Дил розларим сизга армугон!
Дилсора Фозилова
Dilsora Fozilova





5/19/2007 10:01:45 AM
Уйгон, кузларингни оч!

Уйгон, кузларингни оч! Табиатнинг сехру-жодулари тугади. Ёвуз девлар сени тогнинг энг баланд чуккисига ташлаб кетишган. Бир томонинг жарлик, бир томонинг пишкирган уммон. Кузингни оч, аммо кимирлама. Кимирласанг узинг хохламаган томонга тушиб кетасан. Осмонга кара, сен юз йил олдин ухлаганингда кандай булса, шундайлигича турибди. Уммон хам узгармаган, жарлик хам.
Сехр жодулар тугади деганимга хам ишонмайсан. Осмонда учар гиламлар урнига учаётган хайбатли, сехрли кушларга кузинг тушади. Олислардан сирли шахарнинг сон-саноксиз чироклари ялдираб куринмокда. Хатто юлдузлардан куп.
Тугри топдинг!
Энди аждарлар йук, энди минг бошли илонлар хам йук. Хар кечки овкатига бир ёш киз сураган девлар хам йук.
Халк энди сенинг шамширинг кучига мухтож эмас.
Бир куни уша ёвузларнинг хаммаси "банг" этиб ёрилиб кетди. Миллион-милион заррага айланди улар. Илонлар босиб ётган хумлар тула тиллолар хам, девларнинг зару-гавхарга тула хазиналари хам биргаси уваланиб кетди. Зарралар куёш нурида худди тилладай товланиб дунё юзига ёгилди. Одамлар ёвузликдан бехабар уни кимматбахо бирор нима деб уйлашди. Хамма уларни йигиб куйнига солмокка тутинди. Солишди хам. Юртнинг бошлари энг куп йигишди, чунки улар хизматкорларни хам ишга солишдида. Очкузлар, тамагирлар купрок, бошкалар камрок олишди. Ер чопаётганлар, тинмай мехнат килаётганлар ундан бехабар колишди, аммо шунда хам эгниларига бироз илашиб колди уша ёвузлик аралашган бойлик. Гудакларнинг купи бешикда эди. Болалар унинг факрига боришмади. усмирларнинг бир хиллари бир оз йигишди, бир хиллари йук.
Шудай килиб инсоният уша зарраларни талашиб-тортишиб булашиб олишди.
Эртаси тонгда одамлар уйкудан туриб бир-бирларидан нафратланишни бошлашди. Эр-хотинлар бир-бирини кургани куз тополмай ажаралиб кета бошлашди. Дустлар бир-бирини алдашди. Юртнинг мард йигитларидан соткинлар чика бошлади. Юртбошлар ютокиб кетишди. Козиларнинг тарозиси бузилди.
Энди олдингидан хам кийинрок булди. Олдингидай тулпорингни миниб, шамширингни ялангочлаб аждархони улдиргани боролмайсан. Энди девнинг ёвузлиги сингган инсонлар чангалидаги кизни озод килиш анча мушкул. Энди ялмогизнинг захарли олмасини еган маликалар улиб кетаверади.
Энди яхшилар билан ёмонларни, олийхимматлар билан ёвузларни ажратиш кийин. Хаммасининг турки бир хил. Кимнинг ичида ёвузлик куплигини аниклашнинг имкони йук.
Шунинг учун одамлар бир-бирига ишонмайдилар, бир-бирларидан шубхаланадилар.
Бас энди, уйгон! Кузларингни оч, бир кучаниб занжирларингни уз!
Балки сен улардан кутулишнинг йулини биларсан. Балки сен уларни ёвузлик зарраларидан тозасан. Балки сен уларни йигиб бир кузага соларсану, уммоннинг тубига улоктирарсан.
Уйгон! Уша ёвузликлар газотга келиб, инсонлар дахшатли тус олмасдан уйгон!
Уларни куткар!