оввора эдим. Кутилмаганда эшигим билинар-билинмас такиллади. Ишдан тухтаб кулок солдим. Бироздан кейин сал каттикрок такиллади. Бориб эшикни очдим. Тугриси, эшикни очишим билан бир кадам оркага тисарилдим, кузларим катталашиб, юрагим гуппиллаб уриб кетди. Йук, эшигимни такиллатган махлук ёки пичок укталган безори эмас, бошдан оёгигача кора либос кийган аёл эди. Унинг кора чодири бошининг ярмида турар, чодирининг тагидан ёйилган оппок сочлари гажжак булиб тушиб ётарди. Бугдойранг юзлари консиз, кузлари катта-катта дахшат билан боккан, кузларининг атрофи галати кукариб, корайиб кетган, хаддан зиёд озгин эди аёл. Эшикни очганимда у менга, арвох менга караб илжайиб тургандай куриниб, куркиб кетгандим. Гапиришимни кутмасдан форс тилида форсчани биласанми деб суради. Тилим тутилиб озрок тушунаман дедим кийналиб. У остонамдан бир кадам ичкарига кирди, мен эса яна бир кадам оркага кетдим. Эшикни ёпиб, илмагини утказди, кейин оёк кийимини ечиб кириб диванга утирди. Галати мехмоннинг галати харакатларидан куркаётган булсам хам чой дамлаб ёнига канд-курс олиб чикдим. У анча телевизорга караб сузсиз утирди, сунгра форсчалаб "Мен сени хамсоянгман, кеча йулакда эринг билан бошка тилда гапирганингни эшитиб форсчани билсанг керак деб уйладим" - деди. Ха хужайиним яхши гапирадилар, мен битта-иккита суз улардан урганганман дедим бир бало килиб. У яна арвохга ухшаб илжайди. Орадан ярим соатча утиб эшик яна такиллади. У мендан олдин туриб эшикни очдида, "Биё-биё" деб ун-ун икки ёшлардаги йигитчани ичкарига бошлади. Бола жуда хушсуврат, акилли, муомалали бола эди. Менга келиб кул узатиб саломлашиб узини таништирди, кейин онасини таништирди. Рахимжонни куриб бироз фикрим ёришди. Утириб сухбатлаша бошладик. Боланинг айтишича улар афгонистондан экан. Канадага келганига беш йил буларкан. Уларнинг хамма кариндош уруглари кириб ташланган, биттагина холаси Кушма Штатларда яшаркан. Рахимжон бу йил олтинчи синфга укишга борибди. Улар биздан битта пастги каватда яшашар экан. Бир пас утириб, чой учун рахмат деб онасини олиб чикиб кетди бола. Булган вокеа анчагина хаёлимдан кетмади. Бечора уруш, якинларининг улимини куриб шу ахволга тушган эканда деб уйладим. Сафия дардининг номи йук бетоб эди. Эртадан кечгача узун дахлизда арвохга ухшаб секин юрар, инсон зоти куринса яширинарди. Хар замон бирор кишининг эшигини такиллатар, аммо купинча унга эшик очишмас ёки очишса хам бир-икки огиз гап билан хайрлашиб эшикларини ёпишарди. У биттагина боласи учун бирор нима пишириб беролмас, хатто уз уйини йигиб-йигиштириш хам кулидан келмас эди. Биринчи марта остонасидан кирганимда хушимдан айрилай дедим: икки хонали уйнинг хамма бурчагида кийим дегани уйилиб ётар, яшикларда макарон, хар хил осон тайёрланадиган махсулотлар, куйингки уйга кадам куйгани жой йук эди. Уйга кайтиб келдиму, бечора болага жоним ачиди. Бир неча кундан кейин она-бола бизникига келганларида, халиги кийимлар каердан келганини сурадим. Бола бироз уялгандай булдию, онаси мактабга тил ургангани борганда одамлар келтириб беришганини айтди. Одамлар Сафия бечоранинг ахволини куриб кулига тушган нарсасини унга келтириб бераверишган, келтириб бераверишган, Сафия эса керак-нокераклигига фахми етмай олиб келаверган, олиб келаверган. Рахимжон бир марта бир кисм кичкина болаларнинг кийимини ташлаб юборган экан Сафия йиглаб-йиглаб касал булиб колибди. Шундан бери Рахимжон хам онаси олиб келган бисотларга тегмас экан.
Орадан беш-олти ой утиб бу оила билан бир-бировимизнинг уйимизга бемалол кириб-чикадиган булдик. Сафия уйидан нима сурасам йук демасди. Рахимжон билан гаплашиб ортикча кийимларни, гарам булиб кетган арзон идиш товокларни ва ишлатиб булмайдиган электр асбобларини менга деб сураб олиб "Иккинчи кул" деб аталадиган дуконларга топшириб юбордик. Болага картошка ковуришни, осон овкатлар, салатлар тайёрлашни эринмай ургатдим. Бир кеча тонгга якин хали ухлаб ётган эдим, эшигим каттик такиллади. Чучиб уйгондим. Эшикни очсам бошида чодирисиз, сочлари тузгиб кетган ранглари докадек окариб кетган Сафия турарди. Мени куриб дод солиб йигаб гапира бошлади. Уйга олиб кирай десам уйимдагилар уйгониб кетишади, огзига кулимни босиб узининг уйига етакладим. Эшикни очсам Рахимжон эшикнинг олдида йиглаб утирибди. Сафияни урнига ёткизиб дорисини ичирдим.
- Нима килди Рахимжон, Сафияни мазаси кочдими? - сурадим боладан узимни хотиржам курсатиб.
- Хозиргача мени ухлагани куймади, кукрагим ёнаяпти дейди - деди бола.
- Кириб ёт - дедим - онангга мен карайман. Бола хонасига кириб кетди. Секин Сафиянинг ёнига бордим:
- Сафия, нима булди, нимага Рахимжонни ухлагани куймадинг? - секин сурадим ундан.
- Кукрагим ёнаяпти, томогимгача ёнаяпти, нима килай. Мени хеч ким духтирга олиб бормайди. Кузимни юмсам хамма ёгимдан газандалар чакади, Толибон улдирмокчи булади - увлай бошлади у.
- Бупти, бупти, узингни бос. Сен кап-катта аёлсан. Болангни касал килмай катта килишинг керак - дедим. У ухламади. Каердандир сувратлар ёпиштирилган албомини олиб келди. Бошида бир канча Рахимжон ва Сафиянинг Канадага келгандан кейин тушган расмларини томоша килдик. Албом ярмидан утганда оппок харир либос кийган келин билан кора костюм кийиб, галстук таккан куёв тушган суврат чикди. Сувратнинг пастида 1992 йил деб ёзилган эди. Келин шунчалар гузал эдики, бир неча дакика куз узолмай турдим. Кузлари жуда назокатли, оппок юзлари губорсиз, киприклари узун шаркнинг хакикий гузали эди. Куёв хам келинга жуда мос барваста, келишган йигит эди. Ёнида уша келин куёвнинг миллий афгон либосида тушган суврати. Зару-зеварга уранган, санъат асари дейсиз...
- Сафия бу ким? - деб сурадим, хаёлимдан Кушма Штатлардаги синглисидир деган хаёл утиб.
- Узинг топ - деди Сафия арвохмонанд илжайиб. Товба шунда хам "Сенми?" деб сурагани тилим бормади. Бу келин киму Сафия ким. Охири унинг токати етмади:
- Мен билан Рахимжонни дадаси!- унинг озгин куллари беихтиёр сувратнинг устида охиста айлана бошлади. Биринчи марта унинг юзида ширин табассум, кузларида хаёт нишонасини курдим. Бир неча дакикадан кейин у кулларини сувратдан олиб тиззадаги ёстикни гижимлади, деразадан тушиб турган коронгуликка тикилган кузлари дахшатли тус олди.
- Сафия... Сафия...- у мени эшитмасди. Бир неча дакикадан сунг у икки кули билан сочларини гижимлаб чинкириб юборди.
- Сафия, Сафия - уни елкасидан силкитиб хушёр торттиришга харакат килдим. Чопиб туриб сув кетириб ичирдим. Бироз узига келгач унга ухлатадиган дори бериб жойига ёткиздим. У кузлари уйкуга кетгунча менга бошидан кечирган куларини хикоя килиб берди. Унинг пойма-пой сузларидан ота-онаси Афгонистоннинг энг бой одамларидан бири булганини тушундим. Толибон келгач Сафиянинг кузини олдида отаси билан онасини калласини кесиб ташлашган экан. Синглиси оиласи билан Афгонистонни ташлаб кочган, аммо Сафия бадавлат оилага келин булгани учун бир муддат Афгонистонда оиласи билан колишга мажбур булган экан. Рахимжон икки ёшга кирганда, бир-иккита кариндошлар Толибонлардан яширинча йигилишиб байрам килишибди. Ярим тунда бундан хабар топган Толибончи икки аскар Сафиянинг уйига бостириб кириб ётогида эрининг калласини кесиб ташлашибди. "Уша вокеа шунчалик тез содир булдики, кузимни очиб Рахимжонни дадасининг калласини ёнимда курдим, бошимгача унинг кип-кизил конига беланган эдим" деди Сафия. Ох, канчалар дахшат. Шунча кургиликларни курган бу гузал маликанинг арвохга айланишидан гина борми? Шунча конхурликларга гувох юрак ёнмасинми? Сафиянинг уйку элитган чехрасига термулдим. Юзлари, лаблари, кошлари бемаъно харакатга келар, унинг хозир хам тинч ухламаётганлигига шубха йук эди. Беихтиёр лабларимни тишладим: Куну-тун олишаётган дахшатли утмишингдан кутулиб билармикансан Маликам...? Деразадан куннинг биринчи, нурафшон нурлари Сафиянинг ёйилиб ётган сочларига тушди. Мен хам урнимдан кузгалиб, ортимга карай-карай эшик томонга охиста юрдим...
(Давомини укинг...)


6/17/2007 2:35:12 AM
Арши-аълога белгиланган туй...

Эрталабдан Лайло тараддудга тушди. Сахарлаб Харбий Комиссия Марказида бошлик булиб ишлайдиган эрини ишга жунатибок хамир кориб патир ёпти. Ойдек ялтираб чиккан ёглик патирларни дасурхонга ураб сув тулдирилган тогора ичига куйилган буш челак устига куйди: - Чумоли оралаб колмасин - хавотир билан кунглидан утказди у. Гулзор оралаб хафсала билан усманинг корамтирларинини териб куёш тушадиган жойга ёйди. Якиндагина Тошкентдан укишини тугатиб кишлокка кайтган угли ухлаб ётган уйга секин нигох ташладида, тоза сочик, кийим-кечагини олиб хаммомга йуналди. Хаммомдан чикиб усма сикиб кошига эринмай усма тортди. Хонтахта устига турган газета билан елпиб-елпиб усмасини куритди. Бир пар ойнага термулиб коп-кора булиб энганига ишонч хосил килгач секин кошига авайлаб сув окирди. Уйкудан туриб кулларини ёйиб, керишиб чикиб келаётган угли онасини куриб кулимсиради:
- Ха ая туйга тараддудми? -
- Ха туйга тараддуд, хуп деганингда шу туй бизни уйда булармиди бугун - киноя аралаш мехр билан углига каради Лайло. - Курдингми, аклли, хушруй кизларнинг савдоси талош, сени кутиб утирмайди. Мен борай десам йук дединг...?
Алишер кулди: - Бундок, уйлаб карасангиз бу виждонан эмас ая. Качонгача биз бечора йигитлар кизларнинг оркасидан совчи жунатиб, ёлвориб юришимиз керак. Куёв керак булса узлари хам бир совчи юбориб куришсин. Курамиз ушанда ноз килиш канака буларкан.
Лайло углининг шухлигидан очилиб кулди, унинг коп-кора кузи кошига караб оналик мехри товлаб кетди.
***
Кун ёйилганда совга-салом билан тулиб-тошиб туйхонага кириб келган Лайло, пешвозига кучок очиб чиккан овсини билан куёк куришди. Икки овсин бир-бирларига келин муборакбод килишди. Овсини "Туйни кети сизнинг уйга хам кучсин овсинжон" - деди Лайлонинг елкасига кокиб. Яхши кунлари якин колганини кунгли сезиб Лайлонинг бахри-дили очилиб кетди. Кун буйи уни шу кутаринки рух тарк этмади. Куёвжуралар ичида хизмат килиб юрган катта углига караб кузи кувнар, Алишернинг келишган кадду-коматига, кузига ярашиб тушган хазил-мутойибасига сукланиб караётганларга караб "Бу менинг углим" дегиси келарди.
Тушдан кейин Алишер онаси билан уч-турт хотинни мошинасига утказиб келиннинг уйига олиб кетди. Йулда то келиннинг уйига етгунча хаммани кулдириб борди.
- Алижон, - деди орка уриндикда утирган хотин, - аянгизни сандигидан битта куйлак кияй деб умрим утаяпти, кимирлайсизми, йукми?
Алишер онасига маъноли бир караб, халиги хотинга кулиб нигох ташлади: - Аямни бир дардларини икки килиб нима киласиз хола, уртогим уйланиб мен кечга колганимга узи ухламай чикаяптилар. Бу кеча туйни хам бахридан утиб аямга келин излайми деяпман, келин кочиб кетиб битта туфлиси тушиб колса эрта тонгдан ховлима ховли юриб келинларини излайдилар аям - Хотинлар маза килиб кулишди.
***
Кеч тушмасдан келиннинг ховлиси ясанган-тусанган мехмонлару, елиб-югурган мезбонлар билан тулди. Лайло кулидаги бир челак шафтолини олиб ошхона томонга юраркан овсини келиб кулидан челакни олиб четга тортди.
- Овсинжон мен кирсам уялмасин, шугинани киритиб келинчакни кулига беринг, Олимжон берди - деди пичирлаб. Лайло когозга уралган нарсани олиб келин дугоналари билан утирган уйнинг дахлизига етди. Эшикка етганда эшикка суяниб кимгадир гапираётган Алишерга кузи тушди. Алишер кайрилиб онасини куриб тикланди. Кузи чакнаб турарди унинг.
- Аяжон, карангчи шу киз буладими?
Кутилмаган ташрифдан киз хадиксираган охудек кочиб кетмокка чогланганди, Алишер чакконлик билан кизнинг билагидан ушлади: - Аямга бир караб кетинг,- киз нима киларини билмай уялиб, кизариб кетди. Шоша-пиша Лайлога караб "ассалом" дедию, бир силтаниб кизлар утирган уйга кочиб кириб кетди. Алишер пойгохда калашиб ётган аёлларнинг оёк кийимлари ичидан бир олчаранг янги туфлини олиб аясига юзланди: - Аяжон курдингизми, кочириб юбордингиз. Мана уша кизнинг туфлиси, шу туфли кимга тугри келса ушанга уйланаман.
Алишер шухлик килаётган булса хам онасига бироз хижолат тортганини курсатмаслик учун магнитофон кутариб кетаётган уртогига караб "Хей шошма" дедию, шошиб остонадан тушиб кетди. Лайло бир неча лахза жойида кимирлаёлмай колди. "Ким эди у киз? Кимнинг кизи? Алишер уни бугун учратдими, ёки олдиндан кунгли бор учун Малохатни келин килайлик деганда рози булмадими?" Хаёллари чувалашиб кетди Лайлонинг.
***
Туйдан кейин Алишер Тошкентда ишим бор деб чикиб кетди. Лайло юраги кайнаб угли билан гаплашолмай колди. Бир хафта утиб Алишер Тошкентдан кайтгач вакт пойлаб Алишернинг хонасига кирдию мусика эшитиб дам олаётган Алишернинг олдига секин чукди. Мусикани пасайтириб углига термулди. Онаси нима демокчилигини сезиб Алишер жилмайди: - Ха аяжон, менга ишингиз борми?
- Ишим булгандачи, качонгача товушхондай туткич бермай у ёкдан бу ёкка кочиб юрасан.
- Качон гап бошлайсиз деб юрагим ёрилай деяптию, кочасан дейсиз-а аяжон - шухлик килди Алишер.
- Исми нима?
- Наргиз...
- Анчадан бери танийсанми?
- Тугулгандан бери... - Лайло кулиб юборди.
- Мен билан уйнама бола, сен тенгиларнинг боласи мактабга чикаяпти. Ростдан уша кизда кунгилинг булса менга очик гапир, ким у, ота-онаси ким, узи нима иш килади.
Масала жиддий тус олганини сезган Алишер каддини ростлаб утирди. Бироз уйлаб турди-ю онасига куз остда нигох ташлаб секин гап бошлади: - Турт йил олдин амакимникига борганда танишгандик Наргиз билан, ушанда ун беш ёшда эди. Хозир хамшираликка укияпти...
Она-бола узок гаплашишди. Алишернинг хонасидан чикиб Лайло келинига аталган сарпалари солинган сандигини очиб узок титкилади. Алохида-алохида килиб тахлаб уралган сарпаларни битта-битта очиб куздан кечирди.
Кечки пайт ишдан кайтган эрининг овкатланиб булишини сабрсизлик билан кутди. Алишердан эшитганларини чиройли килиб эрига айтиб бериб, кетидан "эрта жумада бир овсинимнинкига утиб маслахатлашсак кандок буларкан" деб кушиб куйди. Алишернинг отаси жуда жиддий одам. Унинг хурсанд булганини хам, хафа булганини хам осонликча билиб булмасди. Аммо бу янгиликни эшитиб чехраси ёришишди. "Шунака де, жимгина юришида гап бор эканда отаугил" деди кулиб.
***
Бир ой утар утмас Алишер билан Наргизани унаштиришди. Олдинига Лайло "Кизни отаси тракторчи экан, бизнинг тенгимиз эмас" деб бироз хиралик килган булса хам, хурлико кизни куриб кунгли эриб кетди. Яхшиям бу гапнинг Алишерга етмагани - деб хурсанд булди кейин. Ёшларнинг туйи Наргиз укишини тугатганида, кейинги бахорда буладиган булди. Шу орада Алишер Тошкентга ишга жойлашиб кетиб колди. Кунора Наргизага телефон килиб турарди.
***
Янги йилдан кейин Наргиза бир грипп булди-ю, бир хафтача ётиб колди. Кишки каникул тугаб мактабига чикиб кетса хамки олдинги юриш-туриши йук эди. Хар замон бикини санчаётганидан, югурса осилиб огриётганидан дугоналарига шикоят киларди. Кизлар унинг гапини хазилга буришар "Югурганингда юрагинг бикинингга тушиб, Алижон деган жойи огриётгандир" дейишарди. Бир ойча утиб бир жисмоний тарбия дарсида югураётган Наргиз боши айланиб йикилди. Кизлар бир пастда уни ураб олишди. Унинг ранги окариб кетган, куллари сезилар-сезилмас титраб турарди. Бир пасда кимдир чакирган тез ёрдам етиб келиб, Наргизани касалхонага олиб кетди. Ун беш кундан кейин уни бошка касалхонага кучиришди. Келинини кургани келиб кетаётган Лайлодан хамма ниманидир яшираётганга ухшарди. Олдинига Алишерга Наргизнинг касаллигин айтмаган Лайло, шифокор билан гаплашиб Наргизнинг касали жигар саратони эканлигини эшитиб кузига дунё коронги булди. Яширгандан фойда йук экан деб хар куни уч марталаб кунгирок килаётган углига тезрок етиб келиши кераклигини айтди. Эртаси эрталаб сахарда Алишер касалхона остонасида пайдо булди. Хамширадан Наргизнинг хонасини аниклаб, уша томонга юрди. Хамшира хай-хайлаб Алишернинг елкасига ок халат ташлади, у хонанинг эшигини овозсиз очиб ичкарига кирди. Оппок курпа ичида нозиккина ухлаб ётган Наргиз хар доимгидан хам гузал, хар доимгидан хам дилбар куриниб кетди кузига. Кизнинг коп кора сочлари елкаси оша куксига тушиб турар, ёйдек кайрилган кошлари, узун киприклари, кирмиз лаблари ойдек чехрасини янада жозибали курсатарди. Наргиз ухлаб ётган булсада, худди хиёл кулимсираб ётганга ухшарди. Алишер секин келиб курсига утирди. Курсининг енгил гижирлаганидан Наргиз уйгониб кузини очди. Алишерни куриб титраб кетди, хурсандлигидан кузларидан ёш куйилиб келди:- Алишер ака -
- Нагиз, сизга нима килди. Алишер Наргизни кучоклади. Наргизнинг нозик холсиз куллари Алишернинг буйнига богланди.
- Алишер ака...
- Наргиз...
***
Кирк беш кун Алишер Наризнинг ёнидан кимирламади. Балки бир умр бирга яшаб хам улар шу кирк беш кунгичалик куп сузлашмаган, орзу килишмаган булармиди. Кичкинагина нозик калб Алишерни шунчалик узига ром этганини Наргиз бетоб булиб колгунча хам сезмаганди йигит. Борган сари Наргиз холдан кетиб борар, сузлашгани хам мадори етмасди. Алишер хеч кимнинг гапига парво килмас, кеча-кундуз Наргизнинг ёнида эди. Шифокор Алишернинг ота-онаси билан гаплашиб, Алишерни олиб кетишларини маслахат берди, фойда килмади. Борган сари Алишернинг хам гап-сузлари узгариб борарди. Кирк олтинчи кеча... Уша лаънати кирк олтинчи кеча, Наргиз ухлаб ётган жойида сув деб ингради. Уйкусизликдан шишиб кетган кузларини очиб Алишер сув олиб Наргизнинг огзига томизди. Наргизнинг кузидан икки томчи ёш окиб ёногига думалади. Киз бир нима демокчи булди-ю айтолмади. Алишер кизнинг лабига секин лабини босди. Наргиз кузларини катта-катта очиб Алишерга карадию, кузлари котиб колди. Бир дакикада Наргизанинг атрофини ок халатли шифокорлар босиб кетди. Нима булаяпти. Орадан канча вакт утди билмайди. Алишер тушакка караб Наргизини тополмади. Нима булди, ухлаб колдими, Наргиз кани? - Нагиз, Нагриз... Алишер оркасига угирилиб унга караб турган онаси-билан отасини курди. - Аяжон, Наргиз кани. Дада... Лайло кузларини юмиб, бурнини сикиб уксиб-уксиб йигларди.
Отаси келиб Алишерни кучоклади: - Али, дадил бул...
- Дада... Наргиз...
***
Кечкурини билан ёмгир ёгди. Сахар туриб Алишернинг хонасига муралаган Лайло Алишер урнида йуклигини куриб куркиб кетди: - Дадаси, дадаси Алишер йук.
- Уёк-буёкка чиккандир, карадингми?
- Сахарда каёкка чикади - шундай булса хам югуриб хамма ёкка карай бошлади Лайло, - Йук.
- Шу ёмгирда каёкка боради.
Мошинасини хайдаб чикиб кетди отаси. Лайло кичкина углини уйготиб Алишерни излашга тушди.
Бир нима кунгилидан утиб Алишерни отаси мошинасининг рулини кабиристонга бурди. Бир хафта олдин пайдо булган янгигина кабр устида Алишернинг куёвлигига атаб килинган чопони ёпиб куйилганини куриб сесканиб кетди. Секин кабрга якинлашди. Кабрнинг оркасида чопонга бошини куйиб Алишер ёмгирда буришиб ётарди.
- Алишер, Али, тур углим, тур... нима киласан бизни куркитиб Али...?
- Дада... Наргиз ёмгирда колди...
- Али...
Алишер хунграб йиглаб юборди. Узок йиллардан бери отаси унинг йиглаганини курмаганди
***
Алишернинг отаси Тошкентдан катта профессор олиб келиб углини курсатди. Бир хафталик муожаладан кейин Алишер бироз тинчигандай, соколини олиб асли холига кайтаётгандай булди. Шундай булса хам кечкурунлари Алишернинг якин уртоги келиб у билан бирга гаплашиб бир хонада ухларди. Бир дакика хам уни ёлгизлатишмасди.
Бироз муддат утиб Алишер анча узига келиб колди. Мусика эшитадиган, китоб укийдиган, хуши келиб колса утириб сухбатлашадиган булди. Лайло хам бир оз тинчиди: Ха энди вакт энг яхши хакам - дерди у. Бир ойча утиб Алишер Наргиз билан тушган сувратини катталаштириб келди, эринмай хамма хоналарга битта-биттадан илиб чикди. Лайлонинг юраги увишди. "Шуни тезрок уйлантириб куйсак нима киларкан" деди эрига йиглаб. Кечки овкатдан кейин Алишернинг олдида туй харакатидан гап очилди. У индамади...
***
Лайло вактли туриб юз-кулини ювдида, челак кутариб сигир соккани айвон томонга йуналди. Айвонга етар-етмас беихтиёр кушни девор томондаги олма шохига осилиб ётган Алишернинг гавдасига караб кулидан челак тушиб кетди: Али... Алижон.... А-ли-шер...
Эриниб ётган тонгнинг кузлари очилиб кетди. Онаизор углининг оёкларини кучоклар йиглар, аммо туннинг кайси булагидир ютган тирикликдан ёдгор вужуд музга айланиб улгурган эди.
(Давомини укинг...)


6/1/2007 8:31:31 PM
Айб излаган осийлар

Махалламизда бир янга буларди. Махалладаги хеч ким билмайдиган янгиликларни биринчи булиб эшитар, эшикма-эшик юриб бекорчилар билан, бакорчилар билан, утган кайтган билан хангомалашар, одамини топса утириб олиб гийбатлашарди. Ута шахсий саволларни хам тап тортмай сурарверарди. Фалончининг янги келинининг икки хафталик хомиласигача хабардор эди. Баъзилар кулиб "Информационный центр" дейишарди уни. Ундан хамма куркарди: сабаби, у раис ер улчовчидан канча пора олганини хам, кайси йигитнинг, кайси кизга, куз кисганини хам кайси аёлнинг эри ичиб келиб урганини хам биларди. Биров билан гапи кочса, халиги одамни эл уртасида шармандасини чикарар, аммо хуши келганда кимларнингдир одамлар билан битирадиган ишларида, уртага кириб хожатини хам чикарарди.

Бир куни уша аёл махалланинг иймонли инсонларидан бирини бир ун етти ёшли киз билан "дон олишиб" юрибди деган гап чикарди. Олдинига одамлар "Хе уша асли гийбатчида" дейишди. Бироз вакт утиб имомнинг халиги кизни узига никохлатгани достон килди янга. Мачитда имомлик киладиган халиги кимсанинг оиласи чайкала бошлади. Кизлари узини осмокчи булаётгани, аёли махалла куйга чикмай куйгани тугрисидаги ёкимсиз гаплар бир-кулокка чалинарди. "Эссиз шундай оила, ким уйлабди дейсиз шу одамдан шундай шармандалик чикишини" - бош чайкарди гийбатчи янга. Умри халол мехнат билан утган имом эса хар доимгидай сокин ва таъсирсиз эди. Орадан бир оз утиб янга кизнинг угил кургани тугрисида гап топиб келди. Одамлар ишона бошлашди. Йиллар утгандан кейин бир куни халиги имомнинг аёли кичкинагина угилчаси билан ёшгина аёлни уйига кучириб келди ва бироз вакт утиб жувон бир фарзанд курмагани учун аёлидан ажралган бир йигитга турмушга чикиб кетди. Янганинг "хак"лигига шубха колмади.

Киш кунлари углим каттик шамоллаб касалхонага тушдим. Хамширага эргашиб хонага кирганда не куз билан курайди уша кухликкина келинчак хам угилчаси билан касалхонада эди. Орадан бир-икки кун утиб имом билан боглик мавхум хикоянинг тингловчиси булдим.

"Ун олти ёшда эдим - деди жувон ерга тикилиб - хали матабда укирдим. Бир сафар шахарга айлангани тушганимда, бир йигит билан танишиб колдим. Йигитнинг шахсий расмхонаси, мускаймокхона ва овоз ёзиш студияси бор эди. Мени ёктириб колиб яп-янги кизил "Тико"сида махалламга катнай бошлади. Баъзан дугоналаримнинг гаши келаётганини сезиб хузур килардим. "Тегсам шундай йигитга тегаманда"- деб уйладим. Рози булдим. Хар замон учраша бошладик. Бахт канотида сузардим. Чиройли, кимматбахо совгалар келтирарди, мени бошига кутарарди у. Орадан бир йил утиб биз бир-биримизга жудаям якинлашиб кетдик....

Мактабни битириш арафаси у билан булган бир учрашувдан кейин кунглим айниётганини сездим. Хамма нарсагани тушуна бошлагандим, хомиладор булиб колганимга аклим етди. Унга телефон килиб келишини илтимос килдим. Хар доимгидай бир даста гул билан учрашув жойида пайдо булди. Буйнига осилиб хомиладор булганимни, куркаётганимни айтдим. У сескангандай булди. Хаммаси яхши булади, мен онам билан гаплашаман деб кайтиб кетди.(Аёл йиглай бошлади) Орадан бир ойлар утиб мен хомиладор эканимга тула ишонч хозил килдим. У узини олиб коча бошлаганди. У билан факат телефонда гаплашардим. Бир кеча онам ва синглим билан кечки овкатга утирар утирмасимиз дарвоза таккиллади. Онам кузгалдилар, мен хам эргашдим. Ок "Форт" дарвозамиз олдида турарди. Юрагим дуккиллаб ура бошлади. "У.. У ота-онасини юборибди..!?" Ширин орзикиб кетдим. Аёл ва эркак мулозамат кутмай дарвозадан киришди. Уларнинг куриниши яхшимасди. Онам бечора менинг шахарлик "йигитим"дан хабари булсада, хали бошка нарсалардан хабари йук эди. Улардан хол-ахвол сурар, келинг-келинг деб "кутилмаган мехмонлар"ни шошиб ичкарига таклиф киларди. "Биз кирмаймиз, рахмат. Икки огиз гапимиз бор сизга" деди аёл, зимдан менга назар ташлаб. Мен ичкарига кирдим. Ун минут бир кундай туйилиб кетди. Онам уйга арвохдай кириб келди.., лаблари кукаргандай эди.., куллари титрарди...

Шундай килиб бир хафта утиб унинг уртогидан туйи булаётганини эшитдим. Кишлок кизи эдим, суянган отам ёки акам йук эди, нима хам кила олардим. Узимни улдирмокчи булдим. Судга борганимдан фойда йуклигини билардим. Умрида мачит ёдига тушмаган киз мачитга бориб зор-зор йиглайдиган одат чикардим. Кунлардан бир куни "Хужаю Жахон" мачитида кимсасиз жойда утириб йиглаб утиргандим мачит имоми келиб "Сени бир неча марта йиглаб утирганингни курдим кизим, нима гап. Дардингни мачитга олиб келибсан-ки иймонли кизсан. Дардингни менга айт, кулимдан келса ёрдам бераман"-деди. "Оллохнинг даргохи кенг"

Канчалик кийин булмасин булган вокеани сузлаб бердим. Хаёлимда уни яратган эгам менга ёрдам бериш учун юборгандай эди. Эрта-индин сирим халкка ошкор булиб колса менга яшашдан кура улим афзалрок дедим. У чукур уйга толди. Сени тошбурон килиш керак демади. Сен бехаёлик килибсан, жазойингни тортишинг керак хам демади. "Уйингга бор кизим, мен бирор нима уйларман" деди у маюс.

Орадан уч кун утиб чошгохда у онам билан гаплашгани атайлаб узок йул босиб таксида бизникига келди. Улар узок гаплашишди. Бир хафта утиб "бошка шахарлик узок кариндош йигитга унаштирилганим" билдирилиб халкка ош берилди. Онам билан Имом бошка шахардан ижарага бир хонали уй олиб шароитимни килиб беришди. Болам никохсиз аёлдан тугулмаслиги учун никох укитдик. У хатто бу шунчаки никохлиги билиб туриб хам махр деб у бу нарса олиб берди. Унинг одамийлиги олдида сузсиз эдим. Онам билан синглим кунора хабардор булиб туришди. Имом баъзида онам билан келиб бироз пул егулик ташлаб кетарди. Ойи-куним етиб угил курдим. Багрикенг инсон Углимга Абубакр деб исм куйди, ва уз фамилиясини берди. Мен тугурикхонадан углимнинг хаммага урнак курсатгудек отаси бордек яшнаб чикдим. Хамма хурсанд эди. Углимни фарзандим деб кабул килган "дадаси" углимнинг кулогига азон укиб узундан-узок дуо килдилар. Углим иккига киргунча уша ерда яшадим, бор йугимдан бохабар булиб турдилар. Узим хам уйда зар дуппи тикиб тирикчилигимга сарфлардим. Иймон, ахлок тугрисидаги китоблар келтириб бердилар. Шу орада углимнинг оллох берган "дадаси"нинг атрофида булаётган тухматлардан хабарсиз эдим. Бир куни имом бир уранган, юзидан нур ёгилиб турган онам тенги аёл билан эшигимни кокишди. Хушгина куришган аёлда кандайдир тушунарсиз бир туйгу борлигини хам сездим. Имом бизни холи колдириб, ишим бор деб чикиб кетдилар. Биз кун буйи бирга пишириб-куйдириб, еб-ичиб хангомалашиб утирдик. Хакикатни, уларнинг турмуш уртоги билан орамизда отаю-киз муносабатидан бошка муносабат булмаганини, факат углим отасиз деган ном олмаслиги учун, ун саккизга етмаган ёшимда бадном булиб бутун умр фохиша деган тамга елкамга босилмаслиги учун килган яхшиликларини йиглаб-йиглаб айтиб бердим. Бечора аёл хам менга кушилиб йиглади, кечки пайт имом аёлларини олиб кетгани келганларида менинг олдимда аёллари имомдан кечирим сураб яна йиглади. Уша кундан бошлаб у менга кизим деб мурожаат кила бошлади. Жуда бахтли эдим куп утмай бир иймонли йигитга уларнинг уйидан орзу-умид билан турмушга узатилдим. Асосийси шу орада иймон нималигини англадим, беш махал намоз укишни бошладим. Бехаё киздай эмас, иймонли аёл сифатида хурмат-иззат билан янги оилага кабул килиндим. Хозир иккинчи фарзандимга хомиладорман. Турмуш уртогим Абубакрнинг сингилиси булишини хохладилар. Умрим етгунча менга хаётимни кайтариб берган уша иймонли инсоннинг дуойи жонини киламан"

Иккаламиз хам узок жим колдик. Уша мен билган оддийгина инсон шунчалик олийхиммат, иймонли эканлигидан кузларимга ёш келди. Товба, шунча тухматларга дучор булганда хам узини мухофаза килишни уйламаган инсоннинг иймони олдида тушкун эдим. Одамлар халиям уни бир кизни бадном килиб, турмуши бузулган эркакка бериб юборди деган фикр билан юрганларидан уялиб кетдим. У хеч качон одамлар билан хисоблашмади. Одамларнинг тухматини калбидаги илохининг ризолигидан устун куймади. Саволлар эза бошлади мени. У нега хеч булмаса оиласига хакикатни айтиб уларни тинчитмади? Нега хеч булмаса буй етган кизларининг такдирига соя солиши мумкин булган тухматлар хакида ташвишланмади? Угиллари оиласини олиб шахарга кучиб кетганда угилларига шипшиб куймади? Чунки биз кайсидир маънода минг марталаб ишлатадиган иймон сузи биз уйлагандан кура анча чуккуррок, таффаккурли тушунча эканига шубха йук. Мен хикоямни таърифи билан бошлаган янга манашу хикоянинг мунгли кахрамонидир. Нечаларнинг калбига шубха, гумон тулдирган гунохкордир. Узининг "билагон"лиги билан уни эшитганларни хам гунохга ботирган осийдир. Шундайлар борлиги учун хаётда яхшиликларимиз хам ёмонликлар билан ураб курсатилади. Шундайларнинг занглаб колган мафкурасига билиб-билмай эргашамиз. Вокеаларнинг яхшилик томонини эмас, ёмонлик томонини излаймиз, яхшилик томонини эмас ёмонлик томонини курамиз. Хаёт йулимизни шундайларнинг назари билан тахлил килсак бу оламда битта хам мукаммал ва бегунох инсон топилмаслиги аник. Кузимини яхшиликка очишимиз даркор!
(Давомини укинг...)